Гулнора Абдурахмонова Достонбек Рустамов инсон капиталини рақамли


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/54
Sana11.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1088350
TuriМонография
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   54
Bog'liq
1414-Текст статьи-4649-1-10-20200629

1.4. Инсон капиталига инвестициялар 
Киритиладиган инвестицияларининг уч тури фарқланади (1.5-
расм): 
– 
таълимга, шу жумладан умумий ва махсус, расмий ва 
норасмий таълимга, иш жойида тайёргарликка ва малака оширишга 
харажатлар; 
– 
соғлиқни сақлашга (умр кўриш давомийлиги ва меҳнат 
самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган касалликлар 
профилактикаси, тиббий хизмат кўрсатиш, пархез таом, меҳнат ва 
турар жой шароитларининг яхшилашга) харажатлар;
– 
ходимларнинг меҳнат фаолияти самараси паст жойлардан 
самара юқорироқ жойларга миграция қилиш имкониятини берадиган 
мобилликка харажатлар. 
К.Макконел ва С.Брю инсон капиталига инвестициялар — “бу 
ишчиларнинг малакасини ва бу билан меҳнат унумдорлигини 
оширишга хизмат қиладиган ҳар қандай фаолиятдир. Кимнигдир 
меҳнат унумдорлигини оширадиган харажатларга инвестиция 
сифатида қаралиши мумкин, зеро ана шу чиқимлар келажакда 


41 
даромадлар оқими билан кўп маротаба кимпенсация қилинади”
12
деб 
кўрсатган. 
Инсон капиталига инвестициялар манбалари оила, корхона ва 
давлатнинг харажатлари ҳисобланади. Оилада фарзандни тарбиялаш 
ва унга таълим бериш учун харажатлар унинг келгусида самарали 
меҳнат фаолияти натижасида юқори даромад олиши ҳисобга олинган 
ҳолда қилинади. Корхона ҳам инсон капиталига инвестиция 
киритилишидан манфаатдор. Чунки билими, малакаси, кўникмалари 
юқори бўлган ходим корхонада самарали меҳнат қилиши натижасида 
иш берувчининг даромадларини кўпайтиришга салмоқли ҳиссасини 
қўшади. 
1.5-расм. Инсон капиталига инвестициялар турлари 
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришдаги 
иқтисодий кўрсаткичларга асосан, ялпи миллий маҳсулотдаги 
ахборот технологиялари соҳасининг улуши бугунги кунда қониқарли 
12
Макконел К. Р., Брю С. Л. Экономикс: Принципы, проблемы и политика: В 2 т. - 
М.: Республика, 1992. Т. 2. – С.171. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling