Гулистон давлат университети бошланғич ва мактабгача таълим методикаси кафедраси


Download 0.93 Mb.
bet13/37
Sana03.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1150926
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Mutaxassislikka kirish (1)

(бакалавриатура)

1.

Бошланиши

Умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар колледжларидан сўнг

Ўрта мактабни битиргандан сўнг

Ўрта мактабни битиргандан сўнг

2.

Давомийлиги

4 йил

4 йил

4 йил

3.

Таълим олувчилар сони










4.

Ўтиш жойлари

Таълим муассасаларининг илмий тадқиқот бўлим-лари, илмий тадқиқот институтлари, илмий муассасалар ва ўқув юртларининг тадкикот бўлимларида ўтказилади.

Университетга хомийлик қиладиган институтларда

Университет кафедра-сида талабаларнинг йўналиши ва илмий тадқиқот мавзуларига тааллуқли бўлган институтларда

5.

Таълим берувчилар

Университетда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар

Университетда фаолият юритаётган, илмий унвонга эга бўлган малакали ўқитувчилар ва хорижий мутахассислар жалб этилади

Университетда фаолият юритаётган, илмий унвонга эга бўлган соҳа мутахассислари ва хорижий мутахассислар жалб этилади

6.

Таьлим жараёнини кузатиш ва назорат қилиш

Ўзбекистан Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифати инспекцияси, ДТМ, кафедра мудири, бириктирилтан бошқа профессор-ўқитувчилар

Факультет раҳбарияти, тегишли кафедра мудирлари ва ўқитувчилар

Факультет деканати, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчи ўзига бриктирилган талабалар билан индивидуал тарзда фаолият юритади

Бакалавриатурада таълим жараёнининг умумий кўрсаткичлари


3-асосий саволнинг баёни:
Бакалавриатурада таълим жараёнининг таркиби



Таълим жараёни

Ўзбекистон Республикаси (бакалавриатура)

Жанубий Корея Республикаси (бакалавриатура)

Германия
(бакалавриатура)

1.

Назарий таълим

Кафедра профессор-ўқитув-чилари томонидан талабаларга назарий билимлар берилади

Асосан талабалар ўзларининг йўналишлари бўйича профессор-ўқитувчиларнинг маърузаларига кирадилар

Асосий қисм факультетда маъруза курслари кўринишида ўтказилади

2.

Амалий таълим

Таълим муассасаларида

Университет кафедралари қошидаги лабораторияларида

Таълим муассасаларида ва Университет кафедралари қошидаги махсус лаборатория-ларида

3.

Илмий тадқиқот ишлари

Бакалавриатурада таълим олувчилар танлаган мавзуси бўйича битирув малакавий ишини асосан кафедра иштирокида амалга оширади. Кафедра ёки бошқа кафедра прфесссор-ўқитувчилари (маслаҳатчи) илмий раҳбар этиб тайинланади. Илмий изланиш-лар давомида илмий мақолалар, тезислар ёзиш, республика ва халқаро илмий анжуманларда иштирок этиш ва маъруза қилиш билан шуғулланадилар.

Илмий иш бўйича кафедра ёки ўзининг мавзуси бўйича бошқа мутахассис билан турли институтларда амалга ошири-лади.
Бакалавриатурада ўқиш жара-ёнида илмий раҳбар танланади

Кафедра профессор-ўқиувчи-лари раҳбарлигида, илмий дастурлар доирасида тадқиқот ишлари амалга оширилади. Илмий иш давомида рефератлар тақдим қилиши, конференцияларда иштрок этиши ва илмий иш мавзуси бўйича журналга мақола ёзиши мумкин.

4.

Мустақил таълим

Талабалар назарий машғу-лотлар, амалий кўникмалар ва илмий ишлари бўйича асосий база ва бошқа таълим муассасаларида яриталган шаро-итлардан (тарқатма матери-аллар, кутубхона, интернет тармоғи ва бошқа) фойдаланган ҳолда ўз билимларини оши-ришлари мумкин.

Талабалар турли мавзуларда мустақил изланишлар ва семестрлар якунида хулоса-ларини профессор-ўқитувчи-ларга тақдим этадилар
(мақола, тақдимот)

Талабалар мустакил таълимда журналларга камида 2-3 мақала ёзадилар. Мослаш-тирилган барча шарт-шароитлардан кенг фойдала-нишлари мумкин.

5.

Таълим жараёнида баҳолаш

Талабаларнинг назарий ва амалий кўникмалар, илмий-тадқиқот ишлари бўйича билимларини баҳалаш бакалавриатурада жорий, оралиқ, якуний назорат, ҳар ярим йиллик ва йиллик аттестация кўринишида амалга оширилади. Якуний давлат имтиҳон саволлари оғзаки, ёзма, тест кўринишида ва амалий кўникмаларни намойиш этиш кўринишида талаб қилинади.

Семестрлар давомида асосий фанлардан белгиланган амалий, семинар машғулотлари орқали кредит йиғиб борадилар.

Талабаларнинг жорий билими, компетенцияси ва ўзлашти-риши оралиқ тест саволлари орқали, билимларни даврий оғзаки кўрииншда текшириш, цикллар бўйича ҳар ярим йилда ёзма тест кўринишида амалга оширилади.





















6-мавзу: Бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларининг касбий
компетентлик талаблари


Режа

1. Бакалавриат таълим йўналиши битирувчилари касбий фаолиятларига қўйиладиган умумий малака (касбий компетентлик) талаблари
2. Бакалаврларнинг касбий фаолиятларига қўйиладиган малака талаблари


1-асосий саволнинг баёни:
Мактабгача таълим бакалавр таълим йўналиши учун янгидан яратиладиган малака талабларига киритиладиган кадрлар истеъмолчиларининг бакалавриат таълим йўналиши битирувчилари касбий фаолиятларига қўйиладиган умумий малака (касбий компетентлик) талаблари.
Касбий фаолиятнинг соҳалари:
Таълим тизимида мактабгача таълим муассасаларида мудир, тарбиячи, методист лавозимларида ишлаш, ижтимоий-гуманитар йўналишдаги илмий-тадқиқот ташкилотларда ходим бўлиб ишлаш, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотларида ҳамда бошқа муассасаларда ишлаш, мутахассислиги доирасида педагогик фаолият билан боғлиқ комплекс масалалар мажмуасини қамраб олади.
Касбий фаолиятнинг объектлари:
Мактабгача таълим: узлуксиз таълимнинг қонун-қоидалари, улардан оила, мактабгача таълим, маҳалла ҳамкорлигида фойдалана олиш, ингеграциялашган таълимни амалга ошириши, соғлом авлодни шаклланитиришни билиш ва уни амалиётда қўллай олиш, таълим технологиясини билиши, мактабгача таълим ихтисослиги бўйича илмий-тадқиқот жараёнлари масалаларни камраб олади.
Касбий фаолиятнинг турлари:
- педагогик;
- илмий-тадқиқот;
- маънавий-маърифий;
- ташкилий-бошқарув.
2-асосий саволнинг баёни:
Касбий фаолиятнинг умумий малака талаблари:

  • мактабгача таълим муассасаларида ходимларнинг ғоявий-назарий даражасини ва иш малакаси, касб маҳоратини ошириш учун зарур шароитлар яратиш;

  • мактабгача таълим тизими фаолиятини мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти истиқболлари, жамият эҳтиёжлари, илмий-тадқиқот натижаларини, фаннинг замонавий ютуқларини инобатга олган ҳолда мувоффиқ йўлга қўйиш;

  • сифатли кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш;

  • дунёқараш билан боғлиқ тизимли билимларга эга бўлиш; гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар псосларини, жорий давлат сиёсатининг долзарб масалаларини билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қила олиш;

  • ватан тарихини билиши, маънавий миллий ва умуминсоний қадриятлар масалалари юзасидан ўз фикрини баён қила олиши ва илмий асослай билиши, миллий истиқлол ғоясига асосланган фаол ҳаётий нуқтаи назарга эга бўлиш;

  • табиат ва жамиятда кечаётган жараён ва ҳодисалар ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиши, табиат ва жамият ривожланиши ҳақидаги билимларни эгаллаши ҳамда улардан замонавий илмий асосларда ҳаётда ва ўз касб фаолиятида фойдалана билиш;

  • шахснинг бошқа шахсга, жамиятга ва атроф муҳитга муносабатини белгиловчи ҳуқуқий ҳамда маънавий мезонларни билиши, касб фаолиятида уларни ҳисобга ола билиши;

  • ахборот йиғиш, сақлаш, кайта ишлаш ва улардан фойдаланиш усулларини эгаллаган бўлиши, ўз касб фаолиятида мустақил асосланган қарорлар қабул қила олиши;

  • тегишли бакалавриат йўналиши бўйича рақоботбардош умумкасбий тайёргарликка эга бўлиши,

  • янги билимларни мустақил эгаллай билиши, ўз устида ишлаши ва меҳнат фаолиятини илмий асосда ташкил қила олиши;

  • педагогик фаолиятга ижодий, изланувчан ёндошишга ўргатиш;

  • соғлом турмуш тарзи ва унга амал қилиш зарурияти тўғрисида илмий тассаввур ҳамда эътиқодга, ўзини жисмоний чиниқтириш уқув ва кўникмаларига эга бўлиши лозим.

Бакалавр:

  • таълим йўналишлари бўйича олий маълумотли шахслар эгаллаши лозим бўлган лавозимларда мустақил ишлашга;

  • тегишли бакалавриат йўналишлари доирасида танланган мутахассислик бўйича магистратурада олий таълимни давом эттиришга;

  • кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида қўшимча касб таълими олиш учун тайёрланадилар.


Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling