Гулистон давлат университети


-7 синфларда тасвирий санъатни ўқитиш методикаси


Download 1.04 Mb.
bet24/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

4.3. 5-7 синфларда тасвирий санъатни ўқитиш методикаси


Мазмуни : 1.Санъатшунослик асослари машғулотлари методикаси.
2. 5-7 синфларда натурага қараб расм ишлаш машғулотлари
методиаси. 3. Натурага қараб ҳайкал ишлашметодикаси
4. 5-7 синфларда рангтасвир компазицияси машғулотлари
методикаси 5. 5-7 синфларда декоратив компазиция
машғулотлари машғулотлари методикаси. 6. 5-7 синфларда
ҳайкалтарошлик компазицияси машғулотлари методикаси.

Тасвирий санъат давлат стандарти ва ўқув дастури бу фанни 5-7 синфларда уч блокка бўлиб ўқитишни назарда тутади. Улар:



  1. Санъатшунослик асослари.

  2. Натурага қараб тасвирлаш.

  3. Композиция.

Санъатшунослик асослари машғулотларига 5-7 синфларда катта ўрин ажратилган бўлиб, у ўқувчиларда бадиий маданиятни шакллантиришни мақсад қилиб қўяди. Санъатшунослик асослари машғулотлари тасвирий, амалий меъморчилик санъатлари назарияси ва тарихи, машҳур рассом, амалий санъат усталари, меъморларнинг ҳаёти ва ижодини ўрганишни ўз ичига олади.


Бошланғич синфларда айрим санъат асарларидан кўргазмали қуроллар сифатида фойдаланиш, болаларга рассомлар ва уларнинг ишлаган суратлари юзасидан айрим маълумотлар беришниназарда тутади. Бошланғич синф ўқувчиларига тасвирий санъатнинг тур ва жанрлари, унинг назарий асослари ҳисобланган композиция, ёруғсоя, рангшунослик, перспектива қонунлари ва қоидалари ҳақида назарий билимлар бериш оғирлик қилиши муносабат билан уларни 5-7 синфларда ўргатиш режалаштирилган.
Санъатшунослик асослари машғулотларнинг 5-7 синфлардаги хусусиятларидан бири шундаки, бунда назарий машғулотлар, амалий ишлар билан мастуҳкамланиб боради.
Ҳусусан, тарихий жанр юзасидан суҳбат ўтказилгандан сўнг дастурда кўрсатилган тарихий мавзуларда болалар расм ишлайдилар. Шунингдек, болалар амалий ишларда тасвирий санъатнинг тур ва жарнлари, тасвирий санъатнинг назарий асосларига доир олган билимларидан фойдаланидилар. Натижада ҳам амалий, ҳам назарий билим ва малакалар мустаҳкамланади.
Санъатшунослик асосларини ўқитиш методикаси курсида дидактиканинг илмийлик, кўргазмалилик, мунтазамлик ва кетма-кетлиги, таълим ва тарбиянинг бирлиги принципларига риоя қилишни талаб этади. Айинқса, бундай машғулотларни кўргазмаликсиз ўтказиш мумкин эмас. Дарсда ўқитувчи кўпроқ кинофильм, видеофильм, диафильм, диапозитив, слайда, санъат асарларининг репродукциялари, фото нусхаларидан фойдаланиши самаралидир. Шу билан бирга, вилоят марказларидаги ўлкашунослик музейларида сақланаётган санъат асарлари, шаҳар ва қишлоқлардаги ёдгорлик ҳайкаллар ва меъморчилик обидалари, тасвирий санъатдан жойларда ташкил этилаётган кўргазмалардаги санъат асарларининг асл нусҳалари билан таништириб бориш муҳимдир. Санъатшунослик асослари машғулотларни маъруза шаклида эмас, кўпроқ савол-жавоб, мунозара, ўйин тарзида ташкил этилиши болаларни фаоллаштиради, материалларни пухта ўзлаштиришларига ёрдам беради.
Хусусан, биронта рангтасвир асари таҳлил қилинганда ўқитувчи болаларга таҳминан қуйидагича саволлар билан мурожаат этиши мумкин:
Бу санъат асарини авваллари кўрганмисиз? Бу асарни ким ишлаган? Асарда ким ёки қандай воқеа тасвирланган? Асарнинг номини ким билади? Асарда йилнинг қайси фасли тасвирланган? Уни қандай билиш мумкин? Асарда йилнинг қайси даври тасвирланган? Асарда фаслнинг қайси даври тасвирланган? Асарнинг компазицияси қандай? Рассом ўз асарида тасвирлашнинг қайси ифодалилик воситаларидан фойдаланган? Асарнинг колорити қандай? Рассом ўз асари билан қандай ғояни ифодалаган? Сурат сизга ёқдими, нега?
Бундай машғулотларда болалар суратлардаги образларни тушуниб етадиган, асарнинг мазмунини ўқий оладиган, уларнинг ифодалилигини, бадиий воситаларини англаб етадиган бўладилар. Ҳақиқий санъат асарларини оддий расмдан фарқини ажрата олади.
Санъатшунослик асослари машғулотлари самарадорлигини оширишда ўқитувчининг тайёргарлиги унинг муҳим роль ўйнайди. Аввало, дарс мавзусига доир санъат асарлари танланади. Бунда бир қатор талабларга риоя қилиш муҳим. Улар асарларнинг юксак бадиий савияда ишлаганлиги, уларнинг мазмуни болаларага яқин бўлишлиги, шунингдек сурат репродукциясини аъло сифатда бажарилган бўлишлиги ва бошқалар. Агарда ўрганиш учун танлаб олинган санъат асарларининг репродуциялари сифатсиз бўлгани тақдирда яхшиси, ундан фойдаланмаслик, уга мазмунан яқин бўлган ва сифатли бажарилган бошқа санъат асари билан алмаштирилиши мақсадга мувофиқдир.
Санъатшунослик асослари машғулотининг тузилиши ва уни ўтказиш методикаси ҳақида қатъий бир тавсия бериб бўлмайди. У машғулотнинг тузилиши мавзуси ва дарснинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда турлича бўлишлиги мумкин. Масалан, санъатунослик машғулотлари қуйидагича мазмунда бўлиши мумкин.
1.Тасвирий, амалий ёки меъморчилик санъатларининг турлари ва жанрлари. 2. Санъатнинг у ёки бу туридаги оқим ва йўналишлар. 3. У ёки бу рассом, амалий санъат устаси ёки меъморнинг ҳаёти ва ижоди. 4. У ёки бу давр санъати. 5. Тасвирий, амалий, меъморчилик санъатларининг назарий асослари (композиция, ёруғсоя, рангшунослик, перспектива) Бу мавзулардан кўриниб турибдики уларни бир хил методика асосида ўтказиб бўлмайди.
2. Санъат асарларини таҳлил қилишда уларни солиштириб ўрганиш муҳимдир. Шу мақсадда турли рассомларнинг бир хил мавзудаги асарларини намойиш этиб, ўрганиш фойдалидир. Хусусан, И.Левитан, Ў.Тансиқбоев, И.Шишкин, Н.Карахан, И.Ҳайдаров, З.Иноғомова, А.Саврасов, И.Остроухов, А.Куинжи, В.Поленов, А.Мўминов, А.Мирсоатов каби рассомларнинг йил фаслларига бағишланган манзара жанрларидаги асарларидан 2-3 тасини намойиш этиб солиштириш орқали ўрганиш мумкин.
Айтайлик, куз мавзусидаги асарни таҳлил қилишда фақат куз мавзусидаги асар билангина эмас, балки бундай асарларни баҳор, қиш мавзусидаги асарлар билан ҳам солиштириб ўрганса бўлади.
Санъат асарларини репродукцияларини, техника воситалари орқали намойиш этганда асарларнинг деталларини йирик ҳолда кўрсатилиши образларни чуқур идрок этиш, портретларда шахснинг ички дунёсини тушуниб етишга имкон беради.
Санъатшунослик машғулотларининг мувафффқияти кўп жиҳатдан уларни турли йўллар ва методларни қўллаш орқали ўтказилишига ҳам боғлиқ. Хусусан, бундай машғулотлардан болаларга санъат асари ҳақида иншо ёздириш, санъат турлари ёки жанрларига оид репродукциялар йиғдириш ёки у ёки бу рассом ҳақида материаллар тўплатиш, тасвирий санъатга доир виторина, чайнворд, красвордлар ечтириш, ўзи яшайдиган жойдаги рассомлар билан учрашиб, улар ҳақида маълумот тўплаш ёки альбомлар тайёрлаш мумкин. Бундай ишлар амалий безак санъати, меъморчилик юзасидан ҳам олиб борилиши мумкин.
Санъатшунослик асослари машғулотининг самарадорлиги, уларни мактабда ўқитиладиган бошқа фанлар билан алоқадорликда ўқитилишига ҳам боғлиқдир. Айниқса, санъатшунослик асослари дарсларини тарих, география, адабиёт, зоология, мусиқа дарслари билан алоқадорликда ўтказиш имкониятлари мавжуд. Бундай машғулотлар ўзаро алоқадорликдаги фанлар бўйича ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга хизмат қилади.
Қуйида “Санъатшунослик асослари” бўйича машғулотларни ўтказиш методикасига доир дарс ишланмаларидан намуналар берилган.



Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling