Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet127/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

9.5.2-расм. Корея Республикасида
бирламчи энергия истеъмоли таркибининг ўзгариши, %.262




9.5.2-расм. Корея Республикасида
электрэнергия ишлаб чиқариш манбалари таркиби, % (2019 й.)263



Водород иқтисодиёти бўйича йўл харитаси”. Корея Республикаси ҳукумати 2019 йил январда 2040 йилга мўлжалланган “Водород иқтисодиёти бўйича йўл харитаси”ни эълон қилди. Унга мувофиқ водородда ишлайдиган 6,2 млн. электомобиллар ва камида 1200 та автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари қурилиши режалаштирилган. Бундан ташқари режага мувофиқ водород ёқилғисида ишлайдиган автобуслар сонини 2022 йилгача 2000 тага, 2040 йилга қадар эса 41000 тагча етказиш мақсад қилинган.
Йўл харитасида электрэнергия ишлаб чиқариш учун 2040 йилга қадар 15 ГВт водород ёқилғисини етказиб бериш, водород ёқилғисида ишлайдиган автомобиллар сонини 6,2 миллионтага, автобусларни 40 000 тага, таксиларни
80 000 тага, юк ташувчи машиналар сонини 30 000 тага ошириш вазифалари белгиланган. Кўрсатилган муддатда электромобилларни қувватлаш станцияларини 2022 йилда 310 тагача ва 2040 йилга қадар эса 1200 тагача кўпайтириш мўлжалланган. Ҳозирда Корея Республикасида 14 та қувватлаш станцияси мавжуд. Йўл харитасига мувофиқ водородда ишлайдиган автомобиллардан ташқари кемалар, поездлар ва бошқа механизмларни ишлаб чиқариш ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Бундан ташқари “Йўл харитаси”да 2040 йилга қадар 15 ГВт электрэнергия ишлаб чиқаришга эришиш мақсадида водород ёқилғиси элементларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган264.
Корея Республикаси “яшил” ўсиш стратегиясини янада такомиллаштириш ва мавжуд муаммоларни истиқболда ҳал қилиш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни режалаштирмоқда:


262 BP Statistical Review of World Energy 2020 маълумотлари асосида тузилган.
263 Ўша манба.
264 https://www.rvo.nl/sites/default/files/2019/03/Hydrogen-economy-plan-in-Korea.pdf

  • электр энергияси нархини энергетика тизими харажатларини қоплаш мақсадида босқичма-босқич ошириб бориш;

  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш харажатларини қоплаш мақсадида электр энергиясини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қазиб чиқариладиган ёқилғиларга солиқларни ошириш;

  • энергетика тизимининг шаффофлиги ва барқарорлигини таъминлаш;

  • дизел ёқилғисидан ундириладиган акциз солиғи миқдорини ошириш; жамоат транспорти тизими ва ердан фойдаланишни режалаштиришни интеграциялаш;

  • энергетикага оид фундаментал тадқиқотлар ва атроф-муҳит соҳасидаги ИТТКИнинг улушини ошириш;

  • инновация ва атроф-муҳит сиёсати ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мунтазам баҳолаб бориш;

  • углеродни саноат ва энергетика манбаларидан ажратиб олиш ва уни атмосферадан узоқ муддат изоляциялаш учун махсус жойларда сақлаш миқёсини кенгайтириш ва ривожлантириш.




Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling