Гуманитар фанлар факультети Кенгашининг 1-сонли йиғилиш баённомаси
Download 151 Kb.
|
1-СОНЛИ КЕНГАШ БАЁННОМАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚАРОР ҚИЛИНДИ
4. ЭШИТИЛДИ:
2022 йил 3 чорак рейтинг динамикаси бўйича ишларнинг бориши тўғрисида. Кун тартибидаги 4-масала юзасидан декан муовини С.Тоштемированинг ахбороти эшитилди. Ў ўз ахборотида барча кафедралар миллий рейтинг кўрсаткичи январ-август ойлари бўйича қиёсий таҳлил қилинганлиги айтди. Рус тили кафедрасининг миллий рейтинг индикаторлари бўйича иш тақсимотини тўғри ташкил қилганлиги, шу сабабли кафедра рейтингида ижобий кўрсаткич кўринганлиги таъкидланди. Баъзи кафедраларда, жумладан, Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими асослари кафедраларида илмий салоҳият юқори бўлсада, миллий рейтинг кўрсаткичида ўз салоҳиятини намоён қилишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Кафедраларнинг 9 ойлик миллий рейтинг кўрсаткичда юқори натижага кўтарилиши бўйича оптимал ва тезкор таклиф ва тавсиялар тақдим қилинди. ҚАРОР ҚИЛИНДИ: 1. Декан муовини С.Тоштемированинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2.2022 йил январ-август ойларида профессор-ўқитувчиларнинг режа асосида белгиланган вазифалари қониқарли амалга оширилганлиги қайд этилсин. 3. Декан муовини С.Тоштемирова ва кафедра мудирларига: - кафедра профессор-ўқитувчиларининг миллий рейтинг индикаторларида бажарилмай қолган вазифаларни учинчи чорак давомида бажарилишини назоратга олиш; - факультетнинг 2022 йил сентябр ойи кенгашида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этилганлиги юзасидан маълумот бериш вазифалари юклатилсин. 4. Ушбу қарор ижроси назорати факультет декани Р.Икрамов зиммасида қолдирилсин. Қарор бир овоздан маъқулланди. 5. ЭШИТИЛДИ: Чирчиқ давлат педагогика университетининг беш йиллигига тайёргарлик тўғрисида. Институт 5 йиллиги муносабати билан факультетнинг 5 йиллик тарихини акс эттирадиган барча йўналишлар кесимидаги нашрлар ва ишлар умумлаштирилиши, факультет тарихи ва солнома нашрга тақдим қилиниши айтиб ўтилди. Факультет профессор-ўқитувчиларининг ОАВ ларида институт 5 йиллик тарихи ва бу йиллар давомида олиб борилган ишлар бўйича қилган чиқишлари ҳам акс эттирилди. Факультетнинг йўналишлар кесимидаги планшетлари тайёрланмоқда. Факультетнинг 5 йиллик тарихи бевосита альбом шаклида тайёрланган бўлиб, бунда барча йўналишлар, жумладан, ўқув-услубий, илмий -тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилий ишлар бўйича олиб борилган фаолият жараёнлари акс эттирилди. Айниқса факультетда Педагогик таълимнинг инновацион кластери бўйича ташкил қилинган мактаб лабораториялардаги фаолиятини видео материаллар шаклида ҳам намойиш қилиш бўйича ишлар ташкил қилинди. Download 151 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling