Гулистон давлат университети


Download 1.04 Mb.
bet23/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

Дарснинг мавзуси. Аждарнинг ҳайкалини ишлаш.
Дарснинг вазифалари. Ўқувчиларда бадиий ижодий қобилиятларни, тасаввурни (фантазия) ўстириш. Ҳайкалтарошлик лойи, стек ва қўл билан ишлаш малкаларни ўстириш.
Дарснинг жиҳозланиши. Рассом А.Венедиктовнинг Алишер Навоийнинг “Фарход ва Ширин” достони учун ишланган график асари. Аждар ҳайкаллари. (Х.Ҳақбердиевнинг “Аждархо” ҳайкали). Турли бадиий адабиёт ва журналлардаги аждар расмлари.
Дарснинг мазмуни. Ўқитувчи дарс мавзусини эълон қилгандан сўнг аждар ва унинг эртак, кинофильм ва достонлардаги акс этиши ҳақида суҳбат ўтказади. Суҳбатда аждар ҳақиқатда йўқлиги, уни ҳалқ томонидан уйлаб топилганлиги, унинг беўхшов илонсимон ҳайвон эканлиги, эртак ва достонларда аждарни ҳалққа кўп ёвузлик қилиши, ҳалқ қахрамонининг бу ҳайвон билан яккама-якка олишуви ва уни ўлдириши юзасидан маълумотлар беради. Суҳбат давомида ўқитувчи болаларни дарсдаги фаоллигин ошириш ва болаларни аждар ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш мақсадида уларга бу ҳайвон билан боғлиқ бир қатор саволлар берди:
- аждар иштирок этган қайси эртакларни биласиз? Достонларни-чи?
- аждар иштирок этган қайси мультфильм ва кинофильмларни кўргансиз?
- аждарнинг бадиий асарларда қандай сифатлари акс эттирилган? (кўп бошли, баҳайбат, қўрқинчли, улар оғзидан олов чиқаради, оғзидан шамол чиқаради, кўзлари ёнади, қанотли в.б.)
- бу ҳайвон кўпроқ қайси ҳалқларни ҳалқ оғзаки ижодида учрайди? в.б. Савол-жавоблардан сўнг ўқитувчи болалар аждар ҳақидаги расмлар, иллюстрациялар, ҳалқ ўйинчоқларини намойиш этади ва улар орқали аждарнинг ўзига хос жихатлари билан таништиради. ,,,, расм.
Бу суҳбатда ўқитувчи болалар эътиборини кўроқ аждарнинг ўлчови, тузилиши, қисмлари ва уларнинг шакли, ўлчов нисбатлари, қисмларнинг ўрни кабиларга қаратади. Шунингдек мазкур мавзуда ўқитувчининг ўзи ёки параллел синф ўқувчиларнинг ишлаган ҳайкалларидан кўрсатилса янада яхши бўлади. Чунки болалар бажаришлари керак бўлган ҳайкал намунасини намойиш этилиши вазифани аниқлигини таъминлайди.
Болалар вазифани лой ёки пластилиндан бажардилар. Лойдан бажарилган ишларни маҳсус кулолчилик печида (ўчоғида) куйдирилади.
Дарс синфда бажарилган ҳайкаллардан энг характерлиларини кўргазмага қўйиш ва таҳлил қилиш билан якунланади.
Уйга аждарни турли кўринишларини қаламда тасвирлаш вазифа қилиб топширилади.



Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling