Хабарноманинг ҳақиқийлигини ушбу qr-код ёки "Telegram" мессенжеридаги
Download 253.45 Kb. Pdf ko'rish
|
xabarnoma plossla
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ahvol qanchalik rasvoligini tushunishinglar uchun:”
- Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни 5-моддаси 8-хатбошиси
- - “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғриси”даги Қонуннинг 14-моддаси
- - Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189 1 -моддасида
Хабарноманинг ҳақиқийлигини ушбу QR-код ёки “Telegram” мессенжеридаги @xabarnoma_okmbm_bot орқали ID-рақами билан аниқланг. ID = Алоқа учун виртуал манзиллар: info@okmbm.uz , https://t.me/okmbm Хабарнома Ҳурматли “Plossla” канали маъмури! 2023 йил 3 апрель санасида “Telegram” мессенджеридаги “Plossla” каналида жойлаштирилган “Ahvol qanchalik rasvoligini tushunishinglar uchun:” ( https://t.me/plossla/3485 ) номли материал остида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид изоҳ (изоҳлар) қолдирилгани аниқланди. Ҳаволалар: https://t.me/plossla/3485?comment=134633 https://t.me/plossla/3485?comment=134271 https://t.me/plossla/3485?comment=134216 https://t.me/plossla/3485?comment=133988 https://t.me/plossla/3485?comment=133967 https://t.me/plossla/3485?comment=133915 https://t.me/plossla/3485?comment=133900 c3d507dbc9ac2529 1 / 2 Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуни 12 1 -моддасига кўра, веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан: ... жамиятга... ҳурматсизликни намоён этувчи, шу жумладан, беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш; ... зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қилиш; ... қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт. Мазкур изоҳлар: - Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни 5-моддаси 8-хатбошиси (ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти- ҳаракатлардан, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан … ҳимоя қилиш); - “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғриси”даги Қонуннинг 14-моддаси (қонунга хилоф равишда ижтимоий онгга ахборот воситасида руҳий таъсир кўрсатишга, уни чалғитишга йўл қўймаслик) талаблари бузилишига олиб келишини, шунингдек, - Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189 1 -моддасида (Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни... телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида... тарқатиш) белгиланган жавобгарликларни келтириб чиқариши мумкинлигини маълум қиламиз. Шундан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг “Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 707-сон қарорига мувофиқ, cизнинг саҳифангизда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид изоҳ (изоҳлар) қолдирилганлиги сабабли уни (уларни) 24 соат давомида ўчириш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирамиз. Қонунбузилиши ҳолати ўз вақтида бартараф этилмаган тақдирда судга даъво аризаси киритилади. Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ 2 / 2 Download 253.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling