Хажибакиев шухрат хужаёрович


Германияда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш хусусиятлари


Download 4.29 Mb.
bet119/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Германияда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш хусусиятлари


Германияда бошқа ривожланган мамлакатлар сингари “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси мамлакатда “яшил ўсиш”ни таъминлашга қаратилган. “Яшил иқтисодиёт” дастури транспорт, энергетика, бинолар, саноат каби кўплаб соҳаларни қамраб олади, қисқа ва узоқ муддатли режалар асосида иқлим ўзгаришларига мослашиш нуқтаи назаридан иссиқхона газлари эмиссияси ҳажмини қисқартиришни кўзда тутади.



Сиёсатчилар

Тадқиқотчилар
Германия “яшил ўсиш” модели экологик сиёсат билан боғлиқ чоралар самарадорлиги ва сарфланган маблағларни баҳолашда муҳим аҳамият касб этади. “Яшил ўсиш” моделига киритилган устувор йўналишлар ўзаро боғлиқ бўлиб, макроиқтисодиёт даражасида умумий вазиятни баҳолаш имконини яратади. Ушбу модел бир томондан манфаатдор томонлар – тадқиқотчилар, сиёсатчилар, нодавлат ташкилотлари ва тадбиркорлар, иккинчи томондан эса тармоқлар мутахассислари, янги иқтисодий тафаккур вакиллари ва истеъмолчилар ўртасида мунтазам мулоқот ўрнатишни тақозо этади (8.3.1- расм).




Энергетика

Янги иқтисодий тафаккур

Қурилиш

Яшил ўсиш” модели



Умумиқтисодий мувозанат
Моделга кириш
Иқтисодий моделлар



Нодавлат ташкилотлар




Тадбиркорлар




Қишлоқ хўжалиги

Эконометрик
8.4.1-расм. Германия “яшил ўсиш” модели242






242 https://globalclimateforum.org/portfolio-item/german-green-growth-model/

Германияда “яшил иқтисодиёт”ни давлат томонидан қўллаб- қувватлашда солиққа тортиш, давлат хариди, техник тартибга солиш, интеллектуал мулкни ҳимоялаш, мақсадли давлат дастурларини амалга ошириш каби дастаклардан кенг фойдаланилади. “Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришда қўлланилаётган инновация ва технология сиёсати устун даражада таълим, транспорт, табиатни муҳофаза қилиш, ресурсларни тежайдиган яшил технологияларга нисбатан қўлланилади.
Германияда “яшил иқтисодиёт”ни қўллаб-қувватлаш қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:

  • корхоналарнинг инновацион фаоллигини қулай шарт-шароитлар яратиб бериш (солиқ имтиёзлари) ва бевосита қўллаб-қувватлаш (тадқиқотлар ва инновацияларни молиялаштириш) орқали рағбатлантириш зарурияти;

  • илмий-тадқиқот марказлари ва ишлаб чиқариш ўртасида ҳамкорлик даражасини мунтазам ошириб бориш;

  • таълим тизимининг барча бўғинларини илғор технологиялардан хабардорлигини ошириш мақсадида оптималлаштириш ва модернизациялаш;

  • саноат 4.0 технологиялари (био, нанотехнологиялар ва сервис хизматларига ихтисослашган лойиҳалар)ни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш;

  • венчур капитали бозорини ривожлантириш.

Германияда ЕИ сингари “яшил ўсиш”ни таъминлаш масалалари “Европа
– 2020” ва “Европа яшил битими” дастурларида қабул қилинган мақсадли кўрсаткичлар асосида ишлаб чиқилган. Германияда барқарор ривожланиш миллий стратегияси 2020 йилга қадар ресурслардан фойдаланиш унумдорлигини икки бараварга ошириш, тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш даражасини ўртача 20%га кўпайтириш, меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлик даражасини 75%га етказиш, малакавий даражага эга талабалар улушини 40%га етказиш каби режаларга эга (8.4.1-жадвал).
Аксарият мамлакатларда соф энергетикага ўтиш жараёни ўхшаш кечади. Энергия истеъмоли босқичма-босқич паст углеродли бўлиб, кейинчалик энергия манбалари номарказлашган тартибда ўзлаштирилади. Германияда энергетика соҳасини “яшиллаштириш” жараёни “Energiewende”, деб аталади. Айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, мамлакатлар энергетика соҳасида уч босқични босиб ўтишади243.
Energiewende 1.0 босқичида тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш рағбатлантирилади. Ҳукумат энергетика соҳасида фаолият олиб бораётган компаниялардан соф энергетикадан қисман бўлса-да фойдаланишларини талаб қилади. Айрим мамлакатлар, жумладан, Германия ва Дания Energiewende 2.0. босқичига кириб келишди. Ушбу босқичда тикланадиган энергия манбалари улуши ортади, аммо энергия олишдаги узилишлар ва об-ҳавога боғлиқлик кучли бўлади. Мамлакатлар қуёш ва шамол



энергиясини аралаш қўллаш мумкин бўлган даврларни аниқлаш стратегиясини ишлаб чиқишни бошлашади.
Учинчи босқичга ҳозирча биронта мамлакат эришмаган. Бу босқичда электр таъминоти тўлиқ хусусий сектор қўлига ўтади ва кўрсатилаётган хизматлар алоҳида мижозлар учун мослаштирилади.
8.4.1-жадвал

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling