Гулистон туманлараро маъмурий суди


Download 96.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana19.06.2023
Hajmi96.68 Kb.
#1603711
  1   2
Bog'liq
66285b50-1307-463c-92e7-ed55f1f3f579



ГУЛИСТОН
ТУМАНЛАРАРО
МАЪМУРИЙ СУДИ
120100 Гулистон шаҳар,
Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 68 уй
ГУЛИСТАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
АДМИНИСТРАТИВНЫЙ
СУД 
120100 г. Гулистан, ул Узбекистан,
дом 68
tel:67 227-55-32, 227-69-00
e.mail:m.guliston.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
10.06.2022 йил
5-1201-2202/236
Сирдарё вилояти
Сирдарё вилоят Гулистон туманлараро маъмурий
судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб.
Раислик қилувчи судья, А.Бўриев 
Судья
ёрдамчиси
Н.Уразовнинг
котиблигида,
тарафлардан Гулистон шаҳар прокурори ёрдамчиси
М.Джулбеков, аризачи “Alibek-Azamat chorvasi” фермер
хўжалиги раҳбари А.Тўраев ва жавобгар Сайхунобод туман
ҳокимлиги вакили Н.Расулеваларнинг иштирокида.
Аризачи “Alibek-Azamat chorvasi” фермер хўжалиги
раҳбари А.Тўраевнинг жавобгар Сайхунобод туман
ҳокимининг 2021 йил 15 июль кунги 32-9-126-Q/21-сонли
қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси
юзасидан тўпланган №5-1201-2202/236-сонли маъмурий ишни
кўриб, қуйидагилар
 
А Н И Қ Л А Н Д И:
Аризачи “Alibek-Azamat chorvasi” фермер хўжалиги
раҳбари А.Тўраев жавобгар Сайхунобод туман ҳокимининг
2021
йил
15
июль
кунги
32-9-126-Q/21-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
Судда сўралган аризачи “Alibek-Azamat chorvasi” фермер
хўжалиги раҳбари Тураев Азамат Ботирович ўз
тушунтиришида, аризадаги важларини такрорлаб, ҳақиқатан
ҳам
Сайхунобод
туман
ҳокимининг
2020 йил 20 августдаги Робот СИУ ҳудудидан “Alibek-Azamat
chorvasi” фермер хўжалигига ғаллачилик ва шоличилик
йўналишида фаолият кўрсатувчи фермер хўжалиги ташкил
этиш учун ижарага ер майдони ажратиш тўғрисида”ги 816-
сонли қарорига асосан Робот СИУ ҳудудидаги 462-контурдан
жами 15,2 гектар экин ер майдони 49 йил муддатга ижарага
берилганлигини, сўнг ушбу қарорга асосан тегишли
ҳужжатлар расмийлаштириб фермер хўжалиги ўз иш
фаолиятини
бошлаганлигини,
Сайхунобод
туман
прокуратурорининг 2021 йил 31 майдаги протестига асосан


туман ҳокими 2020 йил 25 августдаги 816-сонли қарори бекор
қилинганлигини, туман прокурори томонидан киритилган
протестдан хабари бўлмаганлигини, туман ҳокимияти ҳам
прокуратура ҳам уларни бу ҳақида огоҳлантирмаганлигини,
сабабларини ҳам тушунтирмаганлигини, протестга нисбатан
уларни фикрларини олмасдан қарор қабул қилинганлигини,
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий тартиб-таомиллар
тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддасига асосан, маъмурий орган
манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини
билдириш имкониятини бериши шартлиги кўрсатиб
ўтилганлигини, лекин туман ҳокимлиги томонидан ушбу
қонун талабларига амал қилинмаганлигини, Ўзбекистон
Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ер
участкасига бўлган ижара хуқуқини тугатиш ушбу
Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер
участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли
билан амалга оширилиши, бунда ер участкаларини ижара
шартномасини бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан
бундай келишувга эришилмаган тақдирда, суднинг ҳал қилув
қарори билан амалга оширилиши белгиланганлигини,
фермер хўжалиги билан туман ҳокимлиги ўртасида 2021 йил
21 май куни 288-сон билан рўйхатга олинган ижара
шартномаси тузилганлигини, ушбу ижара шартномаси
хозирда ўз кучидалигини, туман ҳокимининг 2021 йил 15
июлдаги 32-9-126-Q/21-сонли қарори ҳамда туман
прокурорининг протестидан хабари йўқлигини, туман қишлоқ
хўжалиги бўлими ходимларидан унга тегишли ер участкаси
туман захирасига олинганлиги хақида 2022 йил март ойида
эшитиб қолганлигини ва туман ҳокими қарорини олиш учун
ҳокимиятга мурожаат қилганлигини, 2022 йил март ойида
қарор чиққанлигини билганлигини ва қарор нусхасини туман
ҳокимиятидан бориб олганлигини, шу сабабли аризани
қаноатлантириб, Сайхунобод туман ҳокимининг 2021 йил 15
июль кунги 32-9-126-Q/21-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб
топишни сўраб кўрсатув берди.
Судда сўралган жавобгар Сайхунобод туман ҳокимлиги
вакили Расулева Наргиза Рахимджановна ўз тушунтиришида,
ҳақиқатан ҳам Сайхунобод туман ҳокимининг 2020 йил 20
августдаги “Робот СИУ ҳудудидан “Alibek-Azamat chorvasi”
фермер хўжалигига ғаллачилик ва шоличилик йўналишида
фаолият кўрсатувчи фермер хўжалиги ташкил этиш учун
ижарага ер майдони ажратиш тўғрисида”ги 816-сонли
қарорига асосан Робот СИУ ҳудудидан 462-контурлардаги
жами 15,2 гектар экин ер майдони 49 йил муддатга ижарага
берилганлигини, Сайхунобод туман прокурорининг 2021 йил
31 майдаги 11/116-21-сонли протестига асосан Сайхунобод


туман ҳокимининг 2021 йил 15 июлдаги туман ҳокимининг
32-9-126-Q/21-сонли қарори билан Сайхунобод туман
ҳокимининг 20.08.2020 йилдаги 816-сонли қарори бекор
қилганлигини, лекин туман прокурори протести кўрилиши
вақтида аризачининг иштироки таъминланмаганлигини,
аризачига туман ҳокимининг қарори юборилмаганлигини,
лекин туман ҳокимининг қарори қонуний қабул
қилинганлигини, аризани судга ҳавола қилишини билдириб
кўрсатув берди.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини ва музокарасини
ҳамда прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
атрофлича таҳлил қилиб ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра,
Сайхунобод туман ҳокимининг 2020 йил 20 августдаги Робот
СИУ ҳудудидан “Alibek-Azamat chorvasi” фермер хўжалигига
ғаллачилик ва шоличилик йўналишида фаолият кўрсатувчи
фермер хўжалиги ташкил этиш учун ижарага ер майдони
ажратиш тўғрисида”ги 816-сонли қарорига асосан Робот СИУ
ҳудудидаги 462-контурдан жами 15,2 гектар ер майдони 49
йил муддатга ижарага берилган.
Сайхунобод туман прокурори томонидан 2021 йил 31 май
куни 11/112-21-сонли протест келтирилиб, протестда туман
ҳокимининг
2020 йил 20 августдаги 816-сонли қарорини бекор қилиш
сўралган.
Туман прокурорининг мазкур протестига асосан, туман
ҳокимининг 2021 йил 15 июлдаги 32-9-126-Q/21-сонли қарори
билан туман ҳокимининг 20.08.2020 йилдаги 816-сонли
қарори бекор қилинган.
Аризачи “Alibek-Azamat chorvasi” фермер хўжалиги
раҳбари А.Тўраев Сайхунобод туман ҳокимининг 2021 йил 15
июль кунги 32-9-126-Q/21-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб
топишни сўраб судга шикоят аризаси билан мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини
юритиш тўғрисидаги Кодекснинг 27-моддаси 1-қисми 2-
бандига мувофиқ, маъмурий суд давлат бошқаруви
органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга
оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан
буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар
ўзини ўзи бошқариш органларининг ва уларнинг мансабдор
шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда
фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун
билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари,
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш


тўғрисидаги ишларни ҳал этади.
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти
тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига кўра, ҳоким қабул
қилган ва чиқарган ҳужжатлар устидан фуқаролар, жамоат
бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар
судга шикоят қилишлари мумкин.
Сайхунобод туман ҳокимининг 2020 йил 20 августдаги
Робот СИУ ҳудудидан “Alibek-Azamat chorvasi” фермер
хўжалигига ғаллачилик ва шоличилик йўналишида фаолият
кўрсатувчи фермер хўжалиги ташкил этиш учун ижарага ер
майдони ажратиш тўғрисида”ги 816-сонли қарорига асосан
Робот СИУ ҳудудидаги 462-контурдан жами 15,2 гектар ер
майдони 49 йил муддатга ижарага берилган.
Сайхунобод туман ҳокимлиги ва “Alibek-Azamat chorvasi”
фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 21 май куни 288-сон
билан 49 йил муддатга ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш шартномаси тузилиб, давлат рўйхатидан
ўтказилган. 
Ижара шартномаси суд тартибида бекор қилинмаган
бўлиб ҳозирги кунда кучида.
Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги
қонунинг
38-моддасига кўра, қонунга зид бўлган ҳужжатга нисбатан
протестни прокурор ана шу ҳужжатни қабул қилган органга
ёки юқори турувчи органга келтиради. Мансабдор шахснинг
ноқонуний қарорига нисбатан ҳам худди шундай тартибда
протест келтирилади. Протест келиб тушган вақтдан бошлаб
ўн кунлик муддатдан кечиктирмай кўриб чиқилиши шарт.
Қонунбузарликни дарҳол бартараф этиш талаб қилинган
алоҳида ҳолларда прокурор протестни кўриб чиқишнинг
қисқартирилган муддатини белгилашга ҳақли. Протестни
кўриб чиқиш натижалари тўғрисида уч кунлик муддат ичида
прокурорга ёзма равишда маълум қилинади. Протест
коллегиал орган томонидан кўриб чиқиладиган ҳолларда
мажлис куни ҳақида прокурорга маълум қилинади ва у
мажлисда иштирок этишга ҳақлидир. Протест шу ҳужжатни
қабул қилган орган (мансабдор шахс) ёки юқори турувчи
орган (мансабдор шахс) томонидан рад этилганда, шунингдек
протест қонунда белгиланган муддат ичида кўриб
чиқилмаган тақдирда, прокурор ана шу ҳужжатни
ғайриқонуний деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан
судга мурожаат этишга ҳақли.
Сайхунобод туман прокурорининг 2021 йил 31 майда
куни 11/112-21-сонли протестига асосан туман ҳокимининг
2020
йил
20
августдаги
816-сонли қарори туман ҳокимининг 2021 йил 15 июлдаги 32-
9-126-Q/21-сонли қарори билан бекор қилинган.


Прокурор протестини кўриб чиқишда туман ҳокими
Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий тартиб-таомиллар
тўғрисида”ги
қонунинг
5-моддасида белгиланган принципларга ва 3-бобида
белгиланган иш юритиш принципларига риоя этмаган.
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунинг 24-
моддасига асосан, ер участкасини ёки унинг бир қисмини
олиб қўйишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва
тартибда йўл қўйилади. Ер участкасининг ижара шартномаси
тарафларнинг келишувига биноан, тарафлар келишувга
эришмаган тақдирда эса, суд томонидан ўзгартирилиши ёки
бекор қилиниши мумкин. Фермер хўжаликлари билан
тузилган ер участкаларининг ижара шартномаларини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари қонун ҳужжатларида
белгиланади.
Сайхунободтуман ҳокимлиги ва “Alibek-Azamat chorvasi”
фермер хўжалиги билан тузилган ер участкаси ижара
шартномаси қонуний кучда бўлганлиги сабабли қабул
қилинган ҳоким қарори қайд этилган қонунлардан ташқари
“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунининг 13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Ер
кодексининг 24-моддасига зиддир.
Бундай ҳолатда суд низолашилаётган ҳоким қарорини
қабул қилиш натижасида “Alibek-Azamat chorvasi” фермер
хўжалигининг ҳуқуқлари бузилган деб хисоблайди.
Судда сўралган аризачи А.Тураев туман ҳокимининг 2021
йил
15 июндаги 32-9-126-Q/21-сонли қароридан туман қишлоқ
хўжалиги бўлими ходимларидан унга тегишли ер
участкасини туман захирасига олиниши ҳақида 2022 йил
март ойида эшитиб қолганлигини ва туман ҳокими қарорини
олиш учун ҳокимликка мурожаат қилганлигини ва ушбу
қарордан 2022 йил март ойи бошларида хабар топганлигини
ва қарор нусхасини туман ҳокимлигидан бориб олганлигини
билдирди. 
Судда сўралган жавобгар Сайхунобод туман ҳокимлиги
вакили Н.Расулева Сайхунобод туман ҳокимининг 2021 йил
15 июндаги 32-9-126-Q/21-сонли қарори, прокурор протести
кўрилиши
вақтида
аризачининг
иштироки
таъминланмаганлигини, аризачига туман ҳокимининг қарори
юборилмаганлигини билдирди. 
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти
тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига кўра, ҳоким қабул
қилган ва чиқарган ҳужжатлар устидан фуқаролар, жамоат
бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар
судга шикоят қилишлари мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини
юритиш тўғрисидаги кодекси 186-моддасининг 1-қисмига
мувофиқ, агар ушбу Кодексда ёки ўзга қонунларда бошқа
муддатлар белгиланмаган бўлса, маъмурий органнинг,
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор
шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан
ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги
тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан уч ой ичида
судга берилиши мумкин.
Мазкур кодекснинг 186-моддаси 3-қисмига мувофиқ,
ариза (шикоят) беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб
юборилган муддати суд томонидан тикланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019
йил
24 декабрь кунги “Маъмурий органлар ва улар мансабдор
шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш
бўйича
суд
амалиёти
ҳақида”ги
24-сонли Қарорининг 19-бандида;
Аризанинг
қонун
ҳужжатларида
белгиланган
муддатларни ўтказиб берилиши уни қайтариш учун асос
бўлмайди. Бундай ҳолларда ариза иш юритишга қабул
қилиниб, мазмунан кўриб чиқилиши лозим.
Суд ҳар бир иш бўйича аризачи томонидан қонун билан
белгиланган судга мурожаат қилиш муддатларига риоя
қилинганлигини аниқлаши, мазкур муддатлар бузилганда
эса, манфаатдор шахс ушбу ҳолатга эътибор қаратганлигидан
қатъи назар уларнинг ўтказиб юборилиши сабабларини
муҳокама қилиши лозим.
Судга мурожаат қилиш муддати аризачига қуйидагилар
маълум бўлган куннинг эртасидан бошланади.
Унингҳуқуқлари,
эркинликларивақонунийманфаатларибузилганлиги;
Унингҳуқуқлариваэркинликлариниамалгаоширишгатўсиқ
ларвужудгакелтирилганлиги;
Унинг зиммасига бирор-бир мажбурият юкланганлиги.
Судга мурожаат қилиш муддатига риоя қилиниши
масаласи ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга ҳолат
эканлиги сабабли, уни тиклаш ёки тиклашни рад этиш
тўғрисидаги хулосалар, МСИЮтК156-моддаси биринчи
қисмининг 2-бандига кўра, суднинг ҳал қилув қарорида
асослантирилиши лозим.
Суд, юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, аризачига Сайхунобод туман ҳокимининг 2021 йил 15
июндаги 32-9-126-Q/21-сонли қарори ўз вақтида
берилмаганлиги ёки бу тўғрисида бирор тарзда хабардор


қилинмаганлиги сабабли, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиш муддатини узрли сабаблар билан ўтказиб
юборган деб, унинг судга мурожаат қилиш муддатини
тиклашни лозим деб топди.
Шунингдек, Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги
қонуннинг
19-моддасида “Маъмурий ҳужжатлар ва маъмурий
ҳаракатлар маъмурий тартиб-таомилларнинг принципларига
мувофиқ бўлиши керак”,
“Маъмурий
тартиб-таомиллар
принципларига
номувофиқлик маъмурий ҳужжатларнинг ва маъмурий
ҳаракатларнинг бекор қилинишига ёки қайта кўриб
чиқилишига олиб келади”-деб кўрсатилган.
Шунингдек, ушбу қонуннинг 59-моддасида, “Маъмурий
ҳужжат қонунда белгиланган тартибда суд томонидан
ҳақиқий эмас топилиши мумкин”-деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 67-моддасига
кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Маъмурий
органларнинг
низолашилаётган
ҳужжатларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари
қарорларининг, улар мансабдор шахслари ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги)нинг қонунийлигини исботлаш мажбурияти
тегишли органлар ва мансабдор шахслар зиммасига
юклатилади. Мазкур органлар ва мансабдор шахслар ўз
эътирозларига асос қилиб келтираётган фактларни ҳам
тасдиқлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2019
йил
24 декабрь 24-сон “Маъмурий органлар ва улар мансабдор
шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш
бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарорининг 21-бандида
МСИЮтК  189-моддасига мувофиқ, суд низолашилаётган
қарор, ҳаракат (ҳаракатсизлик) қонун ҳужжатларига зид
эканлигини ва аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини бузаётганлигини аниқласа,
маъмурий орган, унинг мансабдор шахси қарорини тўлиқ ёки
муайян
қисмини
ҳақиқий
эмас,
ҳаракатини
(ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида
қарор қабул қилади.
Суд, юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, аризачи “Alibek-Azamat chorvasi” фермер хўжалиги
раҳбари А.Тўраевнинг Сайхунобод туман ҳокимининг 2021
йил 15 июль кунги 32-9-126-Q/21-сонли қарорини ҳақиқий
эмас деб топиш ҳақидаги аризасини асосли деб ҳисоблаб,


аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд
ишларини юритиш тўғрисидаги Кодекснинг 189-моддаси 5-
қисмига кўра, қарор ҳақиқий эмас, ҳаракатлар
(ҳаракатсизлик) қонунга хилоф деб топилган тақдирда суд
тегишли органнинг ёки мансабдор шахснинг зиммасига
қуйидаги мажбуриятларни юклайди:
қонунга мувофиқ қарор қабул қилиш ёки муайян
ҳаракатларни амалга ошириш ёхуд аризачининг ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларининг бузилишларини
бошқача усулда бартараф этиш;
йўл қўйилган бузилишларни бартараф этиш ва ҳал қилув
қарорининг ижроси тўғрисида судга ва аризачига, агар суд
томонидан бошқача муддат белгиланмаган бўлса, суднинг
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
бир ой ичида хабар қилиш.
Суд, ишдаги суд харажатларини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 декабрдаги
“Давлат божи тўғрисида” ги Қонуни талабларига риоя этиб,
аризачи томонидан тўланиши лозим бўлган давлат божини ўз
зиммасида қолдириш ва давлат божини иҳтиёрий равишда
тўлаганлик ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, тўланиши
лозим бўлган давлат божини аризачини зиммасида қолдириб,
аризачи томонидан тўланган 2.700.000 сўм давлат божи ва
21.600 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олишни
лозим топади.
Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси
МСИЮтКнинг 154-158-моддалари ва 184-189-моддаларига
асосланиб, суд

Download 96.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling