*GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2019. № 3*
26
Термитларга қарши курашда эътибор бироз сусайгани туфайли, уларнинг тарқалиши ва
зарари тез суратларда кузатила бошланди. Жумладан, XX асрнинг 90 йиллари охирига келиб,
Хива шаҳри Ичон-қалъа табиат музейидаги 57 та маданий тарихий ёдгорликларнинг 31 таси,
шу табиий музейга ёндош “Мевастон” маҳалласидаги 570 хонадондан 280 тасида
термитларнинг тарқалганлиги ва зарари аниқланди. Ваҳоланки, 1983 йили “Мевастон”
маҳалласида атиги 7 хонадон зарарланган эди. Кейинги йилларда бу жараён янада жадаллашди.
Яъни 2002 йил ўрталарига келиб Қорақалпоғистон Республикасида термитлар 870 квадрат
километрни эгаллаб, кейинги 2 йил ичида улар ўз ареалини яна 30 квадрат километрга
кенгайтирди. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, Республика Вазирлар Маҳкамаси Хива шаҳри
маданий ёдгорликлари ва хонадонлардаги термитлар ўчоғини бартараф қилиш мақсадида
махсус қарор қабул қилди (ЎзР ВМ 23 август 2001 й баённомаси). Қарорни бажариш
мақсадида, ЎзР ФА зоология институти ходимлари бошқа ташкилотлар билан биргаликда бир
қанча янги чет эл янги кимёвий препаратларини термитларга қарши синовдан ўтказиб
келмоқда.
Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар
Тадқиқот материаллар 2001-2018 йиллар давомида Республиканинг деярли барча
худудларидан термитлардан зарарланган аҳоли уйлари ва тарихий ёдгорликларидан йиғилиб,
дала тажрибалари асосан Қорақалпоғистон Республикаси Кегайли тумани Шибилий ота
зиёратгоҳи худудида олиб борилди.
Биз ўз ишимизда термитларни турга ажратмаган ҳолда Anacanthotermes авлодига қарши
кураш чора-тадбирлари амалга оширдик. Бунда дастлаб лаборатория тажрибалари кимёвий
препаратлар (Нортекс-альфа, Нортекс-люкс ва Пирилакс) аралашмасидаги фильтр қағозлар
термитларга нисбатан самарадорлигини ўрганиш Su 4 методи асосида олиб борилди, сўнгра
дала тажрибалари амалга оширилди. Олинган маълумотлари Origin 6.1 [Microsoft АҚШ
програмасида ва Г.Ф. Лакин статистик ишлови методида амалга оширилди [3].
Do'stlaringiz bilan baham: |