Гулистон давлат университети
Download 1.04 Mb.
|
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг жиҳозланиши
- Дарснинг мазмуни
Дасрнинг мавзуси: Ўзбек миллий либослари эскизини ишлаш.
Дарснинг вазифалари: Ўқитувчиларнинг бадиий-ижодий қобилиятлари ва расм малакаларини ривожлантириш. Болаларнинг миллий ўзбек кийимлари ҳақидаги тасаввурларини бойитиш. Ҳалқ санъатига қизиқиш уйғотиш. Дарснинг жиҳозланиши: Ўзбек миллий кийимларининг суратлари, репродукциялари, диопозитлари ва слайдалари. Ўқитувчининг ўзи тайёрлаган бир неча миллий ўзбек кийим намуналари. Лотин Америкаси, Африка, Оврўпа ҳалқларидан намуналар. Катта ёшдаги эркак ва аёл, ўғил ва қиз бола гавдаси тасвирланган расм. Дарснинг мазмуни: Ўқитувчи ўтказиладиган дарснингмавзусини эълон қилгандан сўнг ўзбек миллий кийимлари ҳақида қисқача суҳбат ўтказади. Бу суҳбатнинг бошланиш қисмида ўзбек миллий кийимлари билан болалар аввалги дарсда танишганларини ҳисобга олиб, уларга бир қатор саволлар беради. Бундан мақсад-болаларнинг ўзбек миллий кийимлари ҳақида тасаввурларини тиклаш ва бойитишдан иборат. хусусан, бу борада қуйидагича саволлар берилади: -Қандай ўзбек миллий кийимларини биласиз (эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари ҳақида алоҳида-алоҳида тўхталиш зарур)? -Ўзбек миллий кийимлари бошқа халқлар кийимларидан қайси жиҳатлари билан фарқ қилади. -Эркаклар миллий кийимлари ансамблига қайси кийимлар киради? Аёлларникига-чи? -Аёлларнинг кийимларида ёш хусусиятлар қандай хисобга олинади? Эркакларда-чи? -Ўзбек миллий эркаклар кийимлари билан аёллар кийимлари ўртасида қандай фарқ бор? Шундан сўнг ўқитувчи болалар жавобларидаги камчилик ва хатоларни кўрсатиб, суҳбатга якун ясайди. У қуйидаги мавзуда бўлади: Ҳар бир халқ ўз миллий кийимларига эга. Бироқ уларнинг ҳаммасида умумийлик бўлиб, улар бош кийим, устки кийим, оёқ кийим, шунингдек турли туман тақинчоқ кабиларда кўзга ташланади. Бу кийим ва тақинчоқлар мажмуаси костюм деб аталади. Костюмда киши кийган ҳамма кийимлар (бош, устки, пойабзал, шунингдек тақинчоқлар) бир-бирига шакл, ранг, ўлчов жиҳатдан мос ҳола тайёрланади. Ҳар бир ҳалқнинг костюмлари бир мақсадга қаратилган бўлса-да, бироқ улар бир-биридан фарқ қилади. Ҳатто биргина Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятидаги кишилар кийимларини бир-биридан фарқ қиладиган томонлари кўп, хусусан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ўз услубига эга бўлса, Бухоро ва Самарқанд бошқа услубга, Фарғона водийси аҳолиси яна бошқа услубга эга. Шундай фикрларни Қороқолпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё каби вилоятларнинг кийимлари ҳақида ҳам айтиш мумкин. Ўзбек ҳалқи турлича иқлим шароитларида ҳар хил кийимлар кийган. Улар эркаклар, аёллар, болалар кийимларига бўлинган. Қисқача суҳбатдан сўнг ўқитувчи миллий кийимлардан намуналар кўрсатиб, улардан қайсилари қайси вилоятга тегишли эканлигини, қайси бирлари камбағаллар ва қайсилари бойлар учун мўлжалланганлигини аниқлаш юзасидан кўрсатмалар беради. Савол-жавобдан сўнг ўқитувчи расмдаги кийимлардан 1-2 тасини болалар билан биргаликда таҳлил этади. Ўқитувчи болаларнинг навбатдаги вазифаси ўзбек миллий кийимлари эскизини тайёрлашдан иборат эканлигини айтади. Сўнгра ўз кўрсатмаларини қуйидаги мазмунда давом эттиради: Болалар дафтарингизга доскадаги кўргазмали қуролларда акс эттирилган одам қоматини расмини ишланг сўнгра унинг устига ўзингиз хохлаган ўзбек миллий кийимларининг расмини ишлайсиз. Ўзбекистоннинг қайси вилоятига хос кийим ишламоқчи бўлсангиз, унинг ўзига хом томонларини сақлашга ҳаракат қилинг. Шунингдек, расмингизда кийимнинг қайси мансабдаги ёки хизматдаги кишилар учун мўлжалланганлигини ҳам ёдингиздан чиқарманг. сиЗ ишлаган кийим намунаси бутун бир ансамбилни ташкил этсин. Ўзингиз ишлаган кийим намунасини бетакрор бўлишлигига ҳаракат қилинг. У китобларда берилган ва мен кўрсатган кийимлар тасвиридан фарқ қилсин. Бироқ расмингизда ўзбек миллий кийимларига хос хусусиятлар билиниб турсин. Доскада намойиш этиш учун қўйилган кийим намунасидан тўла кўчириб олиш мумкин эмас, бироқ улардаги айрим қисмларни, нақш унсурлари, ранглари, шаклларидан фойдаланса бўлади. Ўқитувчи шуни қайд қиладики, ўзбек кийимларининг намунасини яратиш учун уларни бошқа халқларнинг миллий кийимлари билан солиштириб кўриш керак бўлади. Шу мақсадда ўқитувчи болалар эътиборини бошқа халқлар кийимларига қаратади. Шундан сўнг болалар мустақил равишда миллий кийим намунасини яратишга киришадилар. Кийим намунасининг ранг-тасвири ўқувчининг рахсати билан амалга оширилади. Бунда ўқитувчи ҳар қайси болага алоҳида ёндашади. Чунки ижодий ишлар савияси ҳамма болаларда бир хил бўлиши мукин эмас. либосларнинг намуналарнинг ранглари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Бунда у ўзбек усталари ёрқин тоза рангларни ниҳоятда ёқтиришларини қайта-қайта таъкидлаб ўтади. Суҳбат давомида ўқитувчи болаларга шуни ҳам етказиши керакки, кийимлар намунасини ишлашдан аввал ҳар бир ўқувчи уларни эркакларгами, аёлларгами, қишликми, ёзликми, баҳор ёки кузликми, ёшларгами, қарияларгами, бойгами, камбағалгами, зиёлигами ёки амалдоргами, руҳонийгами, оддий хизматчигами эканлигини яхшилаб ўйлаб олиш керак бўлади. Худди шуни хисобга олиб, кийим материали, унинг безак гули, ранги компазицияси танланади. Дарс болаларнинг ижодий ишлари кўргазмасини ташкил этиш ва муҳокама қилиш билан якунланади. Дарснинг мавзуси: Китоб саҳифаларининг бадиий безаги эскизини ишлаш. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling