Хажибакиев шухрат хужаёрович


-расм. “Европа яшил битими” дастурининг таркибий


Download 4.29 Mb.
bet117/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

8.3.3-расм. “Европа яшил битими” дастурининг таркибий


тузилиши238


237 Was ist der europäische Grüne Deal? // https://ec.europa.eu/info/strategy/priorities-2019-2024/european-greendeal_de
238 The European Green Deal Brussels. COMMUNICATION FROM THE COMMISSION TO THE EUROPEAN PARLIAMENT, THE EUROPEAN COUNCIL, THE COUNCIL, THE EUROPEAN ECONOMIC AND SOCIAL COMMITTEE AND THE COMMITTEE OF THE REGIONS. 11.12.2019. COM(2019) 640 final. – 24 p.
Дастурда иқлим ўзгаришига салбий таъсир қилувчи секторларга алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган. ЕИда иссиқхона газларининг 75%и энергия ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш жараёнида, 25%и эса транспорт тармоғида ҳосил бўлади. ЕИ саноати қайта ишланган материалларнинг 12%идангина фойдаланади ва энергия истеъмолининг 40%и бинолар ҳиссасига тўғри келади. Демак, ЕИ иқтисодиётининг ёпиқ циклли иқтисодиёт тамойилларига ўтиши муҳим аҳамиятга эга.
“Яшил битим” дастури иқлим режаларининг бажарилишига кўмаклашувчи қуйидаги устувор йўналишларни қамраб олади (8.2.3-расм):

      1. Соф ва хавфсиз энергиядан фойдаланиш имконияти.  ЕИ “яшил иқтисодиёт”ининг асосий соҳаси энергетика ҳисобланади. Мутахассислар фикрича, айнан “яшил энергетика” истиқболда ЕИнинг энергияга бўлган эҳтиёжини атроф-муҳитга етказилаётган зарарни минималлаштириш ва самарали қоплаш имконини беради. ЕИда қуйидагилар соф ва хавфсиз энергиядан фойдаланиш имкониятини оширишда ҳал этилиши зарур бўлган вазифалар ҳисобланади: энергетика тизимларини ягона тармоққа бирлаштириш ва тикланадиган энергия манбаларини самарали интеграциялаш; инновацион технологиялар ва замонавий инфратузилмани рағбатлантириш; энергия самарадорлигини ошириш ва маҳсулотларнинг эко- дизайнини яхшилаш; аъзо мамлакатларга энергетик камбағаллик миқёсларини қисқартиришга ёрдам бериш; экологик тоза манбаларни самарали айирбошлашда трансчегаравий ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

      2. Саноатни соф ва ёпиқ циклли иқтисодиёт учун сафарбар этиш. Еврокомиссия мутахассислари фикрига кўра, ЕИда 2025 йилдан 2050 йилгача саноат сектори ва қўшилган қиймат занжирини қайта қуриш зарурияти мавжуд. 2020 йилнинг 10 мартида ЕИнинг рақамли трансформация ва экологик масалаларни ҳал этишга йўналтирилган янги саноат стратегияси қабул қилинди. Янги саноат стратегиясида ЕИ ва ундан ташқарида иқлимга таъсир қилмайдиган ва ёпиқ циклли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўзда тутувчи иқтисодиётни модернизациялаш вазифаси ҳам қўйилган. Энергия сиғимкорлиги юқори бўлган пўлат, кимё маҳсулотлари ва цемент ишлаб чиқариш тармоқларида иссиқхона газлари эмиссиясини кескин қисқартириш режалаштирилган.

      3. Энергия, ресурс самарадорлиги юқори қурилиш ва биноларни таъмирлаш. ЕИда жамоат ва хусусий биноларни модернизациялашнинг йиллик квотаси умумий фонднинг 0,4%идан 1,2%игача бўлган қисмини ташкил этади. Дастурга мувофиқ ушбу квота камида икки бараварга оширилиши зарур. Биноаларнинг энергия самарадорлигини ошириш учун фойдаланилаётган энергия манбаларига нисбатан нарх сиёсати ҳам ўзгаради. Биноларни қуриш ва улардан фойдаланишда техник меъёрларни назорат қилиш, рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича талаблар кучайтирилади. Асосий эътибор ижтимоий объектлар, кўп қаватли уйлар, мактаблар ва касалхоналарга қаратилади.

      4. Барқарор ва интеллектуал транспортга ўтишни жадаллаштириш. 2017 йилда транспорт секторига тегишли иссиқхона газларининг 71,7%и автомобиль, 13,4%и ҳаво, 13,4%и денгиз ва дарё, 0,5%и темир йўл транспорти ҳиссасига тўғри келган. Транспорт секторида 2050 йилга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичга эришиш учун иссиқхона газлари эмиссиясини 1990 йилга нисбатан 90%га қисқартириш режалаштирилган.

      5. “Фермадан дастурхонга”: адолатли, соғлом ва экологик тоза озиқ- овқат тизимини яратиш. “Фермадан дастурхонга” стратегияси барқарор озиқ- овқат тизимини яратишга қаратилган бўлиб, ислоҳотлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳоли соғлиғини яхшилашга йўналтирилади. Еврокомиссия кейинги ўн йилликда қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган пестицидларни - 50%, кимёвий ўғитларни - 20%, антибиотикларни эса 50%га қисқартириш талабини қўймоқда. Шунингдек, қишлоқ хўжалик ерларининг 25%и органик қишлоқ хўжалигидан иборат бўлиши зарур. 2021-2027 йилларда Европа аграр сиёсати бюджетининг камида 40%и, Денгиз ва балиқ хўжалиги жамғармаси ресурсларининг 30%и иқлим ўзгаришлари мақсадларига эришиш учун йўналтирилади.

      6. Биохилма-хиллик ва экотизимларни сақлаб қолиш ва тиклаш. Био хилма-хиллик стратегияси жаҳонда ва Европада био хилма-хилликнинг йўқолиб кетиш хавфининг олдини олишга қаратилган бўлиб, зарар етган экотизимларни қайта тиклаш, муҳофаза этилаётган ҳудудлар ҳолатини яхшилаш, атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини пасайтириш ва соф қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кўпайтириш каби йўналишларни қамраб олади. Стратегияга мувофиқ 2030 йилга қадар европа денгизлари ва қуруқлигининг камида 30%и ҳимояланадиган ҳудудлардан иборат бўлиши лозим. Ушбу мақсадга эришиш учун ҳар йили 20 млрд. евро миқдорида маблағ ажратилиши режалаштирилган.

      7. Атроф-муҳитни ифлослантиришни тўлиқ тўхтатиш. ЕИ фуқароларини ва экотизимларни муҳофаза қилиш учун ҳаво, сув ва тупроқнинг ифлосланишини назорат қилиш, олдини олиш ва бартараф этиш зарур. Ер ости ва ер усти сувларининг табиий функцияларини тиклаш кўллар, дарёлар, ботқоқликларда био хилма-хилликни сақлаб қолиш имкониятини оширади. Сув тошқинларининг олдини олиш ва етказиладиган зарарни камайтиришга ёрдам беради.

Еврокомиссия 2021-2027 йилларда ЕИ иқтисодиётини пандемия инқирозидан тиклаш чоралари учун 1,8 трлн. евро миқдорида маблағ сарфлашга қарор қилди. Ушбу харажатларнинг 1,0 трлн. евродан ортиқроғини ЕИнинг етти йиллик бюджети ташкил этади. 750 млрд. евро (826,3 млрд. долл.) миқдорида маблағ эса COVID-19 пандемияси инқирозидан кейинги иқтисодий тикланиш жараёнида иқлим ўзгаришларига қарши кураш учун ажратилади. Еврокомиссия 750 млрд. еврони жаҳон молиявий бозорларидан жалб этишни режалаштирмоқда. Шундан 390 млрд. евро аъзо-мамлакатлар ўртасида грантлар ва 360 млрд. евро кредитлар шаклида тақсимланади.
ЕИ бюджети доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ҳар бир дастурнинг 25%и иқлим чоралари учун йўналтирилади. “InvestEU” 239 жамғармасининг камида 30% маблағи иқлим ўзгаришларига қарши чоралар учун сарфланади. Бунда барқарор ривожланиш талабларига жавоб берадиган лойиҳаларга устуворлик берилади. Жамғарма миллий инфратузилма банклари, кредит институтлари ва Европа инвестиция банки (ЕИБ) билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. ЕИБ ўз портфелида иқлим мақсадларига эришишга хизмат қилувчи лойиҳалар улушини 25%дан 2025 йилга қадар 50%гача оширади. Яшил битим мақсадларига эришишда ЕИнинг инновация ва иқтисодиётни модернизациялашга йўналтирилган жамғармалар муҳим роль ўйнайди. ЕИда айрим минтақалар ва тармоқларда ижтимоий ҳимояланмаган аҳоли қатламларига янги “яшил иқтисодиёт” моделининг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида ёрдам бериш учун “Адолатли ўтиш жамғармаси” ташкил этилмоқда240.
Қуйидаги соҳалар 2020 йилда “Адолатли ўтиш жамғармаси” жамғармасидан ажратиладиган маблағларни сарфлашнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланган241:

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling