*guliston davlat universiteti axborotnomasi, Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2019. №3 3
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
guldu-axb-2019-3-1-converted
- Bu sahifa navigatsiya:
- *GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2019. № 3*
Ключевые слова: вредители, естественный, термиты, химические препараты,
биологические препараты, деревья. Ўзбекистон худудида 36 авлод, 25 оила ва 10 отрядга таълуқли 39 турдаги ксилофаг- ҳашаротлар қуриган дарахтлар ҳамда ёғоч буюмларнинг зараркунандаси сифатида аниқланган. *GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2019. № 3* 25 Ҳашаротларнинг термитлар туркумига мансуб вакиллари табиатда жуда кенг тарқалган бўлиб, улар тупроқ билан боғлиқ бўлган ҳар хил экологик муҳитларда жамоа ҳосил қилиб ҳаёт кечиради. Ҳозирги даврда термитларнинг 2900 ортиқ тури маълум бўлиб, улардан 120 тури зараркунанда сифатида қайд қилинган. Ўзбекистон ҳудудида Anacanthotermes авлодига мансуб 2 та тур: туркистон ва катта каспий орти (A.turkestanicus Jacobs., A.ahngerianus Jacobs.) термитлари тарқалган бўлиб, айниқса кейинги 20-30 йил давомида Республикамизнинг деярли барча вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли хонадонлари, қишлоқ хўжалиги бинолари ва ҳатто тарихий обидаларга катта зарар етказмоқда. Туркистон термитининг уяси кўпинча биноларга яқин жойларда, ер остида беркитилган ҳолда ташқаридан деярли билинмайди. Улар бино деворлари бўйлаб йўл қуриб, иморатнинг қишда иссиқ ва ёзда салқин жойларига йиғилади. Катта Каспий орти термитининг уяси ер юзасидан бироз баланд бўлиб, мураккаб системали, горизонталь ва вертикал кесишган тирқиш, камера ва йўлаклардан иборат бўлади. Термитлар учиш олдидан уя тепасидан чиқиш тешикчаларини очиб, ундан қанотли индивидлар чиқади ва учиши билан шамол оқимига учраб узоқларга кетиб қолади. Ерга қўнгандан сўнг қанотларини синдиради ва жуфт-жуфт (эркак, урғочи) термитлар 3-5см чуқурликда ўз камерасини қура бошлайди. Аҳоли яшайдиган пунктларда термитлар турар жой ва биноларга жойлашиб, уларнинг ёғоч қисмларини кемиради. Бундан ташқари, улар қоғоз, китоблар, кийимлар ва ҳ.к. билан овқатланади. Термитлар одатда ер юзига чиқмайдилар ва ҳеч қачон очиқ жойда овқатланмайдилар. Улар тупроқ заррачаларини бир-бирига ёпиштириб юпқа парда тўқийдилар ва ейдиган озиқаларининг устини шу лой-парда билан ўрайдилар. Ўсимлик пояси худди ғилоф ичига олинган каби лой-сувоқ билан қопланади, сўнгра бу парда ичидаги озиқа тугатилади. Термитлар кўпинча тирик ва қуруқ ўсимликлар билан озиқланишга мослашган. Олимлар томонидан кузатилган деярли барча термитлар одатда кўпчилиги ўсимлик дунёсидан ҳосил бўлган турли ёғоч маҳсулотлари билан озиқланиши аниқланган. Табиий шароитда термитлар ёввойи ўтларни еб кун кечиради ва ёғочсимон дағал қўриган ўсимликлар билан озиқланади. Масалан, Қизилқум саҳросида термитларнинг саксовулга, янтоқ ва бошқа ўсимликларга, Фарғона, Бухоро вилояти ва Наманган шаҳрининг тут дарахтларига, қора денгиз бўйидаги токзорларга ва мевали дарахтларга келтирган зиёни кузатилган [1]. Республикамизда 1950-1990 йиллар давомида ўтказилган тадқиқотларда термитларга қарши 1970 йилларга қадар аҳоли турар жойларида, жамоат биноларида, молхоналарда хлорорганик препаратлардан дихлордифенилтрихлор метилметан (ДДТ) ва гексахлорциклогексан (ГХЦГ) сингари кучли заҳарли инсектицидлардан фойдаланилган бўлса, ўтган асрнинг 80 йилларига келиб термитларга қарши курашда ДДТ ва гексахлоран ўрнини севин, 85% н. к. (N-метилнафтилкарбомат) эгаллаган. Бу препарат одам ва ҳайвонлар учун юқори заҳарлиги туфайли ва мутагенлик таъсирга эга бўлганлиги сабабли ишлаб чиқаришдан олиб ташланди. Шу даврнинг ўзида термитларга қарши фосфорганик препаратлардан хлорофос, 80% н. к. ни (0.0-диметил, 1-окси-2,2,2-трихлор-фосфонат) кенг қўлланишга тавсия этилди. Юқорида кўрсатиб ўтилган кимёвий препаратлардан ташқари термитларга қарши курашда метилбромид, дихлорэтан сингари заҳарли газлардан ҳам фойдаланишга рухсат берилган. Аммо XX асрнинг 90 йиллари ўрталарига келиб термитларга қарши курашда фойдаланишга рухсат этилган барча кимёвий препаратлар одамлар, иссиққонли ҳайвонлар ва атроф-муҳитга юқори токсик хусусиятга эга эканлигини ҳисобга олиб, уларни қўллаш тақиқланди. Кейинги 15 йил ичида Республикамизда термитларга қарши биологик курашга оид муҳим изланишларга асос солинди. Жумладан, туркистон термити микрофлорасини ўрганиш, термитлардан энтомопатоген микроорганизмларни, айниқса кристалл ҳосил қилувчи B.thuringiensis энтомопатоген бактериялар гуруҳига оид штаммларни ажратиш ва уларни термитларга қарши лабораторияда синаш тадқиқотларига киришилди [1,2]. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling