Гулистон давлат университети бошланғич ва мактабгача таълим методикаси кафедраси
Download 0.93 Mb.
|
portal.guldu.uz-Mutaxassislikka kirish (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-мавзу: Педагог-тарбиячининг шахсий ва касбий сифатлари Режа
- -асосий саволнинг қисқача мазмуни.
- 2-асосий саволнинг қисқача мазмуни.
Назорат саволлари
1. Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши битирувчилари қандай соҳаларда касбий фаолият юритиш ҳуқуқига эга? 2. Бакалаврнинг касбий фаолият объектларига нималар киради? 3. Бакалавр қандай касбий фаолият турлари билан шуғулланиш имкониятларига эга? 4. Бакалаврнинг касбий фаолиятига қандай умумий талаблар қўйилади? 5. Бакалаврнинг касбий фаолиятига қандай малака талаблари қўйилади? 6. Бакалвр ўзининг касбий педагогик фаолияти, илмий-тадқиқот фаолияти, маънавий-маърифий фаолияти, ташкилий-бошқарув фаолиятида қандай қобилият ва кўникмаларга эга бўлиши лозим? 10-мавзу: Педагог-тарбиячининг шахсий ва касбий сифатлари Режа 1. Талабанинг идеал ўқитувчи ҳақидаги тасаввурлари 2. Педагог-тарбиячининг шахсий ва касбий сифатларига қўйиладиган талаблар 1-асосий саволнинг қисқача мазмуни. Талабалар ўзларининг тасаввурларидаги идеал ўқитувчи-тарбиячи ҳақидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини эркин баён этадилар. Улар ёш болалик ва ўқувчилик даврида ҳавас қилган устозлари, уларнинг ибратли фазилатлари, касбий маҳоратлари, интеллектуал салоҳияти, дунёқарашлари ҳақида сўзлаб берадилар. Талабалар нафақат ёшлигида ўзлари ҳавас қилганўқитувчи устозлари ёки болалар боғчаси тарбиячилари, балки педагогик характерга эга бўлган баддий асарларда ўқитувчи образи акс этган бадиий қаҳромонлар, уларнинг ижобий фазилатлари, шунингдек салбий хислатлари ҳақида ҳам сўз юритишлари мумкин. Бундай педагогик вазифалар талабаларга олдиндан берилади ва улар мустақил равишда тайёргарлик кўриб, ўзлари ёзиб келган ижодий ишларини амлий машғулотда ҳикоя қиладилар. 2-асосий саволнинг қисқача мазмуни. Амалий машғулотнинг иккинчи босқичида ўқитувчи-тарбиячининг шахсий ва касбий сифатларига қўйиладиган талаблар ҳақида баҳс-мунозара бўлиб ўтади. Амалиётчи педагог дастлаб ўқитувчи-тарбиячининг шахсий сифатлари масаласида талабалар билан мунозарали суҳбат ўтказади. Талабалар ўқитувчи-тарбиячининг шахсий сифатлари ҳақида буюк мутафаккирлар, шунингдек ўз қарашларини баён этадилар. Педагог уларнинг бу борадаги фикрларини умумлаштириб, педагогик манбаларга таянган ҳолда ушбу масалага аниқлик киритади: бўлажак ўқитувчи-тарбиячининг ўқув-педагогик мотивацияси, йўналиши, ҳаётий ва касбий позицияси, ўз касби ва болаларни севиши, педагогик қобилиятлари, эрудицияси, маънавий ва билимга бўлган эҳтиёжлари, қизиқишлари, миллий ғоявий ва мафкуравий эътиқоди ва бошқа фазилатлари. Кейинги ўринда педагог ўқитувчи-тарбиячининг касбий сифатлари ҳақидаги суҳбатни шу тарзда давом этади: ўқитувчининг билимдонлиги (методологик, назарий, методик, амалий билимларга эга бўлиши); педагогик кўникмалари (педагогик ташхислаш, технологик лойиҳалаш, ташкилотчилик, мулоқот қилиш, сафарбар этиш, педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш, ижодкорлик, рефликсив ва бошқа кўникмалари); педагогик маҳорати (инсонпарварлиги, касбий билимдонлиги, педагогик техникаси, педагогик қобилиятлари). Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling