Гулистон туманлараро маъмурий суди


Download 96.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana19.06.2023
Hajmi96.68 Kb.
#1603711
1   2
Bog'liq
66285b50-1307-463c-92e7-ed55f1f3f579

 
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Аризачи “Alibek-Azamat chorvasi” фермер хўжалиги
раҳбари А.Тўраевнинг жавобгар Сайхунобод туман
ҳокимининг 2021 йил 15 июль кунги 32-9-126-Q/21-сонли
қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси
қаноатлантирилсин. 
Сайхунобод туман ҳокимининг 2021 йил 15 июль кунги
32-9-126-Q/21-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилсин.
Аризачи “Alibek-Azamat chorvasi” фермер хўжалиги
томонидан дастлаб ариза топширишда 2.700.000 сўм давлат
божи ва 21.600 сўм почта ҳаражати тўлиқ тўланганлиги
инобатга олинсин. 
Сайхунобод туман ҳокимлиги зиммасига Сайхунобод
туман прокурори томонидан 2021 йил 31 май куни
келтирилган 11/116-21-сонли протестини қайта кўриб чиқиш
мажбурияти юклатилсин.
Сайхунобод туман ҳокимлиги зиммасига суднинг ҳал


қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир
ойлик муддат ичида ҳал қилув қарорнинг ижроси тўғрисида
Гулистон туманлараро маъмурий судига ёзма равишда хабар
қилиш мажбурияти юклатилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят маъмурий судига
апелляция тартибида шикоят беришга, прокурор эса протест
келтиришга ҳақлидирлар.
Судья
А.М. Бўриев

Download 96.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling