Гулистон давлат университети Рус тили ва адабиёти кафедрасининг
Download 90.1 Kb.
|
Рус тили маълумотнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фан бщйича таҳсил оладиган талабалар сони ўзб/рус Фан дастурида кўрсатилган асосий аососий адабиётлар сони
- Ишчи ўқув дастурида кўрсатилган асосий адабиёт (дарслик ва ўқув қўлланма) ларнинг кутубхонада мавжудлари сони Ўзбек тилида
- Рус тилида Қорақалпоқ тилида Бошқа тилларда
- Аниқланган камчилик
- Аниқланган камчилик: йўқ. Таклиф
- Аниқланган камчилик: йўқ. Таклиф: Таълим йўналиши бўйича
Аниқланган камчилик: йўқ. Таклиф: АРМни рус тилида янги авлод дарсликлари билан таъминлаш чораларини кўриш зарур Таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражасининг таҳлилий ўрганиб борилганлиги, шунингдек олий таълим ташкилоти кенгашида (коллегиал органида) муҳокама қилинганлиги; Мавжуд ҳолат: Таълим йўналиши бўйича ўтиладиган фанлардан ўқув адабиётлари хар ўқув йилида таҳлил қилиб борилади. Таълим йўналиши бўйича янги авлод ўқув адабиётлари кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан талаб ўрганилиб, Университетнинг ўқув-услубий бошқармасига тақдим этилган. Бошқарма томонидан нашр учун тайёрланадиган ўқув-услубий режаси ишлаб чиқилиб университетнинг услубий кенгаши томонидан тасдиқланган ва мониторинги юритилган. Таълим муассасаси Кенгашида 2020 йил 14 февралда 1-сон, 2021 йил 23 февралдаги 5-сонли, 2022 йил 20 февралдаги 5-сонли йиғилишларида ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган. Аниқланган камчилик: йўқ. Таклиф: Маҳаллий, халқаро ахборот ва маълумотлар базасидан (Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналлари) фойдаланиш имкониятларининг яратилганлиги; Мавжуд ҳолат: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва халқаро ташкилотларнинг хамкорлигига асосан университет профессор-ўқитувчилари Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Университетда Elsevier (https://www.elsevier.com/) нашриёт уйи билан SciVal ахборот-таҳлилий портали маълумотларидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Аниқланган камчилик: йўқ. Таклиф: Таълим йўналиши бўйича фанларни ўқув адабиётлари билан таъминлаш ва янги авлод ўқув адабиётларини яратиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилганлиги ва уларнинг бажарилиш ҳолати; Мавжуд ҳолат: Ҳар йили кафедранинг нашр режаси ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра Ўзга тилли гуруҳларда рус тили, Она тили ва адабиёти (Рус тили ва адабиёти) ўзга тилли гуруҳларда, Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили) таълим йўналишлари талабаларини янги авлод ўқув адабиётлари билан таъминлаш мақсадида Рус тили ва адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан дарслик ва ўқув қўлланмалар нашр эттириб келинмоқда. Жумладан, 2020-2021 ўқув йилида Рус тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси Б.Б. Собированинг “Современный русский язык. Фонетика” номли ўқув қўлланмаси (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сонли буйруғига асосан) нашр этилган. 2020-2021 ўқув йилида кафедра катта ўқитувчиси Д.Д. Жаббарованинг “История мировой литературы” номли ўқув қўлланмаси (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356/7-1455 -сонли буйруғига асосан) нашр этилган. 2021-2022 ўқув йилида кафедра доценти А.Х. Узаковнинг “Соременная русская литература” номли ўқув қўлланмаси (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сонли буйруғига асосан) нашр этилган. 2021-2022 ўқув йилида кафедра доценти А.Х. Узаковнинг “Узбекская литература” номли ўқув қўлланмаси (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 10 июлдаги 233-сонли буйруғига асосан) нашр этилган. 2021-2022 ўқув йилида кафедра катта ўқитувчиси О.И. Гизатулинанинг “Методика преподавания литературы” номли ўқув қўлланмаси (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сонли буйруғига асосан) нашр этилган. 2021-2022 ўқув йилида кафедра доценти М.М. Байэшановнинг “Мировая литература” номли ўқув қўлланмаси (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сонли буйруғига асосан) нашр этилган. 2021-2022 ўқув йилида кафедра катта ўқитувчиси Д.Д. Жаббарованинг “Пособие по развитию русской речи” номли ўқув қўлланмаси (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 10 июлдаги 166-сонли буйруғига асосан) нашр этилган. Download 90.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling