Хажибакиев шухрат хужаёрович


-расм. Россия иқтисодиётининг энергия самарадорлик кўрсаткичлари280


Download 4.29 Mb.
bet136/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

9.3.1.1-расм. Россия иқтисодиётининг энергия самарадорлик кўрсаткичлари280






278 Захаров В.М. Приоритеты национальной экологической политики России. – М.: ООО «Типография ЛЕВКО», 2009. -152 с.
279 Постановление правительство Российской Федерации «О принятии Парижского соглашения» от 21 сентября 2019 г. № 1228.
280Global Energy Statistical Yearbook 2020 https://yearbook.enerdata.net маълумотлари асосида тузилган.
Стратегия базавий ва интенсив сценарийларга асосланган ҳолда амалга оширилади. Базавий сценарий иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш, ўрмонларни тўлиқ қайта тиклаш, уларни муҳофаза қилиш майдонларини кенгайтириш ва оммавий кесиб ташлашларни қисқартиришни назарда тутади. Базавий сценарийга мувофиқ Россия иқтисодиётининг углерод сиғимкорлиги 2030 йилда 2017 йилга нисбатан 9%га, 2050 йилда эса 48%га пасайиши зарур. Иссиқхона газлари эмиссиясининг мақсадли кўрсаткичи 2030 йилда 1990 йил даражасининг 2/3 қисмини ташкил этиши лозим. Интенсив сценарийга ўтиш эса 2050 йилларнинг охиригача иссиқхона газлари эмиссиясини нолга тенглаштириш имконини беради (9.3.1.1-жадвал).
9.3.1.1-жадвал

Россияда иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартиш кўрсаткичлари, млн. тонна СО2 эквивалентида





1990 й.

2017 й.

2030 й.

2050 й.

Базавий

3113,4
(100)*

1577,8 (51)

2077,0 (67)

1993,0 (64)

Интенсив

1996,0 (64)

1619,0 (52)

  • қавс ичида 1990 йилга нисбатан фоиз ҳисобида

BP маълумотларига кўра Россия иқтисодиёти юқори энергия сиғимкорлигига эга ва ялпи ички маҳсулотнинг энергия сиғимкорлиги кўрсаткичи охирги ўн йилда ўзгармасдан қолмоқда. Мамлакат 2019 йилда ЯИМнинг энергия ва углерод сиғимкорлиги бўйича дунёда 2- ва 3-ўринларни эгаллаган (9.3.1.1-расм).


Россиянинг паст углеродли ривожланиш стратегиясида “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланган энергия самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, ялпи ички маҳсулотнинг энергия сиғимкорлиги даражасини 2030 йилда 2017 йилга нисбатан 25%га, 2050 йилга қадар эса 50%га пасайтириш режалаштирилган. Муқобил энергия ишлаб чиқариш ҳажмини 1,1 млрд. кВт-соатдан 2030 йилда 25,0 млрд. кВт-соатга, 2050 йилда эса 50,0 млрд. кВт-соатга етказиш, ўрмон майдонларини йўқотилган ўрмон майдонларига нисбатан 2017 йилдаги 70,0%дан 2030 йилга қадар тўлиқ тиклаш вазифаси белгиланган (9.3.1.2- жадвал).
Россияда “яшил энергетика”ни ривожлантиришнинг катта имкониятлари мавжуд. Мамлакатда тикланадиган энергия ресурслари 1,5×108 млрд. кВт- соат/йил энергетика эквиваленти даражасида баҳоланмоқда. Бу кўрсаткич Россиядаги жорий электрэнергия истеъмоли миқдоридан беш бараварга кўп бўлиб, асосан қуёш, шамол, кичик гидростанциялар ва денгиз энергиясини қамраб олади. Мамлакатда жами иссиқхона газлари эмиссияси, газларни табиий экотизимлар орқали ютиб юбориш миқдори йилига 2 млрд. СО2 эквивалентида баҳоланмоқда ва бу жорий кўрсаткичларга нисбатан 28%га юқори ҳисобланади.
9.3.1.2-жадвал

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling