Хажибакиев шухрат хужаёрович


-расм. Белоруссия Республикасида муқобил энергиядан фойдаланиш кўрсаткичлари296


Download 4.29 Mb.
bet144/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

9.3.4.1-расм. Белоруссия Республикасида муқобил энергиядан фойдаланиш кўрсаткичлари296


Белоруссияда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришга йўналтирилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жаҳон банки кредитлари ҳисобидан қиймати 40,7 млн. долларга тенг “Белорус Республикасида ўрмон хўжалигин ривожлантириш” дастури, Глобал экология жамғармасининг 2,7 млн. долларга тенг гранти, ЕИ томонидан молиялаштирилаётган қиймати 5 млн. еврога тенг “Белорус Республикасида “яшил иқтисодиёт”га ўтишга кўмаклашиш” лойиҳаси шулар жумласидандлр. Бундан ташқари Белоруссия БМТ Европа иқтисодий комиссияси, ИҲТТ, ЮНЕП ва ЮНИДО ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Европа Иттифоқининг Шарқий ҳамкорлик мамлакатларида иқтисодиётни экологиялаштириш” лойиҳасининг фаол қатнашчиси ҳисобланади.


Белоруссия Республикасида мамлакатни 2035 йилгача барқарор ривожлантириш миллий стратегияси муҳокама қилинмоқда. Ушбу стратегияда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, транспорт тизимини электрлаштириш даражасини 2035 йилгача 35,0%га, ялпи энергия истеъмолида муқобил энергия улушини 9,0%га, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 50,0%га етказиш каби режалар қабул қилинган (9.3.4.2-жадвал).




296 https://www.belstat.gov.by маълуомтлари асосида тузилган

9.3.4.2-жадвал Белоруссия Республикасини 2035 йилгача барқарор ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари297





2017 й.

2021-2025
йй.

2026-2030
йй.

2031-2035
йй.

Транспорт тизимини электрлаштириш
(авто, метро, темир йўл), фоиз

...

27,0

30,0

35,0

Органик қишлоқ хўжалиги, жами қишлоқ
хўжалик майдонларига нисбатан фоизда

0,01

0,5

1,0

2,0

Тикланадиган энергия, ялпи энергия
истеъмолига нисбатан фоизда

6,2

7,0

8,0

камида
9,0

Иссиқхона газлари эмиссияси, минг
тонна

1241

1210

1190

1170

Тозаланмаган оқова сувлар миқдорини
пасайтириш, млн. м3

4,0

3,5

2,0

0,0

Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта
ишлаш, жамига нисбатан %

17,0

25,0

38,0

50,0

Хавфли чиқиндиларнинг тўпланиб қолиш даражаси, 2015 йилга нисбатан
фоизда

12,1


20-35


35-50


50-55


Беларуссия Республикасида “яшил иқтисодиёт” бюджетдан ташқари молиялаштириш модели бўйича ривожланмоқда. “Яшил лойиҳалар”ни молиялаштириш учун мамлакат бюджетидан тўғридан-тўғри маблағлар ажратилмайди, халқаро ташкилотларнинг маблағлари соҳани молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланади. Беларуссияда “яшил иқтисодиёт” иқтисодий рецессия ҳолатларида ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи янги технологияларни жорий этиш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириш йўналиши сифатида қаралмоқда.





Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling