Гулистон давлат университети


Download 1.04 Mb.
bet26/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

Даснинг жиҳозланиши: Ўзбек халқ амалий санъати намуналари ёки уларнинг нусҳалари, слайдалари, диапозитивлари, диафильмлари, кинофильмлари.
Дарснинг мазмуни: Янги мавзуни баён қилиш ўқитувчига халқ амалий санъатининг ўзбек халқи ҳаётида тутган ўрин, унинг турлари ҳақида маълумот бериш билан бошланади. Умуман, бу суҳбатнинг қуйидаги мазмунда ва кетма-кетликда ўтказилиши мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистонда санъатнинг кенг тарқалган турларидан бири халқ амалий-безак санъатидир. Бу санъат асарлари ҳаётда ишлатиладиган буюмлар-идиш товоқ, кийим-кеча, уй жиҳозлари, ўйничоқлар ва бошқа шу кабиларни ўз ичига олади.
Халқ амалий санъати асарлари одамларнинг кундалик турмуш эҳтиёжларини қондириш, теварак атрофга, боғ-роғлар, уйларнинг ташқи ва ички кўринишга гўзаллик киритиш вазифаларига хизмат қилади. Бу санъат дастгоҳ санъатдан ўзиннг бевостиа халқ эҳтиёжларига мосланганлиги билан фарқ қилади ва унда инсон ҳаётида кўп учрайдиган нарсалар (гуллар, ҳаётий лавҳалар ва хоказалар) акс этади. Лекин улар мустақил хусусиятга эга бўлмасада, маълум бир буюм мазмуни ва шакли билан алоқадорликда ва уни безашга хизмат қилади. Амалий санъат буюмлари бир мунча эркин-ижодкор хаёлининг махсули сифаида теварак-атрофга файз киритишга қаратилган бўлади. Маслан, жимжимадор устун, эшик, дарвозалар, деворларнинг ташқи ва ички томонларига ишланган рангли нақш ва бўртма тасвирларни бунга мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Ҳалқ амалий санъати асарларида кўпроқ чамандек очилган гулзорлар, боғлар акс этади, чунки жазирама иссиқ шароитида қақраб ётган чўлларни гулзорга айлантириш қадимдан ўзбек халқига мос одат бўлиб қолган.
Ўзбек халқ амалий санъатининг ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик билан бир қаторда, ўзбек каштаси, атласи, беқасам ва нақшлар берилган ҳар хил жиҳозларни дунё халқлари орасида катта шуҳрат қозонган.
Амалий санъатнинг энг кўп тарқалган оммавий тури каштачилик бўлиб, у қадимий анъаналарига эга. Ўзбек каштачилиги, юқорида айтиб ўтганимиздек, гулзор ва боғларни эслатади. Шунинг учун ҳам биз ўзбек каштачилиги гулдаста, мажнунтол, қуёш, базан дарахт шохчасига қўнган қушлар ҳатто ҳайвон ва одам тасвирларини ҳам учратамиз. ,,,, расм.
Ўзбекистоннинг энг қадимий маданият ўчоқлари хисобланган Бухоро ва Самарқанд сўзаналари ўзининг рангдорлиги, шаклларининг турли-туманлиги ва ниҳоятда нозик тикилиши билан фарқланади. Шаҳрисабзлик аёллар тиккан каштачилик буюмлари эса кўпроқ гиламни эслатади. Дорпечлар ўзбек хонадонларида уйнинг ички деворларининг юқори қисмига айлантириб илиб қўйиладиган безак мақсадида фойдаланилади. Уларнинг паст қисмида шокила-шокила бўлиб осилиб турган кокиллари бўлади, дорпечлардаги бир шакл қайта такрорланаверади. Бу эса гулли дарахт 1ки гулдастани қатор қилиб сафга тизиб қўйгандек манзарани беради.
Ўзбек каштачилигида дўппи алоҳида ўрин эгаллайди. Шахрисабзнинг гилами дўпписи, Бухоронинг зар дўпписи, Наманганнинг чуст, ироқи, духоба ва бошқа дўппилари Ўрта Осиё халқлари орасида тарқалган. Дўппи нусхалари ичида энг машҳури чуст дўппиларидир. Қора атлас ёки сатин устига ипак билан тикилган бодом гул (ёки қалампир) чизиққа туширилган гуллар дўппига нафислик бахш этади.
Каштачилик санъатида белбоғ, дастрўмол, сандалпеч, бўғмача ва турли тўрвачалар ҳам нафис безатилади.
Ўзбек каштачилигининг анъаналари ҳозирги кунда ҳам мувоффақияти билан ривожланмоқда.
Нимшохи газламалар-беқасам, банорас ва адрас, атласлар ҳам халқимиз томонидан эъзозланади. Ўзбек халқи ипак етиштиришда моҳир бўлибгина қолмай, балки атласлар тўқиган, уларни ниҳоятда юқори бадиий дид билан бўяй олган. Ипакдан тўқилган тўрт, саккиз, ўн икки тепкили атласлар жаҳонга дог таратган.
Атласлар композицион жиҳатдан турли-тумандир. Хозирги кунда унинг юздан ортиқ безак тури бор. Булар, асосан, турли геометрик шакллар, ўсимликларнинг гул ва мевалари, барглари, ўй-рўзғорлари ва ҳоказолардан иборат.
Ўзбек каштачилик санъатида зардўзлик буюмлари ёрқин ва лўнда гулли гиламлар жундан тўқилган бежирим жиҳозлар ҳам кенг тарқалган бўлиб улардан халқ ҳаётида турли мақсадларда фойдаланилмоқда.
Ганчкорлик Ўзбекистонда амалий санъатнинг энг севимли ва қадимий турларидан биридир. Амалий санъатнинг бу турида бухоралик ва тошкентлик усталар самарали меҳнат қилмоқдалар.
Авваллари деворлар ўйма гулли поналар билан безатилар, тахмонлар қиррасига нақшлар ўйиларди. Токчалар бўлса ўймакор ёки жим-жимадор безаклар билан ясатилар, хонага нур ва ҳаво кириб туриш учун дераза ва эшик устидан туйник қўйиб, унга ганч ва ёғочдан панжаралар ўрнатилар эди. Хозирда қандил, наво, шип каби меъморчилик деталлари ганчдан тайёрланмоқда. Шунингдек, маданият саройлари ва маъмурий биноларнинг ички ва ташқи қисмини безатишда ганчкорликдан кенг фойдаланилмоқда. ,,,, расм.
Ўзбек ганчкорлигининг ажойиб сахифасини Бухоро яқинидаги Ситораи Моҳи Хосадаги “Оқ ўй” да, Тошкентдаги Навоий номли катта опера ва балет театрида кўриш мумкин. Санъатнинг бу ажойиб ва мураккаб турида усталардан Уста Ширин Муродов (Бухоро), Тошпўлат Арслонқулов, А.Пўлатов, А.Самадов, М.Усмонов (Тошкент), Қ.Жалилов (Самарқанд) донг таратадилар.
Амалий санъатнинг ёғоч ўймакорлиги тури Ўзбекистонда қадимдан мавжуд бўлиб, у ўзининг бой анъаналарига эга. Ёғоч ўймакорлиги асарлари эшик, дераза, қутичалар, қантдон, устунлар, панжаралар, ўйинчоқларда ўз аксини топган. ,,,, расм.
Бу борада Хива усталарининг (Ота Полвонов) ишлари мақтовга лойиқдир. У ишлаган асарлар ўсимликсимон элементларнинг кўплги ва бўрттириб ишланганлиги билан бошқаларнинг асарларидан ажралиб туради. Тошкент усталари (С.Хўжаев, Н.Ниёзқориев, М.Қосимов, О.Файзуллаев) эса кўпроқ “гирих” усулида ишлаб, геометрик нақшлардан кенг фойдаланишди. Қўқонлик уста Х.Нажмиддинов ва унинг ўғли Қ.Хайдаровнинг ишлари ҳам диққатга сазовордир.
Ёғоч ўймакорлиги санъатида мусиқа асбобларини безаш ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Дутор ва танбурга,чанг ва торларга суяк ва садафлардан қадалган чиройли нақшлар кишини ҳайратда қолдиради. Бу санъат хозирги вақтда Тошкентда кенг ривожланган.
Ўймакорлик санъатининг ажойиб турларидан бири-мисгарликдир. Ўзбек мисгарлик санъати жуда қадимдан шуҳрат қозониб келган. сариқ ва қизил мисдан ишланган турли хил хўжалик ва уй-рўзғор буюмлари нозик шакллар билан безатилади. ,,,, расм. Безатилган мис асбоблар Бухоро, Қўқон, Самарқанд, Қарши ва Хива шаҳарларида кўпроқ ясалади. Мисгарликда бу шаҳарлик усталарнинг ўзига хос ишлаш услуби бор. Лаган, патнис, чойидиш, офтоба ва обдасталар мисгарлик буюмлари турмушда кенг тарқалган.
Амалий санъатнинг бу турида бухоролик С.Отауллаев, М.Мухсинов, С.Подчаев, Н.Солихов, А.Хамидов, Л.Фозилов, хоразмлик Х.Саидов, М.Жонбеков, Б.Ёқубов, С. Худойберганов, тошкентлик, Р.Соибовлар самарали меҳнат қилганлар.
Қадимдан уй-рўзғор буюмларига бўёқлар билан ажойиб нақшлар ишланиб келинган. Уни наққошлик санъати деб юртилади. Республикамизда амалий санъатнинг бу тури қадимдан ривожланган бўлиб унда ўзбек усталари фақат уй-рўзғор буюмларини эмас, балки уй-жой жамоат биноларининг девор ва шипларини ҳам безайдилар. санъатнинг бу турида ҳар бир халқ ўзича ижод қилади. Маслан, рус амалий санъатида текис ёғоч юзасига уста ўсимликсимон нақш расмни туширади, унга махсус бўёқлар беради. У бироз қуригандан сўнг бўёғи ўчиб кетмаслиги учун устидан бир неча бор тиниқ лак суртилади. Ўзбек усталарининг иш услуби бошқачороқдир. Бу усталар эскиз бўйича дурадгор ишлаган ёғочга елим суртиладилар, унинг усти жилвир қоғоз билан тозалангандан сўнг материалга бронза берилади. Кейин бронза устидан улги асосида компазицион тасвир, унинг устидан қора бўёқ суртиб, нақш ишланади. Нақшларнинг ўчиб кетмалиги кетмаслиги учун нақш устидан бир неча бор тоза лак суртилади. ,,,,, расм.
Халқ усталари тажрибасида нақшнинг қуйидаги турлари кўпроқ қўлланилади: ислими-эгри чизиқли ўсимлик элементлардан иборат нақш; гирих-тўғри чизиқли элементларидан геометрик шакл ҳосил қилувич нақш; мураккаб –бу икки гуруҳдаги нақш ислими ва гирих элементларидан ташкил топади. Ислими туридаги асосий элементлар –новда, япроқ, гул, ғунча, куртак, қалампир, мева, поя кабилар хисобланади. Поя ва новда турли нақшларнинг энг кўп учрайдиган элементлари хисобланиб, улар нақш хошияларида қўлланилади. Гирихлар эса тўрсимон ва юлдузсимон бўлиб, юлдуз нурларининг сони 5 тагача боради. ,,,, расм.
Нақшнинг учинчи тури хисобланган мураккаб нақшлар эса нақш геометрик ва ўсимлик элементларининг бир-бирига қўшиб ишлатилиши натижасида хосил бўлади. Бунда геометрик элемент доимо нақш ўртасида жойлашади.
Наққош А.Қосимжонов, Ё.Рауфов, Т.Тўхтахўжаев, Ж.Ҳакимов (Тошкент), А.Болтаев (Хива), С.Норқўзиев (Қўқон) ва бошқа усталар санъатнинг бу турида меҳнат қилиб, шуҳрат қозонганлар.
Табиий лойдан турли идишлар ясаш ва уларни тегишли рангларда бўяш Ўзбекистонда жуда қадим зомондна ривожланган. Кулолчилик санъати буюмларига лаган, товоқ, чойнак, пиёла, сопол ва синни идишлар, шунингдек, лойдан ишланган ўйинчоқлар киради. ,,,, расм.
Кулолчилик санъатида безатишнинг турли усуллари қўлланилади. Шундай усуллардан бир “қалами” усулидир. Бу усулда безак идишларига нақшнинг расми чизиб олинмасдан тўғридан-тўғри мўйқалам билан ишланаверади. Бу усулда кўпроқ Риштон ва /иждувон усталари ишлашади. Баъзи жойларда усталар гилвата ёрдамида гул чизиб, кейин бўёқ бериладиган “чизма” услидан фойдаланилади. Бу усул тошкентлик усталар орасида кенг тарқалган.
Ўзбек кулолчилик буюмлари безак композицияларидаги ўсимликсимон ва геометрик элементларининг бойлиги, хилма-хиллиги, бўёқлар гаммасининг ёрқинлиги билан ажралиб туради. Уларда феруза ранг бахт келтирувчи рамзий белги сифатида кўп ишлатилади.
Кулолчилик Ўзбекистон меъморчилигида ҳам кенг қўлланилади. Улар мадраса, масжид, карвонсарой, ҳаммомларнинг пештоқларида, ўз аксини топган. Хозирги кунларда ҳам кулолчилик жамоат, турар жой биноларини безатишда кенг қўлланилмоқда. Республикамизда уста кулолларни бирлаштирган кулолчилик устахоналари мавжуд, улар халқимиз талабларига ва дидига мос кулолчилик буюмларини яратмоқдалар.
Ўзбекистонда кулолчилик санъатини ривожлантиришда кулоллардан Ў.Жўрақулов, А.Мухторов (Самарқанд), У.Умаров, А.Туробов, Ю.Зиёмуҳамедов, А.Рахматов, М.Рахимов, Р.Орифжонов, А.Нўъмонов, Т.Миралиев, А.Аминов (Тошкент), Т.Тиллахўжаев (Наманган), А.Худойназаров (Каттақўрғон), Т.Халилов (Денов), М.Облоқулов (Ургут), ака-ука Хожимирзаевлар (Андижон), Х.Рахимова (Бухоро), Ш.Қаландаров (Хўжайли) ва бошқа усталар катта хисса қўшганлар.
Ўрта Осиё халқлари қадимдан ўзларининг зардўзлик санъатлари билан фахрланадилар. Зардўзлик учун асосий материал зар, ипак, бахмал кабилардир. Усталар зар тўқишнинг икки турини қўллашади. Биринчиси –заминни фонни зар билан тикиб тўлдириш ва иккинчиси нақшларни зар билан тикиш. Чеварлар нақшли ва мазмунли композицияларда кўпинча ўсимликларни тасвирлашади: гуллар, барглар, бодом гуллари, пахта шулар жумласидандир. Кейинги вақтларда зардўзлик буюмларида жонли нарсалар ҳам тасвирланмоқда. ,,,, расм.
Қадимдан зардўзлик Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида кенг ривожланган. Хозирги вақтда бундай буюмлар Бухородаги махсус зардўзлик фабрикасида ҳам ишлаб чиқарилмоқда.
Дарснинг охирги қисмида ўтилганларни тустаҳкамлаш мақсадида янги мавзу юзасидан савол-жавоб ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Бунда ўқувчиларга қуйидагича мазмунда саволлар берилади:
-Халқ амалий санъати қаерларда қўлланилади?
-Ўзбек амалий санъатининг қандай турлари бор?
-Ўзбек халқ амалий санъати кенг ривожланган шаҳарлар қайсилар?
-Ўзбек халқ амалий санъатининг йирик усталари кимлар?
-Ислими, гуруҳ, мураккаб деганда нимани тушинасиз?
-Амалий санъатнинг қайси турида материаллар ва асбоблардан фойдаланилади?
Халқ амалий санъатини ўрганишда дарсда техника воситаларидан фойдаланиш, амалий санъат буюмларининг намуналари ва уларнинг суратларини йиғиш, амалий санъат усталарининг исми ва фамилиялари, улар санъатнинг қайси турида ишлаганликларини, амалий санъат ривож топган шаҳар ва қишлоқларнинг номларини, санъатининг шу турида учрайдиган ибораларни ёздириб бориш зарур.
Амалий санъат ҳақида ўтказиладиган суҳбатларда болалар эътибори ўрганилаётган асар амалий санъатининг қайси турига кириши, унинг муаллифи, асарнинг компазицияси, ранглари, элементлари, материали, ишлаш усуллари, амалий санъат буюмларининг шакли, тузилиши ва безаги унинг вазифасига мослиги ва бошқаларга қаратилади. Бунда машғулотлар маъруза шаклида бўлса-да, савол-жавоб усулидан фойдаланиш лозим.
Амалий санъат асарларини ўрганиш тасвирий санъат сашғулотларининг бошқа турлари билан боғлаб ўтказиш яхши самаралар беради. Хусусан, нарсанинг ўзига қараб чизиш дарсларида амалий санъат буюмларидан қутичалар, гулдонлар, сопол лаганлар, мис патнислар, офтобалар, халқ миллий чолғу асбоблари, зарли ва ироқи дўппилардан натура сифатида (натюрморт таркибида, шунингдек, алоҳида) фойдаланиш бу санъатнинг турини ўзига хос хусусиятларини тез ва осон идрок этишга ёрдам берса, сухбат дарслари эса амалий санъатдан олган билим ва тушунчаларни янада бойитишга ва мустаҳкамлашга олиб келади.
Ўзбек халқ амалий санъати намуналари ва уларнинг фотонусхаларини тўплаш, улардан альбом тайёрлаш уйга вазифа қилиб топширилади. Уйга ўзбек халқ амалий санъатига доир китоблар ўқиш ва улар ҳақида кенгроқ маълумотлар тўплаш ҳам вазифа қилиб топширилиши мумкин.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling