Гулнора Абдурахмонова Достонбек Рустамов инсон капиталини рақамли


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/54
Sana11.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1088350
TuriМонография
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   54
Bog'liq
1414-Текст статьи-4649-1-10-20200629

3.4. Иш билан беқарор бандликнинг 
меҳнат бозорига таъсири 
Ҳозирги ишлаб чиқаришда меҳнат ресурсларининг меҳнат 
салоҳиятидан эгилувчанлик билан фойдаланиш иш берувчилар 
томонидан меҳнат ресурсларига қўшимча эҳтиёжни тезкор 
қондиришни таъминлайди. Шу билан бирга янги “одамсиз 
технологиялар” ва меҳнатнинг ахборот-коммуникация воситалари тез 


99 
ривожланаётган бугунги шароитларда ахборот жамияти ва иш билан 
бандликнинг эгилувчан шароитларида иш билан бандликнинг миллий 
стратегиясида биринчи навбатда қуйидагилар назарда тутилиши 
керак: 
• 
бутун меҳнат фаолияти давомида ўз билимлари ва меҳнат 
кўникмаларини ривожлантирадиган рақобатбардош ходимни 
шакллантириш; 
• 
иш фаолиятининг эгилувчанлигини ходимлар учун 
муносиб меҳнат шароитлари яратиш билан ва уларнинг меҳнат, 
тадбиркорлик ва ижтимоий ҳуқуқлари ҳисобга олинадиган 
замонавий иш жойлари ва иш билан бандликни бошқариш 
тизимларини яратиш; 
• 
контракт битимларининг самарали шаклларини ишлаб 
чиқиш ва жорий этиш
• 
ахборот жамиятида иш билан бандлик ҳуқуқий 
механизмини мунтазам равишда ривожлантириб бориш. 
Жумладан, тўлиқ бўлмаган иш кунида иш билан бандликни 
ишсизликдан иш билан бандликка ўтиш варианти ёки иш билан 
бандликни бошқа ижтимоий-фойдали фаолият (таълим олиш, уй 
хўжалигини юритиш, фарзандларни тарбиялаш ва ҳаказолар) билан 
бирга қўшиб олиб борадиган доимий иш билан бандлик сифатида 
ҳам кўриш мумкин. Иш билан беқарор бандлик ишсиз фуқароларни, 
шу жумладан меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган 
фуқароларни ишга жойлаштириш ҳамда уларнинг меҳнат 
фаолиятидан тўлиқ фойдаланишга хизмат қилади.
Иш билан беқарор бандлик меҳнат бозорига ҳам ижобий, ҳам 
салбий таъсир кўрсатади (3.3- жадвал). 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling