Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультитет
Download 0.89 Mb.
|
portal.guldu.uz-ТЕМИРОВА НИЛУФАР ЭРКИНОВНА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тузди: “ДЖҚНА” кафедраси доценти в.б.: Н.Э. Темирова. 2.2.Рейтинг ишланмаси.
- 2.3. Баҳолаш мезони. 3.2.1 ЖБ бўйича
- 2.4. Оралиқ баҳолаш: 3.3.1. Ёзма назорат иш икки марта ўтказилади 10 баллдан 20 балл. 2.5. Якуний баҳолаш
- 3.Фанни ўқитишнинг концептуал асослари.
- 4.Фанни ўқистиш технологияси: 4.1.Таълим шакли. Шахсга йўналтирилган таълим.
- Тизимли ёндашув.
- Фаолиятга йўналтирилган ёндашув.
- Диалогик ёндашув.
- 4.2.Таълимнинг методлари ва воситалари. Муаммоли таълим.
Тузди: “ДЖҚНА” кафедраси доценти в.б.: Н.Э. Темирова. 2.2.Рейтинг ишланмаси.
2.3. Баҳолаш мезони. 3.2.1 ЖБ бўйича амалий машғулотларда қатнашиб, уни топшириқларини тўла бажарган талабага 16 балл берилади, агар тўла бўлмаса 8 балл берилади. 3.2.2 Т.М.И.да фаол қатнашган талабага 26 балл, ўрта даражада қатнашган талабага 13 балл берилади. 3.2.3.Мустақил ўргниладиган мавзуларни бажарганда 4 дан 2 балгача бериш мумкин. 3.2.4. Берилган мавзу бўйича реферат ёки кўргазмали қурол тайёрланади. -рефератда мавзу тўлиқ очилган бўлса 10 балл -мавзуни моҳияти очилган лекин ҳулосаси бўлмаса 8-5 балл қўйилади. -мавзу моҳияти очилишда камчилиги бўлса 3 балл қўйилади. 2.4. Оралиқ баҳолаш: 3.3.1. Ёзма назорат иш икки марта ўтказилади 10 баллдан 20 балл. 2.5. Якуний баҳолаш: 2.5.1.Якуний баҳолашда талаба 6 та саволга жавоб бериши лозим. -ҳар бир ёзма саволга 5 балл ажратилади. -агар савол моҳияти тўла ёритилган бўлса 2,8-3 балл -саволнинг моҳияти тўлиқ очилмаган бўлса 2-2,7 балл -саволга қисман жавоб берилиб камчиликлари бўлса 1,6-1,9 балл берилади. -2 та саволга оғзаки жавоб бериш керак бўлади,максимал жавоб берса 5 баллдан 10 қўйилади. 5.5.2.Агарда тест мўлжалланган бўлса вариант асосида 30 та тест ҳар бир талабага берилади. 1 баллдан 30 балл, агарда 17 та тўғри жавобни белгиласа 17 бал тўплаб ўтган ҳисобланади. 3.Фанни ўқитишнинг концептуал асослари. Билим олиш жараёни билан боглик таълим сифатини белгиловчи холатлар: дарсни юкори илмий-педагогик даражада ташкил этилиши, муаммоли машгулотлар утказиш, дарсларни савол-жавоб тарзида кизикарли ташкил килиш, илгор педагогик технологиялардан ва мультимедиа кўлланмалардан фойдаланиш, тингловчиларни мустакил фикрлашга ундайдиган, уйлантирадиган муаммоларни улар олдига куйиш, талабчанлик, тингловчилар билан индивидуал ишлаш, ижодкорликка йўналтириш, эркин мулокотга киришишга, илмий изланишга жалб килиш ва бошка тадбирлар таълим устуворлигини таъминлайди. Таълим самарадорлигини орттиришда фанлар буйича таълим технологиясини ишлаб чикишнинг концепцияси аник белгиланиш ва унга амал килиши ижобий натижа беради. Фанни ўкитишнинг максади ва таълим бериш технологиясини лойихалаштиришдаги асосий концептуал ёндашувларни ифода этади. 4.Фанни ўқистиш технологияси: 4.1.Таълим шакли. Шахсга йўналтирилган таълим. Ўз мохиятига кўра таълим жараёнининг барча иштирокчиларини тўлаконли ривожланишларини кўзда тутади. Бу эса таълимни лойихалаштирилаётганда, албатта, маълум бир таълим олувчининг шахсини эмас, аввало, келгусидаги мутахассислик фаолияти билан боғлик ўкиш максадларидан келиб чиккан холда ёндошишга эътибор каратишни амалга оширади. Хар бир талабанинг шахс сифатида касбий такомиллашувини таъминлайди. Таълимнинг марказига билим олувчи кўйилади. Тизимли ёндашув. Таълим технологияси тизимнинг барча белгиларини ўзида мужассам этмоги лозим: жараённинг мантикийлиги, унинг барча бўғинларини ўзаро боғланганлиги, яхлитлиги билим олиш ва касб эгаллашнинг мукаммал бўлишига хисса кўшади. Фаолиятга йўналтирилган ёндашув. Шахснинг жараёнли сифатларини шакллантиришга, таълим олувчининг фаолиятини жадаллаштириш ва интенсивлаштириш, ўқув жараёнида барча кобилият ва имкониятларни, ташаббускорликни очишга йўналтирилган таълимни ифодалайди. Эгалланган билимларнинг кўникма ва малакага айланиши, амалиётда татбик этилишига шароит яратади. Диалогик ёндашув. Бу ёндошув ўқув жараёни иштирокчиларининг психологик бирлиги ва ўзаро муносабатларини яратиш заруриятини билдиради. Унинг натижасида шахснинг ўз-ўзини фаоллаштириши ва ўз-ўзини кўрсата олиши каби ижодий фаолияти кучаяди. Ўкитувчи ва талабанинг хамкорликдаги таълимий фаолият юритишига замин яратади. 4.2.Таълимнинг методлари ва воситалари. Муаммоли таълим. Таълим мазмунини муаммоли тарзда такдим килиш оркали таълим олувчи фаолиятини активлаштириш усулларидан бири. Бунда илмий билимни объектив карама-каршилиги ва уни хал этиш усулларини, диалектик мушохадани шакллантириш ва ривожлантиришни, амалий фаолиятга уларни ижодий тарзда кўллашни таъминлайди. Муаммоли савол, вазифа, топширик ва вазиятлар яратиш ва уларга ечим топиш жараёнида онгли, ижодий, мустакил фикрлашга ўргатилади. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling