Гуманитар фанлар факультети Кенгашининг 1-сонли йиғилиш баённомаси


Download 151 Kb.
bet2/7
Sana03.02.2023
Hajmi151 Kb.
#1150021
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-СОНЛИ КЕНГАШ БАЁННОМАСИ

1.ЭШИТИЛДИ:
Факультетда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллигини кенг нишонлаш борасидаги тайёргарлик ишлари ҳамда уни юқори савияда ўтказиш ҳақида.

Кенгаш йиғилишини факультет декани Р.А.Икрамов кириш сўзи билан очиб берди. Дастлаб барчани янги 2022/2023 ўқув йили билан табриклаб, истиқболдаги режалар ва вазифалар ҳақида маълумот бериб ўтди.


Шундан сўнг факультет миқёсида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллигини кенг нишонлаш борасидаги тайёргарлик ишлари ҳамда уни юқори савияда ўтказиш, унда барча кафедраларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича ўз фикрларини айтиб ўтди. Жумладан:
Муҳтарам Юртбошимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида шу кунларда юртимизда улуғ байрам, катта тантана, кўпмиллатли Ўзбекистон халқи жонажон Ватанимиз истиқлолининг шонли ўттиз бир йиллик тўйини зўр шод-у хуррамлик билан нишонламоқда. Қарордаги “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” деган эзгу ғояни мужассам этган кенг маъноли шиорда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти акс этганлигини кўриш мумкин.
Ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди. Бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига дадил қадам қўймоқда. Мамлакатимизни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонун устуворлигини таъминлаш асосида Ўзбекистоннинг янги, демократик қиёфаси яратилмоқда.
Бошланаётган 2022-2023 ўқув йилига ҳар қачонгидан ҳам алоҳида, чуқур тайёргарлик ва масъулият билан иш олиб боришимиз лозим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289-сон қарори билан Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти негизида Чирчиқ давлат педагогика университети ташкил этилди. Бу бизга янада катта масъулият юклайди.
Бундан ташқари ўқув-меъёрий ҳужжатларимиз HEMIS дастури асосида олиб борилади. “Олий талим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари Классификатори” га мувофиқ барча йўналишларда малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши, кредит-модуль мазмун-моҳиятини тўлиқ тушунган ҳолда, 2022-2023 ўқув йилида дарс машғулотларини олиб бориш, барча фанлардан ўқув-меъёрий ҳужжатлар, ишчи дастурлар, тақвимий-мавзу режалар, УМКлар, тарқатма материллар, слайдлар, аудио ва видео материаллар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режалари, рейтинг динамикасини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаб бориш, дарс жадвалларини тайёрлаш, дарс машғулотларини олиб бориш учун ўқув аудиторияларини тайёрлаш, юқорида санаб ўтилган масалалар бўйича тегишли маълумотларни барчасини ўз вақтида HEMIS дастурига киритиб бориш талаб этилади.
Бундан ташқари талабалар турар жойи ва ижарадаги талабалар билан тизимли равишда ишларни ташкил қилиш, талабаларни бўш вақтларини самарали ташкил этиш учун зудлик билан фан ва спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш лозим. Бунда декан муовини Л.Муҳаммадиев, факультет жамоат ташкилотлари Хотин-қизлар қўмитаси И.Абдиримова, Касаба уюшмаси раиси А.Исмоилов, кафедра мудирлари ва тьюторлар бир ёқадан бош чиқариб ишлашлари талаб этилади.
2022-2023 ўқув йилида 1 курсга қабул қилинган талабаларни 2022 йил 5 сентябрдан кутиб олиш, университет ҳаёти билан таништириш, ўқув жараёнларига жалб этиш энг асосий вазифалардан ҳисобланади.
Гуманитар фанлар факультети 4 қаватли ўқув биносининг капитал таъмирдан чиқарилиб, янги жиҳозлар, замонавий техник воситалар билан таъминланди. 3 қаватли бинодаги барча хоналар ҳам ўқув жараёнига тайёр.
Факультет ҳудудида ободонлаштириш ишларини олиб бориш, тозалик ва озодаликни сақлаш, ўқув ва хизмат хоналарини ҳар бирини кўздан кечириш, ўқув жараёнига тўлиқ тайёрлаш лозим. 2022-2023 ўқув йилининг биринчи куни 5 сентябр соат 8.00 да барча профессор-ўқитувчилар ўз иш ўринларида бўлиши лозим.
Кафедраларда, бино ва бириктилган қаватларда навбатчилик ташкил этиш талаб этилади. Биринчи кундан дарс машғулотларига барча профессор-ўқитувчилар тегишли ўқув-меъёрий ҳужжатлар билан кириши шарт.
Маъруза якунида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллигини кенг нишонлаш ҳамда уни юқори савияда ўтказиш, унда барча кафедраларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида 2022 йил 5 сентябрь куни барча академик гуруҳларда 4 соатга мўлжалланган “Мустақиллик дарси” ўтилиши юзасидан керакли тавсиялар бериб ўтилди.
Кун тартибидаги масала кенг муҳокама қилиниб,



Download 151 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling