Гулнора Абдурахмонова Достонбек Рустамов инсон капиталини рақамли


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/54
Sana11.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1088350
TuriМонография
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   54
Bog'liq
1414-Текст статьи-4649-1-10-20200629

• иқтисодий йўналиш: имтиёзли кредитлар ажратиш ва 
солиққа тортиш; иш жойларини яратиш ва сақлаб қолишни 
рағбатлантиришнинг бюджет сиёсати; ходимларнинг салоҳияти 
сифатини ошириш; 


102 
• ташкилий йўналиш: иш билан беқарор бандлик; бўш 
жойлар базасини яратиш; ходимларни касбга йўналтириш, тайёрлаш 
ва қайта тайёрлашнинг давлат тизими; минтақалараро меҳнат 
миграциясини қўллаб-қувватлаш;
• қонунчилик йўналиши: меҳнат шартномаларини тузиш
иш вақти давомийлиги, иш вақтидан ортиқча ишлаш тартибларини 
қонунлаштириш; ишга жойлашиш квоталарини белгилаш; меҳнат 
фаолияти давомийлигини тартибга солиш; 
• ижтимоий йўналиш: меҳнат бозорида рақобатбардош 
бўлмаган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш; 
ногиронлиги бўлган шахсларни касбий реабилитация қилиш ва ишга 
жойлаштириш; оилавий ва қишлоқ жойларидаги ишсизликни 
камайтириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш; ишсизсларни 
самарали иш билан бандликка жалб этиш мақсадида сифатли 
ижтимоий хизматларни тақдим этиш.
Ушбу йўналишларда қайд этилган тадбирларни амалга 
ошириш иш билан бандлик таркибини такомиллаштиришга ёрдам 
бериб, ёлланма ходимларнинг ижтимоий ҳимояланиши даражасини 
оширишга ва қарзга олинган меҳнатдан фойдаланиш жараёнини 
соғломлаштиришга хизмат қилади. 
Меҳнат 
бозоридаги 
эгилувчанлик 
билан 
ёлланма 
ходимларнинг ижтимоий ҳимояланишини таъминлаш мақсадида 
1990-йилларининг 
бошида 
“флексикьюрити” 
(инглизча 
“flexibility” – “эгилувчанлик” ва “security” – “хавфсизлик”, “ҳимоя” 
сўзларидан) концепцияси ишлаб чиқилди. “Флексикьюрити”нинг 
моҳияти – эгилувчан меҳнат бозорида давлатнинг фаол сиёсатини 
олиб бориши орқали ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини 
таъминлашидир. Ушбу модель биринчи бўлиб Данияда қўллана 
бошлади. 2000-йилда эса Европа Иттифоқи “флексикьюрити”ни 
Европада иш билан бандлик сиёсатининг асосий йўналишларидан 
бири сифатида қабул қилди. 


103 
Ана шу концепцияга мувофиқ, иш берувчи меҳнат бозорининг 
эгилувчанлигини таъминлаб, ходимларни ўз хоҳиши бўйича ишдан 
бўшатиши ва янгиларини яабул қилиш ҳуқуқига эгадир. Айни 
пайтда касаба уюшмалар ва иш берувчиларнинг вакиллари 
давлатнинг аралашувисиз ходимларнинг ижтимоий масалаларини 
ўзаро ҳал қилиш бўйича битим имзолайди. 
Давлат ходимларнинг ишга ёллаш ва ишдан бўшатишнинг 
эгилувчан шартларини қонуний мустаҳкамлаб қўяди. Бу инновацион 
иқтисодиёт шариотларида иш берувчиларга ишлаб чиқаришни 
модернизация ва диверсификация қилиш учун объектив зарурат 
ҳисобланади. 
“Флексикьюрити”модели ишсизларни кучли ижтимоий ҳимоя 
қилинишини ҳам назарда тутади. Жумладан, ишсизларга узоқ 
муддат давомида иш ҳақининг 90% миқдорида нафақа тўланиши, 
улар билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш бўйича 
контракт тузилиши, давлат ҳисобидан малакалари оширилиши ва 
янги касбларга ўқитилиши белгилаб қўйилган. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling