Гулистон давлат университети


Download 1.04 Mb.
bet34/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

Дарснинг вазифалари: Китоб бадиий безаги ҳақида маълумот бериш. Болаларни китоб мазмуни ва унинг бадиий безаги ўртасидаги тушунчаларни кенгайтириш. Ўқувчиларнинг ижодий фикрлаш қобилиятларини ўстириш. Расм орқали ўз фикрларини ифодалай олишга ўргатиш. Билимлар манбаи бўлган китобга муҳаббат уйғотиш ва уларни авайлаб асрашга ўргатиш.
Дарснинг жиҳозланиши: 1. Ўлчов, ранг, шрифт, безак компазицияси жиҳатдан турлича китоблар. 2. Ўқитувчи томонидан биронта китобга ишланган безаклар. 3. Китоб саҳифаларини безаш мавзусига ишланган параллел синф ўқувчиларининг ишлари.
Дарснинг мазмуни: Дарснинг янги мавзусини баён этиш қисми китоб ҳақида муҳбат билан бошланади. Бу суҳбатда китобнинг кишилар ҳаётидаги аҳамияти ҳақида гапирилади. Китоб билим манбаи, у кўпгина авлодларнинг тажрибасини ўзида акс эттирувчи хазина, у ўқитувчи ва тарбиячидир. Китоб ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ҳамма соҳаларида (саноат, қишлоқ хўжалиги, фан, медтицина, маданият, санъат в.б.) ишловчилар учун амалий кўрсатмалар беради. Мактабда у дарслик, турли халқлар ўртасидаги муносабатлар воситасини ўтайди. Айниқса, ҳозирда китобсиз Ватанни душманлардан ҳимоя қилиш учун мураккаб техникани ўзлаштириб бўлмайди. Турли буюм ва озиқ-овқатларни кўплаб ишлаб чиқаришни, фан ва санъат сирларини билиб бўлмайди. Усиз ўқимишли ва маданиятли кишилар тайёрлаш мумкин эмас.
Китоблар ўлчов, шакл, безак унсурлари, ранги, безак компазицияси жиҳатдан ниҳоятда турли-туман бўлади.
Китобларни яратиш иши билан кўпчилик мутахассислар шуғулланадилар. Китоб мазмунини ёзувчи ёзади, унинг безагини рассом бажаради. Китобнинг яратилишида ёзувчи ва рассомлардан ташқари муҳаррирлар, корректорлар, босмахона ходимлари ҳам иштирок этадилар.
Китобни осон тез ўқилиши учун рассомлар ҳам ўз санъатларини ишга соладилар.
Техника ривож топмасдан аввал китоблар қўл билан ёзилар эди. Китоб матнининг атрофлари ва оралари нақшлар ва расмлар билан юксак бадиий савияда безатилар эди. Қоғоз кашф этилмасдан аввал одамлар сопол, дарахт барглари, ҳайвон териларига ёзишган.
Айрим маълумотларга қараганда Республикамиз худудида Самарқандда 560 йилларидаёқ қоғозли китоблар бўлган.
XI асрда Хитойда ХУ асрнинг 40 –йилларида Германияда китоб босишни ихтиро қилиниши китоб тарққиётида янги даврни очди. Республикамиз худудида босмахоналарда биринчи бор кўп нусҳали китоб 1868 йилда Тошкентда нашр этилди.
Китобларни нашр этишда рассомнинг иши бениҳоя катта. Рассомлар томонидан китобларга ишланган иллюцтрациялар, безаклар китоб мазмунини аниқроқ ва тезроқ тушуниб олишга ёрдам беради.
Қадимги вақтларда ҳам китобларни безатишда алоҳида эътибор берилган. Аввалги даврларда Республикамиз худудида яратилган китобларни безатишда рассомлардан Камолиддин Беҳзод, Султон Маҳмуд, Қосим Али, Маҳмуд Музаҳҳиб, Абдулло, Муҳамад Мурод Самарқандийлар айниқса катта шаҳрат қозондилар.
ХХ асрнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда нашр этилган китобларни безатишда И.Икромов, В.Кедрин, М.Рейх, А.Ошеййко, К.Башаров, И.Кириакиди, Т.Муҳамедов ва китоб безаги усталари етишиб чиқди. Улар китоб безаги санъатининг миллий бадиий анъаналарини давом эттириб, катта ютуқларни қўлга киритдилар.
Китоб муқова жилди (суперобложка), муқова, титул, варағи, бошбезак, зарҳал ҳарф (бош ҳарф), иллюстрация, якуний безак кабилардан ташкил топади. Шеърий китобларда сатрлар орасида нақший безаклар тасвирланиши ҳам мумкин. Китобнинг титул варағида муаллифнинг фамилияси, китобнинг номи, нашр этилган жойи, йили, нариёт номи ва бошқалар ёзилади.
Китоб биринчи бетининг юқори чети, баъзан варақнинг ўртаси бадиий безатилади. Бу безак нақш ёки мазмунли тасвирдан (шунчаки нарсалар тасвири бўлиши ҳам мумкин) иборат бўлади. Уни бош безак деб юритилади. Улар катта-кичиклиги жиҳатидан турлича бўлиб, улар муваффақиятли тасвирланган тақдирда мазкур китоб бобни, баъзан бутун китоб мазмунини ўзида акс эттириши мумкин. Шу билан бирга бош безак бу бетни бадиий безатиш вазифасини ҳам ўтайди. Бошбезак ҳақида гап борганда унинг китоб ва рангидаги ўрни ўлчови, ранги, шакли, тасвир унсурлари ҳақида тўхталиб ўтиш лозим. Уларни кўрсатишда эртак, ҳикоя, шеър, достон, масал, роман каби асарлардан фойдаланилади.
Зарҳал ҳарф китобнинг матнини ҳар бир боб ёки параграфнинг биринчи ҳарфи ҳисобланади ва у йирик ҳолда ишланади, нақш ва турли реал тасвирлар билан безатилган бўлади. Зарҳал ҳарфлар кўпинча болалар эртакларида ва шеърий китобларда кўп қўлланилади. Зарҳал ҳарфлардан намуналар турли китоблардан, шунингдек, ўқитувчининг ўзи тайёрлаган кўргазмали қуроли орқали кўрсатилади. Мисол учун “Ўзбек халқ эртаклари” китобини намуна сифатида ўрганиш ва болаларга кўрсатиш учун тавсия этиш мумкин. Шу тўпламдаги эртаклардан биронтасини танлаб олиб, ўқитувчи шу асосда болалар билан иш олиб боради.
Ўқитувчи юқоридаги каби иллюстрация ва якуний безак ҳақида ҳам гапириб, уларнинг намуналарини турли китоблардан кўрсатади. Якуний безак ҳам бошбезак каби ўлчовда, рангда, шаклда, китоб ёки боб охирида берилади. У кўпроқ китоб ёки унинг бобига хулоса ясайди. Китобларнинг матн қисмларининг атрофлари нақшли безак билан безатилиши ҳам мумкин. Ўқитувчи китоб безакларидан намуналар ҳам кўрсатади.
Китобларнинг ички безаги юзасидан умумий тушунчалар бериб бўлинганидан кейин ўқитувчи асосий вазифага ўтиб, уни тушунтиради.
Ўқитувчи эртакнинг қисқача мазмунини болаларга тушунтириб, унинг ички безагини кўрсатиди, улар юзасидан савол-жавоб ўтказади. Савол-жавобдан сўнг иш юзасидан қисқача кўрсатма беради. У қуйидагича мазмунда бўлади. Безак ишларига киришишдан аввал бошбезак, зарҳал ҳарф, якуний безак ишланадиган китоб бетларининг матн ўрнини алъбом варағида белгилаб қўйилади. Шунингдек, бу варақда бош безак, якуний безак ва зарҳал ҳарфларнинг ўз ўрнини ҳам белгиланади. Китоб матни учун қолдирилган жойни алъбом варағининг чеккасигача тақалмайди. Алъбом варағининг тўрт томонидан дой қолдирилади. Алъбомга китобнинг матни ёзилади. Уни чизиқлар билан белгилаб қўйилади.
Ишни акварель бўёқ, фломастер, туш, гуаш билан бажариш мумкин. Безашга киришишдан аввал ўқитувчи кўрсатган китоб безакларини яна бир бор синчиклаб кўриб чиқилади ва улардан ижодий фойдаланилади. Ҳеч вақт китоблардаги безаклардан кўчириб олишга рухсат этилмайди. Ҳар бир ўқувчи мустақил равишда китобдаги безаклардан ўзгачароқ, янада қизиқарлироқ ишлашга ҳаракат қилиши лозим.
Вазифа болаларга тушунарли бўлгач, ўқитувчи уларга мустақил ишга ўтишларига рухсат этади. Ўзи парталараро юриб қийналаётган ўқувчиларга ёрдам бериб боради.
Ўқувчиларнинг кўпчилиги бир хил ҳатоларга йўл қўйганлари тақдирда бутун синфни ишдан тўхтатиб, уларнинг ҳатоларини тушунтиради.
Дарсни мустаҳкамлаш мақсадида ўқитувчи ўтилганлар юзасидан савол-жавоб орқали суҳбат ўтказади. Суҳбатда болалар эътиборини қуйидагиларга қаратади:

  1. Китобларнинг кишилар ҳаётидаги аҳамияти нимада?

  2. Китобларнинг яратилишида қайси соҳа мутаҳассислари иштирок этадилар.

  3. Китоблар қандай қисмлардан ташкил топади?

  4. Китоб бадиий безагининг қайси бўлакларини биласиз?

  5. Қадимда қайси ўзбек мусаввирлари китоб безаги бўйича ижод қилганлар?

  6. Ҳазирги ўзбек график рассомларидан кимларни биласиз?

  7. Супер муқова, муқова, титул, бошбезак, якуний безак, иллюстрацияни зарҳал ҳарф кабилар ҳар бирига алоҳида –алоҳида тариф беринг.

Ўқитувчи дарс охирида синфда ишланган энг муваффақиятли, ўрта ва бўш ишланган ишлардан намуналар ажратиб олиб, уларни ўқувчилар билан таҳлил қилади, камчиликларини кўрсатади.
Уйга синфда ишланган китоб безакларига ўхшаш бошқа компазиция, бошқа унсурлардан безак ишларини бажаришни вазифа қилиб топширилади.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling