Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet140/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

2013-2020 йй.
2020-2030 йй.
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш Тикланадиган энергия манбалари ва энергия
2030-2050 йй.
Яшил ўсиш моделига
тўлиқ ўтиш
Иқтисодиётнинг анъанавий тармоқларини қайта қуриш ва янги саноат тармоқларини тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан

Ресурсларни тақсимлаш ва фойдаланишни оптималлаштириш
тежовчи технологияларни кенг миқёсда жорий этиш
ривожлантириш

9.3.2.3-расм. Қозоғистон “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш босқичлари291


Биринчи босқичда (2013-2020 йй.) ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизими фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек яшил инфратузилмани яратишга эътибор қаратилади.


Иккинчи босқичда (2020-2030 йй.) сув ресурсларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш, “яшил энергетика” тизимини ривожлантириш ва амалиётга кенг жорий қилишни рағбатлантириш, юқори энергия самарадорлигига эга миллий иқтисодиётни шакллантириш вазифалари ҳал этилади.
Учинчи босқичда эса (2030-2050 йй.) тикланадиган ва барқарор табиий ресурслардан фойдаланишни талаб этувчи, “учинчи саноат инқилоби” тамойилларига асосланган “яшил иқтисодиёт”га ўтиш амалга оширилади.
Қозоғистон “яшил иқтисодиёт” концепцияси паст углеродли иқтисодий ривожланиш мақсадларига эришишнинг узоқ муддатли мақсдли кўрсаткичларига эга. Жумладан, ЯИМнинг энергия сиғимкорлиги даражасини 2008 йилга нисбатан 2030 йилда 30%га, 2050 йилда эса 50%га пасайтириш, электрэнергия ишлаб чиқаришда тикланадиган энергия манбалари улушини 2050 йилда 50%га етказиш, иссиқхона газлари эмиссиясини 2050 йилда 2012 йил даражасига нисбатан 40%га пасайтириш шулар жумласидандир (9.3.2.2- жадвал).


291 Ўша манба.

9.3.2.2-жадвал

Қозоғистонда “яшил ўсиш”ни таъминлашнинг мақсадли кўрсаткичлари292


Сектор

Мақсад

2020 й.

2030 й.

2050 й.

Сув ресурслари



Сув ресурслари тақчиллигини бартараф этиш

Аҳолини сув билан
тўлиқ таъминлаш

Қишлоқ хўжалигини сув
билан таъминлаш (2040 й.)

Сув муаммосини
тўлиқ ҳал этиш

Қишлоқ хўжалиги

Меҳнат унумдорлигини
ошириш

3 марта









Ҳосилдорликни
ошириш, т/га

1,4

2,0




Суғориш харажатларини
пасайтириш, м3

450


330





Энергия самарадорлиги



ЯИМ энергия сиғимкорлигини пасайтириш (2008
йилга нисбатан)

25% (2015
йилга нисбатан 10%)

30%


50%


Энергетика



Электрэнергия ишлаб чиқаришда тикланадиган
манбалар улуши

Қуёш ва шамол энергияси:
3%

30%


50%


Ҳудудларни
газлаштириш

20%

25%

50%

СО2 даражасини пасайтириш

2012 йил даражасига
эришиш

15%


40%


Атроф-муҳит муҳофазаси

Атроф-муҳитга олтингугурт ва азот
оксидларини чиқариш




Европа даражасига
эришиш




Чиқиндиларни йўқ қилиш

Аҳоли пунктларидан маиший чиқиндилар-
ни олиб чиқиш




100%





Чиқиндиларни
санитар сақлаш




95%




Чиқиндиларни қайта
ишлаш




40%

50%

Концепцияга мувофиқ иқтисодиётга “яшил технологиялар”ни жорий этиш Қозоғистон энергия самарадорлигини 40-60%га ошириш, сув истеъмолини 50%га қисқартириш имконини беради. “Яшил ўсиш модели”га ўтиш эса саноатнинг анъанавий ва янги тармоқларида 500 000 дан ортиқ янги иш ўринларини яратади, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини яхшилашга ёрдам беради.




292 Ўша манба.
Концепцияда Қозоғистон инфратузилмасини янгилаш заруриятига алоҳида эътибор қаратилади. 2030 йилгача Қозоғистондаги биноларнинг ярмидан ортиғи (55%), электрстанцияларнинг 40%и қуриб битказилади. Бундан ташқари бу даврга келиб автомобиллар паркининг 80%и янги машиналардан иборат бўлади.
Мамлакатда электрэнергия ишлаб чиқаришда тикланадиган энергия манбаларининг улуши юқори эмас. 2019 йилда электрэнергия ишлаб чиқаришда тикланадиган энергия манбалари улуши 2,3%ни ташкил этди. Ваҳоланки, мамлакатда мавжуд муқобил энергия салоҳияти йилига 1000 МВт дан ортади. Шу билан бир вақтда Қозоғистонда тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш суръатлари жадаллашиб бормоқда. Жумладан, 2014-2019 йилларда муқобил энергия ишлаб чиқариш қувватларини ўрнатиш деярли 6 мартага ошди (9.3.2.3-жадвал).

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling