Гулистон давлат университети


Download 1.04 Mb.
bet27/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

Дарснинг мавзуси: Тасвирий санъатда Мир Алишер Навоий сиймоси.
Дарснинг вазифалари: Ўқувчиларни портрет жанрида яратилган асарларни идрок этишга ўргатиш. Уларни бадиий фикрлаш доирасини кенгайтириш. Алишер Навоийнинг буюк сиймосини турли тасвирий воситалар билан (рангли, графика, ҳайкалтарошлик) ифодаланишининг ўзига хос хусусиятлари билан таништириш. Мир Алишер Навоий мисолида ўз халқи ва Ватанини севишга чорлаш, унга нисбатан хурмат уйғотиш.
Дарснинг жиҳозланиши: М.Музаҳибнинг Алишер Навоий (рангтасвир); В.Кайдаловнинг “Алишер Навоий” (рангтасвир); Л.Ивановнинг “Алишер Навоий” (ҳайкалторошлик; Ж.Умарбековнинг “Алишер Навоий ва Хусайн Бойқаро ёшликда” (рангтасвир); Қ.Башаров Алишер Навоийнинг “Ҳамсаси”га ишланган Навоий сурати (гарфика); М.Олимов ва бошқаларнинг Тошкент миллий боғидаги Алишер Навоийга ўрнатилган ёдгорлик репродукцияси ва тасвирлари.
Дарснинг мазмуни: Янги мавзунинг баёни Алишер Навоийнинг қисқача ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақидаги суҳбат билан бошланади. Суҳбат савол-жавоб тарзида ўтказилади. Унда болалар эътибори қуйидаги жиҳатларга қаратилган.
-Алишер Навоий ким? Улар қачон ва қаеврда таваллуд топганлар?

  • Алишер Навоийнинг ёшликлари қандай ўтган?

  • Ҳазрат Навоийнинг туркий халқлар олдидаги хизматлари қандай?

  • Унинг қандай асарлари ва ғазалларини биласиз? Улардан намуналар ўқинг?

  • Алишер Навоий ҳақида қандай бадиий асарлар яратилган? Уладан айрим жойларини ёд айтиб беринг.

  • Ҳазарти Навоийнинг табаррук номлари билан аталадиган қайси жойларни биласиз?

  • Алишер Навоий ҳақида буюк кишиларнинг қандай фикрларини биласиз?

Савол-жаволардан қуйидагилар маълум бўлади. Алишер Навоий 1441 йил. 9 февралда хиротда сарой хизматчиси оиласида таваллуд топган. 1501 йил 3 январда Хиротда вафот этган. У ўзбек халқининг улуғ шоири ва мутафаккири, буюк олим ва давлат арбоби, жаҳон адабиётининг йирик вакилларидан бири. Унинг ота-боболари сарой амирларидан бўлганлиги сабабли у ёшликда шаҳзода Ҳусайн билан бирга тарбияланади. У ёшликда адабиётни ниҳоятда севарди. Чунки, унинг уйида шоирлар тез-тез йиғилиб, мушоира ўтказиб турардилар. У 10-12 ёшларидаёқ мустақил равишда шеърлар ёзиб, каттара эътиборини ўзига тортди. Алишер отадан етим қолди ва ҳукмдор Абулқосим Бобур қаратмогида тарбиялана бошлайди. У 15 ёшдан бошлаб шахзода Ҳусайн Бойқаро билан бирга Абулқосим Бобур саройда хизмат қилади. Алишер Навоий ёшлигида мантиқ, фалсафа, риёзат ва бошқа фанлар билан ҳам шуғулланади. У ўзбек, шунингдек форс-тожик тилида ижод қилади. Ўзига “наво”-куй сўзини номига қўшиб Навоий таҳаллусини олади, форс тилидаги шеърларига “Фоний” таҳаллусини қўяди. У “фоно” сўзидан олинган бўлиб ўткинчи деган маънони англатади. У ўз ҳаёти ва ижоди давомида Сайид Ҳасан Ардашер, Камол Турбатий, Абдураҳмон Жомий, Ҳусайн Байқаро, Султон Али Мишҳадий, Хондамир, Камолиддин Беҳзод каби ўша даврнинг йирик мутафаккирлари билан алоқада бўлди.
Алишер Навоий ўзининг бутун хаётини ва фаолиятини инсоннинг бахт – саодати учун, халкнинг осайишталигига,урушларнинг олдини олишга, ободончилик ишларига, илм фан, саънат ва адабиёт тараккиётига бағишлади. Ўз даври маданий ҳаётининг хомийси ва сарвари бўлиб, куплаб илм-фан, санъат ва адабиёт ахилларини етиштирди.
Унинг асарлари орасида “Аташ” подшолари тарихи”, “Ҳолати Сайид Ҳасан Ардашер”, “Рисолаи муаммо”, “Мажолисун – нафоис”, “Ҳамсатул – мухтаййирин”, “Мезонул – авзон”, “Насоимул – мухаббат”, “Девони Фоний”, “Лисонут – тайр”, “Мухокаматул-лугатайн”, “Вакфия”, “Назм-ул-Жавоҳир”, “Тарихи анбиё ва хукамо”, “Сирожун-муслимин”, “Рисолаи тир андахтан”, “Ҳамса” (беш достон) – (Ҳайратул Аброр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Саббаи сайёра”, Садди Искандарий”), каби асарлари диққатга сазовардир. Асарларнинг кўпчилиги форс, араб, француз, немис, грузин, турк, иалян, рус ва бошка бир катор тлларга таржима килинган. Алишер Навоий хаъида кўплаб бадиий асарлар яратилган. Ойбекнинг “Навоий” романи, Уйғун ва Иззат Султоннинг “Алишер Навоий” портрети, В.Кайдаловнинг “Алишер Навоий” протирети, Ж.Умарбековнинг “Алишер Навоий ва Ҳусайн Байқаро ёшликда”, Х.Хуснниддинхўжаев ва Луневларнинг “Навоий ва Жомий” каби асалари шулар жумласидандир. Алишер Навоий ҳақида спектакиллар ва кинофилмлар яратилган. Алишер Навоий номи билан мамлакатимиздаги бир қатор вилоят, шаҳаолар аталади. Тошкентдаги катта опера ва балет театри, адабиёт музейи, Самарқандданги давлат университети, Республика давлат кутубхонаси ва бошқа бир қатор муассасалар ва кўчалар унинг нимига қўйилган. Алишер Навоий ҳақида кўпчилик фозилу донишмандлар шундай фикрлар билдиришган.
“Алишербек назири йўқ киши эрди. Туркий тил билан то шъер атибдурлар, ҳеч ким анча кўп ва ҳўп атқон эмас” (Заҳириддин Бобур).
Сўзамогнлик майдонига сен сурдин от,
Қайта бошдан сўзнинг юзи порлади бот.
Сенинг ақлу фикринг билан сафо топти,
Эй Навоий Лутфий била наво топти. (А.Жомий).
“Агар муяссар бўлса эди, ўзимнинг ўн ўн икки минг форсий ва туркий байтимни шу ғазалга (Навоийнинг “Образи ёпғоч, кўзимни...” деб бошланадиган ғазали назарда тутилаяпти) алмаштирардим ... (Лутфий).
... Менга Пушкин бир жаҳону, менга байрон бир жаҳон,
Лек Навоийдек бобом бор кўкси осмон ўзбегим.
(Э.Воҳидов).
Беш асрким, назми саройни,
Титрада занжирбанд шер,
Темур сўзи етмаган жойни
Қалма билан Алишер.
(А.Орипов).
Болалар Алишер Навоий ҳақида қисқа ва умумий маълумот олганларидан сўнг, у ҳақда яратилган айрим тасвирий санъат асарлари ўрганилади. Шундай асарлардан бири Жавлон Умарбековнинг “Алишер Навоий ва Ҳусайн Байқаро ёшликда” деб номланади.
Бу асар юзасидан болаларга қуйидагича савол берилади:
-Ким билади бу асарнинг номи нима? Унинг муаллифини айтинг?
-Асарда қандай воқеа тасвирланган?
-Суратдаги икки тасвиринг қайси бири Алишер, қайсиниси Ҳусайн Байқаро? Нега шундай деб ўйлайсиз?
-Суратдаги воқеа қаерда бўлаяпти? Нега шундай фикрдасиз?
-Икки ёш ўртасида қайси мавзуда суҳбат бўлаяпти?
-Сурат сизга ёқдими? Нимаси ёқди?
Бу саволлрага қайтарилган жавоблар ўқитувчи томонидан умумлаштирилади, ҳатолар тузатилади, камчиликлар тўлдирилади.
Шу аснода рассом В.Кайдаловнинг “Алишер Навоий портирети” номли сурати ҳам ўрганилади. Асар юзасидан ўқитувчининг ҳулосаси қуйидагича бўлади: В.Кайдалов Ҳазрати навоий ҳақида кўп йиллар давомида иш олиб борган график мусаввирлардандир. У ўзининг самарали ижодининг анча қисмини навоий образини яратишга, унинг асарларига иллюстрациялар ишлашга бағишлади. Хусусан унинг “Навқирон Навоий” (“Чор девор” га ишланган), “Алишер Навоий портирети” (қамалтасвир 1941 й.), “Алишер Навоий портирети” (рангтасвир, 1947 й.), Навоий “Ҳамса” сига ишланган график ишлари шулар жумласидандир. (.... расм). Бу ишлар орасида (1940 йил), Алишер Навоий портирети чун танлов эълон қилиниши муносабати билан яратган асари диққатига саволдир. Кайдалов портиретида Навоийнинг ҳаётий кучга тўла кўринишда тасвирлаган. Унда маънавий ва жисмоний гўзаллик тенг ҳажмда ифодаланган. Кайдалов яратган Навоий-кучли, гўзал, ҳар тамонлама камол топган шаҳс бўлиб, давлат арбоби ва шорир тимсолида тасвирланган. Рассрқом Навоийннг ҳаётидаги тез-тез учраб турадиган кўпгина фожиали кунларни бир чеккага суриб қўйиб, уни ижод, завқ-шавққа тўла вақтларига ҳос бўлган кўринишда ифода этган.
Cуратда Навоийнинг 50-55 ёшлар ўртасидаги сиймоси тасвирланган. Чунки, унинг юзларида чуқур ва қалин ажинлар йўқ. Соқолларида фақат янги туша бошлаган оқлар сезилади. Ҳазрат Навоийнинг боқишлари жиддий, чарчаганлик аломатлари сезилмайди, куч-қувват ҳали кўпдек туюлади. Дераза олдига қўйилган гул ҳам буни тасдиқлайди, яъни шоирнинг ҳаёти ва ижодининг гуллаган даври эканлигини билдиради.
Мамалкатимизда Алишер Навоий мавзусидаги йирик ҳайкаллардан бири Тошкент миллий боғидаги ёдгорлик ҳисобланади. Мазкур ҳайкал ёдгорлик 1992 йилда ҳайкалтарош М.Алиев ва бошқалар томонидан яратилган. Асар таҳлили болалар эътибори қуйидагиларга қаратилади:

  1. Ҳайкал қайси шаҳарда ва қайси боғда ўрнатилганлиги.

  2. Асарнинг яратилган йили.

  3. Асар муаллифлари.

  4. Асарнинг материали.

  5. Асарнинг ўлчовлари.

  6. Ҳайкалнинг компазицияси.

  7. Ёдголикда Алишер Навоийнинг қайси даври тасвирланганлиги.

  8. Навоий ҳайкалининг кўринишдаги ҳолатида қандай маъно англаш мумкин.

  9. Навоий ёдгорлигининг муқаддас қадим жойга айланганлиги.

Алишер Навоий сиймоси график асосларида ҳам ифодасини ўз топган. навоий мавзусида ижод қилган график рассомларидан бири Қутлуғ Башаровдир. Унинг Навоий мавзусидаги ишларидан бири шоирнинг “Ҳамса” номли асарига ишланган “Алишер Навоий” портиретидир. (... расм). 1969 йилда ишланган бўлиб, унда Навоий бутур бўйи-басти билан тасвирланган Илююстрация ижод қилаётган кўринишда акс эттирилган. Уни Навоий қўлидаги қоғоз ва қалма, ҳаёлчан ҳолатидан билса бўлади. Тасвирдаги хонтахта устидаги қоғоз, қалмадан мажнунтол тасвири, очилиб турган гуллар, дарахтдаги қуш унга лирик кайфият бахш этаётгандай. График ишдаги воқеа боғдаги шинам айвонда бўлаётганлигини билиб олиш қийин эмас. чунки, тасвирдаги мажнунтол, қуш, гуллар бундан дарак бермоқда. Ишнинг мувофаққияти шундаки, тасвирдаги истисносиз ҳамма унсурлар рассомнинг ғочси, яъни Навоийнинг ижод пайтини ифодалашга қаратилган. Иллюстрацияда рассом Навоийнинг фақат шоиргагина хос кўринишда эмас, балки давлат арбоби сифатида ҳам тасвирлашга ҳаракат қилган. Буни унинг эгнидаги шоҳона кийимлар ва айвондаги айрим жиҳозлардан билиш мумки.
Рассомнинг яна бир ютуғи шундаки, у ижодий жараённи томошабинда илиқ кайфият хосил қилиш учун иллюстрация хусусиятларига риоя қилган ҳолда фақат қизил оқ ранглардан фойдаланиб, ўз ғоясини амалга оширган. Бу тасвирдан бирон-бир ғояни, мазмунни булки уни бир ёқли икки ранг билан чизиқлар ёрдамида ҳам амалга оширса бўлишлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Юқорида номлари қайд қилинган сурат репродукцияларини ўқитувчи тополмаган тақдирда дарсда Алишер Гавоий сиймосиакс эттирилган бошқа санъат асарларини ўрганиш мумкин. Булар қаторига Республикамиз ижодкорларидан Л.Дитрих ва В.Волчек (Алишер Навоий Тошкентдаги адабиёт музей олдига ўрнатилган), Н.Қўзибоев (Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаро), А.Абдуллаев “Алишер Навоий портрети” каби бир қатор йирик рассомларнинг асарларидан киритиш мумкин.
Уйга вазифа қилиб Алишер Навоий сиймоси ишланган тасвирий санъат асарларининг репродукцияларини тўплаш топширилади.



Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling