Гулистон давлат университети


Download 1.04 Mb.
bet19/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

Дарснинг мавзуси. Анор тасвиридан йўлсимон нақш ишлаш.
Дарснинг вазифалари. Ўқувчиларни йўлсимон нақшлар хақидаги тушунчадарини янада кенгайтириш. Мевалардан нақш тузиш мумкинлиги ҳақида тушунча хосил қилиш. Қалам ва мўйқалам билан расм чизиш малакаларини ривожлантириш.
Дарснинг жиҳозланиши. Мева ва сабзавотлар тасвиридан ишланган нақшлар. Анор ва унинг стилизацияланган тасвирлари.
Дарснинг мазмуни. Янги темани баён қилишда узум, анор, кунгабоқар тасвиридан тузилган нақшлар, анорнинг стиллизациялашган тасвирлари кўрсатилади ва тушунтирилади. ,,,,, расм. Сўнгра анор шаклида ишланган йўлсимон нақшни чизиш йўли кўргазмали қурол ёрдамида тушунтирилади.
Ўқувчилар бу нақшдан биронтасининг расмини ишлайдилар ва рангини ўзлари мустақил равишда танлайдилар.
Ўқитувчи ўқувчиларнинг тасвирлай олиш малакалари ва тайёргарлигини ҳисобга олиб, анор тасвиридан ишланган учта нақшдан биронтасини доскада ўқувчиларга чиздириши мумкин.
Уйга синф ишини якунлаш вазифа яклаб топширилади. Синф ишини якунлаган болалар уйда анор тасвиридан ишланган бошқача композициялаги нақшни чизишлари мумкин.
Дарс мавзуси. Квадрат шаклида нақш ишлаш.
Дарснинг вазифалари. Халқ амалий санъатида учрайдиган нақш композициялари билан яқиндан таништириш. Халқ амалий санътига нисбатан муҳаббат ва сезгирлик хиссини тарбиялаш. Болаларнинг фантазияси ва ижодкорлигини, бадиий дидини ўстириш.
Дарснинг жиҳозланиши. Сўзана расми, сузана композициясининг схемаси ва уни чизиш йўлини кўрсатувчи кўргазмали қурол.
Дарснинг мазмуни. Бу дарсда ўзбек каштачилигининг энг юксак бадиий намунаси, Тошкент сўзанаси композициясининг схемаси асосида нақш чизилади. Бу дарс квадрат шаклида мустақил нақш чизиш машғулотлари учун тайёргарлик босқичини ҳам ўтайди. Бу дарс болаларда турли сўзаналарнинг фотоси ёки репродукциясини кўрсатиш ва уларни тахлил қилишдан бошланади. Сўнгра Тошкент сўзанасининг композиция схемаси доскага чизиб қўйилади. ,,,,, расм. Нақш схемасини чизиш услуби тушунарли бўлгач, уни кўчириб олишга руҳсат этилади. Болалар нақш схемасини чизиб бўлганларидан сўнг, ўқитувчи улар эътиборини ўзига қаратиб, нақш схемаси асосида кўрсатилган сўзана нақшга ўхшаш нақш ишлаш лозимлигини тушунтиради. Болалар нақш чизишга киришишларидан аввал ўқитувчи сўзанада кўрган нақш элементларидан ва ранглардан ҳам фойдаланиш мумкинлигини уқтиради. Дарс сифатли ва сифатсиз ишланган нақшларни таҳлил қилиш билан якунланади. Синф ишини бўяб тугатиш уйга вазифа қилиб топширилади.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling