Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультитет


Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 0.89 Mb.
bet3/52
Sana17.06.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1531116
TuriУчебно-методический комплекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТЕМИРОВА НИЛУФАР ЭРКИНОВНА

1.1. Фаннинг мақсад ва вазифалари.


1.1.1.Фанни мақсади:

Талабаларни Социология фанининг назарий асослари бўйича замонавий билимлар билан қуроллантириш; Ўзбекистон Республикасида давлат ва жамият қурилишининг асосий хусусиятлари ижтимоий жиҳатлари маънавий хаёт турли ижтимоий тузилмаларнинг ривожланиши масалалари билан талабаларни таништириш ва уларнинг илмий дунеқарашини шакллантириш ва уларни хаётда ўз ўрнини топиб олишга кўмаклашиш кабилар фаннинг асосий мақсади хисобланади. Жамият хаёти соҳаларини янада чуқурроқ билишлари, жамият ҳаётини демократлаштириш ҳамда инсон ва фуқароларнинг иқтидор ва салоҳиятларини янада ривожлантириш, фуқаролик жамиятини барпо этиш соҳасида самарали фаолият кўрсатиш. Фуқоралик жамияти шаклланиш жараёнида фаол, эркин фикрлайдиган ва самарали фаолият кўрсата оладиган ёшларни тарбиялашдан иборатдир. Миллий давлатчилигимизни янада такомиллаштиришга ўз хиссасини қўшиш ва унда олган билимларидан фойдаланиш орқали юқори савияли ва салоҳиятли мутахассис бўлиб етишишга ёрдам беришдан иборатдир.


«Социология» фанининг вазифалари қуйидагилардан иборат: Ижтимоий тузилмаларнинг страталарнинг ижтимоий соханинг ривожланишининг умумий қонуниятларини ва унинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборатдир;


1.1.2.Фаннинг вазифалари:

Талабалар бу фан бўйича қуйидаги кўникмаларни ҳосил қилган бўлишлари лозим. Жамият хаёти соҳаларини янада чуқурроқ билишлари, жамият ҳаётини демократлаштириш ҳамда инсон ва фуқароларнинг иқтидор ва салоҳиятларини янада ривожлантириш, фуқаролик жамиятини барпо этиш соҳасида самарали фаолият кўрсатиш. Фуқоралик жамияти шаклланиш жараёнида фаол, эркин фикрлайдиган ва самарали фаолият кўрсата оладиган ёшларни тарбиялашдан иборатдир. Миллий давлатчилигимизни янада такомиллаштиришга ўз хиссасини қўшиш ва унда олган билимларидан фойдаланиш орқали юқори савияли ва салоҳиятли мутахассис бўлиб етишишга ёрдам беришдан иборатдир.


1.1.3.Талаба билимига қўйилган талаблар:

Талабалар билимига қўйиладиган талаблар: « Социология » фани бўйича талабалар қуйидаги билимлар билан қуролланган бўлиши лозим; Жамият соҳасида ижод қилган мутафаккирлар фаолияти ва уларнинг ижтимоий хаёт соҳалари бўйича фикрларини ўрганиши. Социология соҳасидаги турли назариялар, ёндашувлар борлигини; Жамиятда ижтимоий тотувлик барқарорлик ва тинчликнинг моҳиятини чуқур билишлари қадрига етиши; Ўзбекистонда социология соҳасидаги билимларнинг вужудга келиши ҳамда ривожланишини мустақил Ўзбекистоннинг социал соҳадаги ўз олдига қўйган вазифаларининг ўзига хос хусусиятларини билишлари зарур.





Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling