Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet138/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Қозоғистон Республикаси


Қозоғистон Марказий Осиёда биринчилардан “яшил иқтисодиёт”га ўтиш концепциясини қабул қилган мамлакат ҳисобланади. Қозоғистон “яшил иқтисодиёт” концепциясининг мақсади экологик стандартларни Европа Иттифоқида қабул қилинган стандартларга мослаштиришдан иборат. Қозоғистоннинг инклюзив “яшил ўсиш” концепцияси барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, тикланадиган ресурслардан унумли фойдаланиш, ижтимоий ва инсон капиталини ривожлантириш каби компонентларга асосланади (9.3.2.1-расм).



Барқарор иқтисодий ўсиш
Тикланадиган табиий ва жисмоний капитал
Ривожланган ижтимоий ва инсон капитали

9.3.2.1-расм. Қозоғистоннинг инклюзив “яшил ўсиш” концепцияси


компонентлари

Қозоғистон иқтисодиётини “яшил иқтисодиёт” тамойиллари асосида ислоҳ этиш заруриятини қуйидаги ҳолатлар билан изоҳлаш мумкин:


Биринчидан, Қозоғистон иқтисодиётининг ҳолати ташқи бозорларда хом- ашё нархларининг кескин ўзгаришларига бевосита боғлиқ. Қозоғистон экспортининг 80,2%ини нефть қазиб чиқариш ва тоғ-кон саноати (ёқилғи ва минераллар), 70,0%ини эса суюқ ёқилғи ресурслари (нефть ва газ конденсати) ташкил этади 285 . Бундан ташқари, жаҳон углеводородлар бозори конъюнктураси ўта ўзгарувчан. Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, COVID-19 пандемия инқирозининг салбий оқибатлари таъсирида бир баррел нефть баҳоси 2020-2035 йилларда 35-70 доллар (жорий нархларда) оралиғида ўзгариб туриши мумкин286.
Иккинчидан, Қозоғистонда жиддий экологик муаммолар мавжуд. Жумладан, мамлакатда мавжуд ер майдонларининг 1/3 қисми фойдаланиш учун яроқсиз. Аҳоли саломатлиги саноатнинг атроф-муҳитни ифлослаши туфайли хавф остида қолмоқда. Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг 97 фоизи назоратсиз жойларда ва санитар талабларга жавоб бермайдиган жойларда сақланмоқда.


285 Стратегия низкоуглеродного развития Республики Казахстан: цели и пути трансформации. Отчет о целях и путях трансформации. 24 февраля 2020 года. Нур-Султан, 2020. С. 29.
286 http://pubdocs.worldbank.org/en/633541587395091108/CMO-April-2020-Forecasts.pdf




Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling