Гулистон давлат университети Рус тили ва адабиёти кафедрасининг


Талабалар билимларини баҳолашда қўлланиладиган назорат воситаларининг (тестлар, ёзма ишлар саволлари ва бошқалар) фан дастури мазмунини тўлиқ қамраб олганлиги


Download 90.1 Kb.
bet6/21
Sana01.04.2023
Hajmi90.1 Kb.
#1314800
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Рус тили маълумотнома

Талабалар билимларини баҳолашда қўлланиладиган назорат воситаларининг (тестлар, ёзма ишлар саволлари ва бошқалар) фан дастури мазмунини тўлиқ қамраб олганлиги;


Мавжуд ҳолат:
Инглиз тили ва адабиёти кафедрасида барча бакалавриат мутахассисликлари учун барча фанлардан назорат саволлари, тестлар банки шакллантирилган ва у кафедра мудири томонидан тасдиқланган. Талабалар билимларини баҳолашда қўлланиладиган назорат воситаларининг (тестлар, ёзма ишлар саволлари ва бошқалар) мавжуд ва фан дастури мазмунини тўлиқ қамраб олган.

Аниқланган камчилик: Кафедрада тест топшириқлари тўпламларини ечиш, бахолаш ахборот технологиялари ёрдамида амалга ошириш имконияти мавжуд эмас, Яъни тест топшириқлари бўйича дастурий маҳсулотлар яратилмаган.




Таклиф: Талабалар билимларини баҳолашда қўлланиладиган тест ва ёзма иш саволларини доимий равишда янгилаб туриш, талабалар билимини баҳолашни шаффофлигини таъминлаш мақсадида тестларни замонавий ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланган ҳолда баҳолашни жорий қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Таълим сифатини баҳолаш бўйича ички тизимнинг мавжудлиги ва унинг самарадорлиги;


Мавжуд ҳолат:
60111800-Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) 3-4 курслар 5111400-Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) таълим йўналишлари 2022-2023 ўқув йили учун таълим сифатини назорат қилиш графиги ишлаб чиқилган. Ушбу гарфикка мувофиқ ҳар ҳафтада бир марта ёш стажер, асисстент ўқитувчиларнинг дарс машғулотлари таҳлил қилиниб, кафедрада муҳокама қилиб борилган. Тегишли баённомалар билан устоз-шогирд тизими йўлга қўйилган. Натижада таълим сифатини оширишга хизмат қилган.
Аниқланган камчилик: Қайта ишларни қабул қилиш, қўшимча баҳо олиш, мустақил таълим топшириқларини топшириш ягона андозаси мавжуд эмас.
Таклиф: Қайта ишларни қабул қилиш, қўшимча баҳо олиш, мутақил таълим топшириқларини топшириш ягона андозасини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Профессор-ўқитувчилар таянч маълумотларининг (мутахассислиги, ихтисослиги) улар дарс берадиган фан(лар)га мувофиқлиги (мос бўлмаган ҳолда уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлиги ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга бўлиши, якка муаллифликда дарслик ёки ўқув қўлланма нашр этганлиги (сертификат асосида);


Мавжуд ҳолат:
60111800-Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили, 5111400-Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) таълим йўналишларига масъул “Инглиз тили ва адабиёти” кафедрасида 20 та асосий, 5 та ўриндош профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Профессор-ўқитувчилар таянч маълумотларининг мутахассислиги уларнинг дарс бераётган фанларига тўлиқ мос келади.
Инглиз тили ва адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг (мутахассислиги, ихтисослиги) улар дарс берадиган фан(лар)га мувофиқлиги ўрганилди. Мутахассислиги тўлиқ мос келиши аниқланди. Номутахассис профессор-ўқитувчилар мавжуд эмас.



Download 90.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling