Хажибакиев шухрат хужаёрович
Хом-ашё, маҳсулотлар ва чиқиндилардан максимал фойда олиш учун қайта ишлаш, такрор фойдаланишни кенгайтириш йўли билан маҳсулотларнинг ҳаётийлик циклини қисқартиришни кўзда тутадиган иқтисодиёт – бу
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Яшил ўсиш” йўлини биринчилардан миллий стратегия сифатида танлаган мамлакат ...
- Корея Республикаси “RE3020” режасининг асосий мақсади ...
- БОБ. РИВОЖЛАНАЁТГАН МАМЛАКАТЛАРДА “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ”ГА ЎТИШ ТАЖРИБАСИ
- 9.1.1-расм. Дунё мамлакатларида СО 2 эмиссияси ҳажмининг ўзгариши, млрд. тонна 265 .
Хом-ашё, маҳсулотлар ва чиқиндилардан максимал фойда олиш учун қайта ишлаш, такрор фойдаланишни кенгайтириш йўли билан маҳсулотларнинг ҳаётийлик циклини қисқартиришни кўзда тутадиган иқтисодиёт – бу:ёпиқ циклли иқтисодиёт яшил иқтисодиёт жигарранг иқтисодиёт анъанавий иқтисодиёт “Яшил ўсиш” йўлини биринчилардан миллий стратегия сифатида танлаган мамлакат ...Германия Корея Республикаси Европа Иттифоқи Қозоғистон Корея Республикаси “RE3020” режасининг асосий мақсади ...2030 йилгача тикланадиган энергия улушини 20%га етказиш 2030 йилгача тикланадиган энергия улушини 30%га етказиш 2020 йилгача тикланадиган энергия улушини 30%га етказиш 2020 йилгача тикланадиган энергия улушини 20%га етказиш БОБ. РИВОЖЛАНАЁТГАН МАМЛАКАТЛАРДА “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ”ГА ЎТИШ ТАЖРИБАСИРивожланаётган мамлакатларда барқарор ривожланишни таъминлаш ва “яшил иқтисодиёт”га ўтиш муаммоси Макроиқтисодиёт нуқтаи назаридан яшил иқтисодиётга ўтиш иқтисодий самарадорликни оширади, миллий бойликни кўпайтириб қайта тикланадиган ресурсларнинг ўсиши ва экологик рискларнинг пасайишига олиб келади. Ушбу ҳолат ривожланаётган мамлакатлар учун жиддий муаммога айланиши мумкин. Ривожланаётган мамлакатлар одатда ўз ресурсларини очлик ва камбағалликни йўқотиш, зарур инфратузилмани барпо этиш, таълим ва соғлиқни сақлашга инвестиция cарфлаш, иш ўринлари билан ишчи кучи ўртасидаги мувозанатни таъминлашга йўналтиришлари лозим. Таҳлиллар кўрсатишича, ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий ривожланиш ва яшил ўсиш стратегияси камбағалликни камайтириш билан бевосита боғлиқ бўлиши зарур. 9.1.1-расм. Дунё мамлакатларида СО2 эмиссияси ҳажмининг ўзгариши, млрд. тонна265.Ривожланаётган мамлакатларда яшил иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда қатор муаммолар мавжуд: яшил иқтисодиёт янги концепция сифатида ҳар бир мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатга боғлиқ ҳолда қўлланиши лозим; ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти устун даражада табиий ресурслардан интенсив фойдаланишга асосланади ва бу ўз навбатида атроф- муҳитнинг ифлосланишига олиб келади; 265 BP Statistical Review of World Energy 2020 маълумотлари асосида тузилган. ишлаб чиқариш технологияларининг аксарият қисми эскирганлиги сабабли ушбу мамлакатларда ишлаб чиқаришни технологик жиҳатдан янгилашда жиддий муаммолар мавжуд; яшил иқтисодиётга сарфланаётган капитал қўйилмалар миқдори чекланган, давлат харажатлари қисқариб бормоқда, миллий ресурслар очлик ва камбағалликни йўқотиш, тиббиёт ва таълим даражасини оширишга йўналтирилган; яшил иқтисодиётга ўтишдаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш. BP мълумотларига кўра, жаҳонда 2019 йилда атмосферага чиқарилаётган СО2 миқдори 2018 йилга нисбатан 0,5%га кўпайиб 34,1 млрд. тоннага етди. Статистик рақамлар 1990-2019 йилларда иссиқхона газларини эмиссия қилиш кўрсаткичи ривожланаётган мамлакатлар ҳисобига кескин ортиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Ҳисобот даврида ривожланаётган мамлакатларда СО2 эмиссияси миқдори 2,3 мартага ошгани ҳолда Хитой ва Ҳиндистонда ушбу кўрсаткич тўрт мартадан ортиқроққа ўсган (9.1.1-расм). Ривожланаётган мамлакатларда яшил иқтисодиётга ўтишда экологик ташвиқот, иқтисодиётни таркибий жиҳатдан қайта қуриш, соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш, янги технологиялардан фойдаланишни жадаллаштириш, экологик хизматлар кўрсатиш, экологик тоза энергия манбаларини ўзлаштириш ва соҳа учун зарур кадрларни тайёрлаш каби ўзаро боғлиқ вазифаларни ҳал этиш зарур бўлади. Жумладан, яшил иқтисодиёт учун зарур кадрларни тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Амалиёт нуқтаи назаридан яшил иқтисодиётга ўтиш жаҳон иқтисодиётида инқирозли ҳолатларнинг тез-тез юз бераётганлиги шароитида қабул қилинадиган муҳим қарор ҳисобланади. Шунинг учун миллий иқтисодиётга жалб этилаётган молиявий ресурслар ва иқтисодиёт таркибини қайта қуриш ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Ички молиявий ресурслар асосий ва узоқ муддатли стратегия ҳисобланса, ташқи ресурслар янги технологиялар нуқтаи назаридан муҳим ҳисобланади. Миллий иқтисодиёт таркибини қайта қуришда капитал, меҳнат улушини қисқартириш ва инсон ресурслари сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилиши зарур. Миллий иқтисодиёт тармоқлари ўртасида ресурсларни тақсимлаш бозор қоидаларига мос равишда амалга оширилиши лозим. Яшил иқтисодий сиёсат ривожланаётган мамлакатларда қуйидаги ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этиш имконини беради: соф технологияларни жорий этиш орқали муқобил энергиядан фойдаланиш имкониятини яратиш; соф ишлаб чиқаришга инвестицияни йўналтириш асосида ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш; қишлоқ хўжалигида барқарор, самарали усуллардан фойдаланиш негизида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш; энергия манбаларидан фойдаланишни диверсификациялаш орқали импорт қилинаётган энергия таннархини пасайтириш ва энергетика хавфсизлигига эришиш; иқтисодий фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини юмшатиш. Ҳар бир мамлакат ўз молиявий имкониятларини баҳолай олиши ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш имкониятларини қидириб топиши зарур. Экологик омиллар “яшил иқтисодиёт” соҳасидаги инновациялардан фойдаланишда “катализатор” вазифасини бажаради. “Яшил иқтисодиёт”да атрой-муҳит омили иқтисодий ўсиш ва ижтимоий таъминотга кучли таъсир ўтказади. Бундан ташқари “яшил иқтисодиёт”га ўтиш ижтимоий адолатга эришишда муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон амалиёти таҳлили кўрсатишича, ривожланган мамлакатлар яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнини молиялаштиришнинг мустаҳкам базаси, сифатли инсон ресурслари ва илғор технологияларга эга. Шу сабабли ушбу мамлакатлар яшил иқтисодиётга ижтимоий ривожланиш ва экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилувчи инвестициялар сарфлаш, иқтисодиётнинг янги тармоқларини ривожлантириш орқали ўтишади. Ривожланаётган мамлакатлар эса анъанавий иқтисодиётни босқичма-босқич экологик йўналтирилган иқтисодиётга айлантиришлари зарур. Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётнинг технологик даражаси бўйича ривожланган мамлакатларга нисбатан ортда қолмоқда. Шунинг учун ушбу мамлакатларда арзон, эскирган технологиялар қўлланилиб, табиий ресурслардан хўжасизларча фойданилмоқда. Бу эса атроф-муҳитнинг ифлосланишига ва экотизимларнинг йўқолиб боришига олиб келмоқда. “Яшил ўсиш” эса технологик инновациялар, экотизимларни қайта тиклаш, табиий ресурслардан самарали фойдаланишга асосланади. Ривожланаётган мамлакатлар ички ресурсларга таянган ҳолда “яшил ўсиш”, барқарор ривожланишни таъминлашга ҳаракат қилмоқда ва қишлоқ, ўрмон хўжалиги, тикланадиган энергия, чекланган табиий ресурсларни ўзлаштириш каби соҳаларда мувафаққиятли ислоҳотларни амалга оширмоқда. Ўзбекистон учун “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг ривожланаётган мамлакатлар, жумладан, Хитой, МДҲ мамлакатлари тажрибаси муҳим аҳамиятга эга. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling