Guruh talabasi Sharipov Zarif ДЎкон қандай очилади. Юридик жиҳатлари


Download 150.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana23.01.2023
Hajmi150.14 Kb.
#1112100
  1   2
Bog'liq
ДЎКОН ҚАНДАЙ ОЧИЛАДИ



140-20 guruh talabasi Sharipov Zarif 
ДЎКОН ҚАНДАЙ ОЧИЛАДИ. ЮРИДИК ЖИҲАТЛАРИ 
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар (кейинги ўринларда – ЯТТ) 
дўкон очишлари мумкин. Бунда ЯТТлар Хусусий тадбиркорлар юридик шахс 
ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига1 
амал қилишлари керак. 
ЯТТ амалга ошириши мумкин бўлган фаолият турлари 
Чакана савдога келсак, ЯТТ ҳам қуйидаги фаолиятни амалга ошириши 
мумкин: 
- озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш (ўсимлик мойи, алкоголли 
ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишдан ташқари); 
- деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чакана сотиш
- ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (нефть маҳсулотларининг барча 
турларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар 
ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмларни, аудиовизуал асарлар
фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни, янги импорт 
автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотиш бундан мустасно); 
- газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш; 
- озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (турғун шохобчаларда 
аралаш савдо қилиш); 
- товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш. 
Якка тартибдаги тадбиркор сертификатини оламиз 
ЯТТ яшаш жойи бўйича ҳокимликда ёки Интерактив давлат хизматлари ягона 
порталида (mygov.uz) рўйхатдан ўтказилиши керак. 
Бунинг учун қуйидагилар тақдим қилиниши лозим: 
ариза; 
паспорт нусхаси; 
2 дона фотосурат (3х4 см ўлчамда); 
2 нусхада муҳр ва бурчак тамғаси эскизи; 
давлат божи тўланганлиги тўғрисида ҳужжат. 


Рўйхатдан ўтказиш учун 1 ЭКИҲ (130 240 сўм) миқдорида давлат божи тўлаш 
талаб қилинади. 
Интернет орқали рўйхатдан ўтказишда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги 
квитанция билан худди ўша ҳужжатлар тақдим қилинади, фақат сканерланган 
шаклда. 
Рўйхатдан ўтказиш муддати – 2 иш куни. 
Муҳр ва бурчак тамғасига буюртма берамиз 
ЯТТ сертификатини олгандан сўнг муҳр тайёрлайдиган фирмага мурожаат 
қилиб, тасдиқланган эскизлар бўйича муҳр ва бурчак тамғаси ясатиш керак. 

Download 150.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling