Гулнора Абдурахмонова Достонбек Рустамов инсон капиталини рақамли
,8 дан юқори бўлса - у ривожланиши юқори мамлакатлар
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
1414-Текст статьи-4649-1-10-20200629
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи гуруҳ
- Тўртинчи гуруҳ
0,8 дан юқори бўлса - у ривожланиши юқори мамлакатлар;
0,5 – 0,8 гача бўлса – ривожланиши ўртача мамлакатлар; 0,5 дан паст бўлса – ривожланиши паст мамлакатлар қаторига киритилади. Инсон потенциалини ривожлантириш индекси бевосита давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсати самарадорлигининг асосий мезони сифатида кўрилади. Бошқача қилиб айтганда, давлат шунчаки ялпи ички маҳсулотни кўпайтиришга интилиб қолмасдан Инсон потенциалини ривожлантириш индексида ўз ифодасини топадиган фуқароларнинг турмуш сифатини ошириш чораларини кўриши керак. Турмуш сифатини ошириш аҳоли аксарият қисми 39 манфаатларини ифода этадиган ва ҳимоя қиладиган давлатнинг стратегик мақсадидир. Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши эса бу стратегик мақсадга эришиш воситасидан бошқа нарса эмас. Халқаро даражада амалга оширилаётган муҳим йўналиш- лардан бири инсон тараққиётининг ривожланиш даражасини ўлчаш ҳисобланади. БМТнинг “Тараққиёт дастури” бўйича 2018 йил 15 сентябрь куни қилинган маърузасида 189 та дунё мамлакатларида инсон тараққиёти рейтинги маълум қилинди. Ушбу рейтинг 4 гуруҳ мамлакатларидан иборатдир: Биринчи гуруҳ - энг юқори даражадаги рейтингга эга бўлган мамлакатлар; Иккинчи гуруҳ - юқори даражадаги рейтингга эга бўлган мамлакатлар; Учинчи гуруҳ - ўрта даражадаги рейтингга эга бўлган мамлакатлар; Тўртинчи гуруҳ - паст даражадаги рейтингга эга бўлган мамлакатлар; Тараққиёт дастури бўйича рейтингда инсон тараққиёти энг юқори даражада бўлган мамлакатлар гуруҳига 59 та мамлакатлар киритилган. Энг юқори даражага эришган мамлакатларга Норвегия, Швецария, Австралия, Ирландия ва Германия давлатларини киритиш мумкин. Улар орасида АҚШ-13, Япония-19, Жанубий Корея-22, Франция-24, Россия-49, Белоруссия-53, Малайзия-57, Қозоғистон-58 ўринларни эгаллаб турибди. Юқори даражада ривожланган мамлакатлар гуруҳига 53 та мамлакатлар киритилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси эса 105 ўринни эгаллайди. Бу гуруҳга Эрон-60, Туркия-64, Озорбойжон-80, Арманистон-83, Хитой-86, Украина-88, Туркманистон-108 ўринни эгаллаган мамлакатларни киритиш мумкин. Ўрта даражадаги рейтингга эга бўлган мамлакатлар гуруҳига 39 та мамлакатлар киритилган бўлиб, Филиппин-113, Миср-115, 40 Индонезия-116, Қирғизистон-122, Тожикистон-127, Ҳиндистон-130, Покистон-150 ўринларни эгаллаган. Паст даражадаги рейтингга эга бўлган мамлакатлар гуруҳига 38 та мамлакатлар киритилган. Рейтингнинг охирги ўринларида Афғонистон-168, Бурунди-185, Чад-186, Марказий Африка Республикаси-188 ва Нигерия-189 мамлакатлари жойлашган. Давлатлар рейтингини белгилашда демографик кўрсаткичлар ҳам ҳисобга олинган бўлиб, унда кутилаётган умр кўриш давомийлиги, таълим олиш давомийлиги, аҳоли саломатлиги ва жон бошига ялпи миллий даромад асосий кўрсаткич сифатида қайд этилган. Шунингдек, аҳолини иш билан бандлиги, ижтимоий муҳофаза даражаси, маданий ривожланиши, гендер тенглиги, жиноятчилик, атроф муҳитни муҳофазаси, давлат томонидан қабул қилинадиган қарорларида фуқароларнинг иштирок этиши каби кўрсаткичлар ҳам ҳисобга олинган. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling