Конституцияда алоҳида қайд этилиши режалаштирилаётган “Хабеас корпус”. Бу қандай норма?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришларда президент “Хабеас корпус” институтини ривожлантириш таклифини ҳам билдирди. Кўпчилик бу қандай институт эканлигини билмаслиги мумкин. Бугун “Хабеас корпус” институти ҳақида маълумот берамиз.
Хабеас корпус бу — инглиз жиноят-процессуал ҳуқуқи институти бўлиб, шахс дахлсизлиги тамойили билан чамбарчас боғлиқ саналади, у англо-саксон ҳуқуқий оиласининг бошқа мамлакатлари ҳуқуқий тизимларига ҳам киритилган. “Хабеас корпус”ни оддий тушунтирадиган бўлсак, унга кўра, қамоққа олинган шахс ёки унинг номидан бошқа бир фуқаро нима сабабдан ҳибсга олинаётгани ёки қамоққа олиш тўғрисидаги ҳужжат бўйича судга мурожаат қилиши ва ҳибсга олиш ёки ушлаб туришнинг қонунийлигини текшириш учун махсус суд қарорини талаб қилиши мумкин. Яъни гумонланувчи маълум сабаб билан ҳибсга олинганидан сўнг уни ушлаб туришлари қонунийлигини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Суднинг қарори бўлмаган тақдирда шахсни 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин бўлмайди.
Хабеас корпус номи (хабере - "эга бўлмоқ" ва корпус - "тана" сўзларидан) лотинча habeas corpus ad subjiciendum иборасининг бир қисми бўлиб, "қўлга олинган шахс ҳақида судга тақдим этиш" маъносини билдиради. Фуқаролик ҳуқуқи юрисдикцияларининг аксарияти ноқонуний ҳибсга олинганлар учун шунга ўхшаш ҳимоя воситаларидан фойдаланади, бироқ улар ҳар доим ҳам хабеас корпус деб аталавермайди. Баъзи испан тилида сўзлашувчи мамлакатларда ноҳақ қамоққа олиш учун ампаро либертад ("эркинликни ҳимоя қилиш") муқобил нормаси қўлланилади.
Тарих
Англияда Хабеас корпуси институтидан 15 асрдан бери доимий равишда фойдаланиб келинади. Дастлаб у шахслар, асосан феодаллар ва уларга бўйсунувчилар томонидан бузилган эркинликни тиклаш воситаси сифатида ишлатилган, аммо Генриха VII давридан бошлаб у Қирол томонидан шахсни кузатиб боришда қўлланилган. Бироқ, 1679 йилги қонунга қадар (Хабеас корпус қонуни), хабеас корпусни бериш ўзлари мустақил бўлмаган судяларнинг ихтиёрига қўйилган. Бундай фармонни чиқариш масаласи кўпинча кечиктирилган. Бундан ташқари, судянинг буйруғини бажармаслик ҳеч қандай жавобгарликка сабаб бўлмаган. Бу каби ҳуқуқий кафолатларнинг етишмаслиги Тюдорлар ва Стюартларнинг мутлақ ҳукмронлиги даврида айниқса очиқчасига намоён бўлди. Айнан шу тамойилга риоя қилмаслик 1627 йилда машҳур сиёсатчи Ж. Хемпденнинг ҳибсга олиниши ва 1628 йил 29 мартда Жамоат палатаси резолюциясининг қабул қилинишида ғазабларга сабаб бўлган, унда шундай дейилган:
Ҳеч бир озод одам қамоққа олинмайди ёки ҳибсда ушлаб турилмайди. Қирол ёки Махфийлик кенгашининг буйруғи билан ҳеч кимнинг озодлиги ҳеч қанақасига чекланиши мумкин эмас... ҳибсга олиш ёки озодликни чеклаш учун қонуний сабаблар кўрсатилмаса.
- Хабеас корпус буйруғини ҳеч ким инкор эта олмайди; у қамоққа олиниши, ҳибсда ушлаб турилиши керак бўлган ҳар бир шахснинг илтимосига биноан ... қиролнинг, хусусий кенгашнинг ёки бошқа бировнинг буйруғи билан берилиши керак.
- Агар озод шахс қамоққа олинганида ёки ҳибсда ушлаб турилганида, қонуний сабаб кўрсатилмаган бўлса ва бу шу шахсга берилган хабеас корпус асосида аниқланган бўлса, у бутунлай озод қилиниши ёки гаров эвазига қўйиб юборилиши керак.
- Ушбу резолюциялар 1628 йилдаги ҳуқуқ тўғрисидаги петицияга киритилган ва кейинчалик инглиз инқилоби ҳужжатларида кўп марта такрорланган.
1668 йилда хабеас корпус акт лойиҳаси сифатида Жамоат палатасига киритилган, аммо қонун сифатида тан олинмаган. 1670 ва 1675 йилларда яна иккита шунга ўхшаш қонун лойиҳаси Лордлар палатаси томонидан рад этилган. Ниҳоят, 1679 йилда шахс манфаатларини қироллик ўзбошимчаликларидан ҳимоя қилувчи Хабеас корпус акти расман қабул қилинган.
Британиялик ҳуқуқшунос Алберт Ванн Диси (1835-1922) 1679 йилда қабул қилинган Хабеас Корпус актини "ҳеч қандай принципларни англатмайди ва ҳуқуқларни белгиламайди, аммо амалий нуқтаи назардан улар шахснинг ҳуқуқ эркинлигини кафолатлайдиган юзлаб конституциявий моддаларнинг ўрнини боса олади", деб ёзган эди.
1679 йилги қонун кучга кирганида уни мустамлака мамлакатларга тааллуқли эмас деб ҳисоблашган, шунинг учун 1700 йилгача Британия ҳукумати мустамлака бўлган, жумладан АҚШнинг ҳам актни кучга киритишга бўлган бир неча уринишларини рад этди. 1710 йилдан кейин эса сиёсат ўзгарган ва Виржиния (Александр Спотсвуд), Шимолий Каролина ва Жанубий Каролина губернаторлари ушбу ҳуқуқни мустамлакаларга тарқатиш тўғрисида баёнотлар чиқаришган. Бироқ, АҚШ Мустақиллик Декларацияси қабул қилинган даврда бу ҳуқуқ фақат Жанубий Каролинада амал қилган. Негадир колониялар бу ҳуқуққа унчалик аҳамият бермаган. У фақат 1809 йилда Мерилендда, 1815 йилда Нью-Ҳемпширда, 1822 йилда Род-Айлендда, 1821 йилда Коннектикутда, 1836 йилда Шимолий Каролинада расмий кучга кирган.
АҚШда хабеас корпус Конституцияга киритилган; унга кўра, бу ҳуқуқнинг тўхтатилиши босқин ёки исён (фавқулодда ҳолат) содир бўлган тақдирдагина мумкин.
«Миранда қоидаси» ва «Хабеас корпус» тамойилларини Конституцияда акс эттириш таклиф қилинди
Шавкат Мирзиёев гумонланувчи шахс қўлга олинганда, унга ҳуқуқларини тушунтириш бўйича қоидани («Миранда қоидаси») ва «Хабеас корпус» тамойилларини Конституцияда акс эттириш кераклигини таъкидлади. Ушбу қоидалар Ўзбекистон қонунчилигида аллақачон белгиланган.
На русском языке Lotinchada20 июн 2022, 14:10 Сиёсат
Шавкат Мирзиёев конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда гумонланувчи шахсларнинг ҳуқуқларини Асосий қонунда акс эттириш бўйича таклиф берди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
«Таҳлиллар ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан шахс қўлга олинганда, у нима учун ушлангани ва қандай ҳуқуқларга эга экани тушунтирилмаётганини кўрсатмоқда. Натижада, гумон қилинувчининг ҳуқуқлари ушланган дастлабки вақтдаёқ хавф остида қолади», — деди давлат раҳбари.
Ушбу ҳолатларни олдини олиш мақсадида кўплаб давлатларнинг Конституция ва қонунларида ҳамда инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларида акс этган «Миранда қоидаси»ни қўллаш лозимлиги айтилди. «Яъни, шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтирилиши шарт. Ана шу қоидани Конституциямизда муҳрлаб қўйишнинг вақт-соати келди, деб ўйлайман», — деди Шавкат Мирзиёев.
«Бундан ташқари, „Хабеас корпус“ институтини ривожлантириш зарур. Яъни, шахс суднинг қарорига қадар кўпи билан қирқ саккиз соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас», — деди у.
Президент шунингдек, суд томонидан шахсни ҳибсга олиш ёки унга нисбатан бошқача турдаги озодликни чеклаш ҳақида қарор белгиланган муддатда қабул қилинмаса, бундай шахсни дарҳол озод қилиш кераклиги ҳақидаги нормани Конституцияда акс эттиришни таклиф этди.
Давлат раҳбари яқин қариндошлари судланган фуқароларни ишга қабул қилмаслик ёки юқори лавозимларга тайинламаслик билан боғлиқ масалага ҳам тўхталди.
«Нима сабабдан бир жиноят учун бутун авлод жавоб бериши керак? Отасининг қилмиши учун нега фарзандлари ёки ака учун ука жавоб бериши лозим?», — дея савол қўйди Шавкат Мирзиёев. «Бундай адолатсиз «тизим»дан энди бутунлай воз кечамиз», — деди у.
Президент шунингдек, Конституцияга «Шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмас», деган нормани қатъий ёзиб қўйишни таклиф этди. «„Озодликдан маҳрум этилган барча шахсларга нисбатан инсоний муносабат ва уларнинг қадр-қиммати таъминланиши шарт“, деган норма ҳам Асосий қонунимизда ўз аксини топиши зарур», — деди давлат раҳбари.
Таъкидлаш жоизки, ушбу тамойиллар Ўзбекистон қонунчилигида акс эттирилган. Хусусан, 2020 йил 15 майдан бошлаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (ЖПК 224 моддаси):
ўзини таништириши ва ушлаб турилган шахснинг талабига кўра ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши;
гумон қилинувчига у жиноят содир этишда гумон қилиб ушланганлигини маълум қилиши;
ушлаб турилган шахсга адвокатга ёки яқин қариндошига телефон қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши;
ушлаб турилган шахсга у берган кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдириши;
ушлаб турилган шахсдан яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга бирга боришини талаб қилиши шарт.
Ушбу процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шарт. Процессуал ҳаракатларни бажаришни кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, уларни видеоёзув орқали қайд этмасдан амалга оширишга йўл қўйилади.
Шахсни ушлаш видеоёзув орқали қайд этилмаган ҳолда, ички ишлар органи ходими ёки бошқа ваколатли шахс ушлаб турилган шахс яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келинганидан сўнг видеоёзувдан фойдаланган ҳолда унинг процессуал ҳуқуқларини тушунтириши шарт. Ушлаб турилган шахсга видеоёзув уни намойиш қилиш орқали таништирилади.
Бундан ташқари, ЖПК 226 моддасига кўра, ушлаб туриш муддати шахс амалда ушланган пайтдан (эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқларнинг ҳақиқий чекланган пайти) эътиборан кўпи билан қирқ саккиз соатни ташкил этади. Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан зарур ва етарли асослар тақдим этилганда ушлаб туриш суднинг қарори билан қўшимча равишда қирқ саккиз соатга узайтирилиши мумкин.
Миранда қоидаси (ингл. Miranda warning) — ушлаш жараёнида ушланувчи ўзининг ҳуқуқлари ҳақида огоҳлантирилиши, уни ушлаётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходими эса у айтилаётганларни тушунаётганлиги ҳақидаги саволга ижобий жавобни олиши кераклиги ҳақидаги АҚШдаги юридик талаб. Ҳуқуқларнинг қайси сўзлар билан тушунтирилиши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ваколатли ходимлари ўз ихтиёрида бўлади. Энг оммалашган формулировка қуйидагича ҳисобланади:
«Сиз сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз. Сиз айтган ҳар қандай нарса судда сизга қарши ишлатилиши мумкин. Сўроқ жараёнида сизнинг адвокатингиз иштирок этиши мумкин. Агар сиз адвокат хизмати учун пул тўлай олмасангиз, у сизга давлат томонидан тақдим этилади. Сиз ўз ҳуқуқларингизни тушундингизми?»
«Хабеас корпус» (лот. habeas corpus) — шахс дахлсизлиги тамойили билан чамбарчас боғлиқ инглиз жиноий-процессуал ҳуқуқий институти; у шунингдек англосаксон ҳуқуқ оиласидаги бошқа давлатлар ҳуқуқий тизимига ҳам киради.
Konstitutsiyamizda aks ettirilayotgan Xabeas korpus akti qanday vujudga kelgan?
Fikr
28 Noyabr 2022
727
Bu atama 1679-yil 26-may kuni ingliz parlamenti tomonidan qabul qilingan qonun — “Xabeas Korpus Akt” atamasidan olingan.
“Xabeas korpus” (lot. habeas corpus) — shaxs daxlsizligi tamoyili bilan chambarchas bogʻliq ingliz jinoiy-protsessual huquqiy instituti; u shuningdek, anglosakson huquq oilasidagi boshqa davlatlar huquqiy tizimiga ham kiradi.
Istiqlol yillarida milliy qonunchiligimizni xalqaro huquqning umumeʼtirof etilgan qonun hujjatlariga muvofiqlashtirish, demokratik tamoyillar va xalqaro huquqiy talablarga toʻliq javob beradigan huquqiy-meʼyoriy hujjatlar qabul qilindi. Birgina «HABEAS KORPUS» institutining milliy qonunchiligimizdan mustahkam joy olgani ham fikrimizning yorqin dalilidir.
Maʼlumki, jinoiy taʼqibga uchragan fuqaroning adolatli sud muhokamasiga boʻlgan huquqi «HABEAS KORPUS» deya nomlanadi. Bu atama 1679-yil 26-may kuni ingliz parlamenti tomonidan qabul qilingan qonun — “Xabeas Korpus Akt” atamasidan olingan.
Taʼkidlash joizki, Prezident I.A.Karimov tomonidan imzolangan 2005-yil 8-avgustdagi “Qamoqqa olishga sanksiya berish huquqini sudlarga oʻtkazish toʻgʻrisida”gi Farmonga asosan, 2008-yil 1-yanvardan boshlab jinoyat sodir etishda gumon qilinayotgan yoki ayblanayotgan shaxslarni qamoqqa olishga sanksiya berish huquqi sudlar vakolatiga oʻtkazildi. Ehtiyot chorasi sifatida qamoqqa olish qonunda belgilangan boshqa ehtiyot choralarini qoʻllash samarasiz boʻlgan alohida hollarda va faqat jinoyat ishlari boʻyicha sudlar yoki harbiy sudlarning ajrimiga asosan amalga oshiriladigan boʻldi.
Angliyada Xabeas korpusi institutidan 15 asrdan beri doimiy ravishda foydalanib kelinadi. Dastlab u shaxslar, asosan feodallar va ularga boʻysunuvchilar tomonidan buzilgan erkinlikni tiklash vositasi sifatida ishlatilgan, ammo Genrixa VII davridan boshlab u Qirol tomonidan shaxsni kuzatib borishda qoʻllanilgan. Biroq, 1679-yilgi qonunga qadar (Xabeas korpus qonuni), xabeas korpusni berish oʻzlari mustaqil boʻlmagan sudyalarning ixtiyoriga qoʻyilgan. Bunday farmonni chiqarish masalasi koʻpincha kechiktirilgan. Bundan tashqari, sudyaning buyrugʻini bajarmaslik hech qanday javobgarlikka sabab boʻlmagan. Bu kabi huquqiy kafolatlarning yetishmasligi Tyudorlar va Styuartlarning mutlaq hukmronligi davrida ayniqsa ochiqchasiga namoyon boʻldi. Aynan shu tamoyilga rioya qilmaslik 1627-yilda mashhur siyosatchi J. Xempdenning hibsga olinishi va 1628-yil 29-martda Jamoat palatasi rezolyusiyasining qabul qilinishida gʻazablarga sabab boʻlgan, unda shunday deyilgan:
Hech bir ozod odam qamoqqa olinmaydi yoki hibsda ushlab turilmaydi. Qirol yoki Maxfiylik kengashining buyrugʻi bilan hech kimning ozodligi hech qanaqasiga cheklanishi mumkin emas... hibsga olish yoki ozodlikni cheklash uchun qonuniy sabablar koʻrsatilmasa.
- Xabeas korpus buyrugʻini hech kim inkor eta olmaydi; u qamoqqa olinishi, hibsda ushlab turilishi kerak boʻlgan har bir shaxsning iltimosiga binoan ... qirolning, xususiy kengashning yoki boshqa birovning buyrugʻi bilan berilishi kerak.
- Agar ozod shaxs qamoqqa olinganida yoki hibsda ushlab turilganida, qonuniy sabab koʻrsatilmagan boʻlsa va bu shu shaxsga berilgan xabeas korpus asosida aniqlangan boʻlsa, u butunlay ozod qilinishi yoki garov evaziga qoʻyib yuborilishi kerak.
- Ushbu rezolyusiyalar 1628-yildagi huquq toʻgʻrisidagi petisiyaga kiritilgan va keyinchalik ingliz inqilobi hujjatlarida koʻp marta takrorlangan.
1668-yilda xabeas korpus akt loyihasi sifatida Jamoat palatasiga kiritilgan, ammo qonun sifatida tan olinmagan. 1670 va 1675-yillarda yana ikkita shunga oʻxshash qonun loyihasi Lordlar palatasi tomonidan rad etilgan. Nihoyat, 1679-yilda shaxs manfaatlarini qirollik oʻzboshimchaliklaridan himoya qiluvchi Xabeas korpus akti rasman qabul qilingan.
Britaniyalik huquqshunos Albert Vann Disi (1835-1922) 1679-yilda qabul qilingan Xabeas Korpus aktini “hech qanday prinsiplarni anglatmaydi va huquqlarni belgilamaydi, ammo amaliy nuqtayi nazardan ular shaxsning huquq erkinligini kafolatlaydigan yuzlab konstitusiyaviy moddalarning oʻrnini bosa oladi”, deb yozgan edi.
1679-yilgi qonun kuchga kirganida uni mustamlaka mamlakatlarga taalluqli emas deb hisoblashgan, shuning uchun 1700-yilgacha Britaniya hukumati mustamlaka boʻlgan, jumladan AQSHning ham aktni kuchga kiritishga boʻlgan bir necha urinishlarini rad etdi. 1710-yildan keyin esa siyosat oʻzgargan va Virjiniya (Aleksandr Spotsvud), Shimoliy Karolina va Janubiy Karolina gubernatorlari ushbu huquqni mustamlakalarga tarqatish toʻgʻrisida bayonotlar chiqarishgan. Biroq, AQSH Mustaqillik Deklarasiyasi qabul qilingan davrda bu huquq faqat Janubiy Karolinada amal qilgan. Negadir koloniyalar bu huquqqa unchalik ahamiyat bermagan. U faqat 1809-yilda Merilendda, 1815-yilda Nyu-Hempshirda, 1822-yilda Rod-Aylendda, 1821-yilda Konnektikutda, 1836-yilda Shimoliy Karolinada rasmiy kuchga kirgan.
AQSHda xabeas korpus Konstitusiyaga kiritilgan; unga koʻra, bu huquqning toʻxtatilishi bosqin yoki isyon (favqulodda holat) sodir boʻlgan taqdirdagina mumkin.
Xabeas korpus bu — ingliz jinoyat-prosessual huquqi instituti boʻlib, shaxs daxlsizligi tamoyili bilan chambarchas bogʻliq sanaladi, u anglo-sakson huquqiy oilasining boshqa mamlakatlari huquqiy tizimlariga ham kiritilgan. “Xabeas korpus”ni oddiy tushuntiradigan boʻlsak, unga koʻra, qamoqqa olingan shaxs yoki uning nomidan boshqa bir fuqaro nima sababdan hibsga olinayotgani yoki qamoqqa olish toʻgʻrisidagi hujjat boʻyicha sudga murojaat qilishi va hibsga olish yoki ushlab turishning qonuniyligini tekshirish uchun maxsus sud qarorini talab qilishi mumkin. Yaʼni gumonlanuvchi maʼlum sabab bilan hibsga olinganidan soʻng uni ushlab turishlari qonuniyligini talab qilish huquqiga ega boʻladi. Sudning qarori boʻlmagan taqdirda shaxsni 48 soatdan ortiq ushlab turish mumkin boʻlmaydi.
Do'stlaringiz bilan baham: |