Муҳокама учун саволлар: “Яшил ўсиш” концепциясини қўллаб- қувватлаш ва унга қарши сабабларни келтиринг. Хулосаларингизни тегишли далиллар билан асосланг.
Беш йиллик режалаштириш – Хитойда 1953 йилдан бошлаб қўлланилаётган, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг мақсади, йўналишлари ва истиқболларини белгилаб берувчи беш йиллик режалар мажмуи.
“Амалдаги сиёсат” (Stated Policies scenario) – Хитой энергетика соҳасида давлат томонидан амалга оширилаётган жорий сиёсат.
“2 С дан паст” (Below 2 C) стратегияси – Хитойнинг Париж битимида қабул қилган мақсадларига эришиш йўлларини белгилаб берувчи узоқ муддатли стратаегия.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) – собиқ Совет иттифоқи таркибига кирган 10 та мамлакат ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш учун хизмат қилувчи халқаро ташкилот. МДҲ давлатлар устидан назорат қилувчи ташкилот эмас ва унда қатнашиш ихтиёрий.
Энергия сиғимкорлиги – бирламчи энергия истеъмолининг ялпи ички маҳсулотга нисбати.
Углерод интенсивлиги – атмосферга чиқарилаётган иссиқхона газлари миқдорининг ялпи ички маҳсулотга нисбати.
Эко-шаҳарлар тизими – юқори энергия самарадорлигига эга, жамоат транспорти тармоғи юқори даражада ривожланган, уй-жойларни қуришда яшил зоналар оптимал жойлаштирилган шаҳарлар тизими.
“Қозоғистон 2050” стртаегияси – Қозоғистонни 2050 йилгача дунёнинг етакчи ўттизта мамлакати қаторига киритиш билан боғлиқ узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар стратегияси.
Қозоғистон “яшил иқтисодиёт” концепцияси – мамлакат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва “яшил ўсиш” асосида бақарор ривожланишни таъминлаш қаратилган ислоҳотлар мажмуи.
Халқар стандартлаштириш ташкилоти (International Organization for Standardization – ISO) – товарлар ва хизматларни халқаро айирбошлашни таъминлаш мақсадида стандартлаштириш ва аралаш фаолият турларини ривожлантиришга кўмаклашишга хизмат қилувчи ташкилот.
Do'stlaringiz bilan baham: |