Хажибакиев шухрат хужаёрович


Корея Республикасида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш омиллари ва ривожланиш истиқболлари


Download 4.29 Mb.
bet124/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Корея Республикасида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш омиллари ва ривожланиш истиқболлари


“Яшил ўсиш” йўлини биринчилардан миллий стратегия сифатида танлаган мамлакатлардан бири Корея Республикаси ҳисобланади. Экологик соф иқтисодиётни ривожлантиришни рағбатлантиришда давлат етакчи мавқега эга. Корея Республикасининг “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегиясининг мақсади – энергия ресурсларидан фойдаланиш, барча турдаги энергия ва ресурсларнинг атроф-муҳитга таъсирини қисқартириш, инвестицияларни табиатни муҳофаза қилиш фаолиятига йўналтириш ва иқтисодий ўсишнинг ҳаракатлантирувчи кучига айлантириш баробарида мамлакатнинг иқтисодий ишлаб чиқариш имкониятлари миқёсини сақлаб қолиш ҳисобланади.


Корея Республикасининг “яшил иқтисодиёт”га ўтиш ташаббуси 2008- 2013 йилларда мамлакат Президенти Ли Мен Бак томонидан илгари сурилган. 2009 йилда иссиқхона газлари эмиссиясини 2030 йилга қадар 30%га қисқартириш режаси қабул қилинди ва 2009-2012 йилларда “яшил” ташаббус мақсадлари учун мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 3%и миқдорида маблағ ажратилди.
Корея Республикасининг “яшил иқтисодиёт” стратегияси қуйидаги таркибий қисмларга эга:

  • атмосферага чиқарлаётган иссиқхона газлари миқдорини қисқартириш ва иқлим ўзгаришларига мослашиш;

  • “яшил технологиялар”га асосланган янги қувватларни ишга тушириш;

  • аҳолининг ҳаёт тарзини “яшиллаштириш” орқали турмуш даражасини ошириш ва республикани “яшил иқтисодиёт”га эга намунавий мамлакатга айлантириш.

Корея Республикаси “яшил иқтисодиёт” дастури қуйидаги мақсадлар ва унга мос кўрсаткичларга эришишни назарда тутади:
а) энергетика мустақиллилигига эришиш; б) энергия тежамкор жамиятга ўтиш;
в) қайта тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш; г) тўлиқ энергия таъминотига эришиш;
д) яшил технологияларни ривожлантириш асосида иқтисодий ўсишга эришиш ва иш ўринларини яратиш.
Корея Республикаси 2011 йилдан экологик инновациялар ёрдамида ишлаб чиқарилган товарлар истеъмоли (“яшил истеъмол”)ни рағбатлантириш мақсадида “яшил тўлов карталари” тизимини жорий қилди. Ушбу карталар ёрдамида “яшил” товар ва хизматлар истеъмоли, шахсий транспорт ўрнига жамоат транспортидан фойдаланиш, энергия самарадорлиги юқори бўлган товарлардан фойдаланиш даражасини ҳисобга олиш мумкин. Аҳоли экологик маҳсулотлар харид қилиш, жамоат транспортидан фойдаланиш ёки нақд пулдан воз кечиш орқали балллар йиғади. Кейинчалик жамғарилган балларни коммунал хизматларни тўлаш ёки хайрия мақсадларида ишлатиши мумкин бўлади.
Корея Республикасида “яшил ўсиш” дастури расмий жиҳатдан эълон қилинган кундан бошлаб “яшил бизнес” сезиларли даражада ривожлана бошлади. Мамлакатдаги деярли барча тижорат компаниялари ўз “яшил” лойиҳаларини инвестициялар сарфлаш лозим бўлган устувор йўналишларга йўналтира бошладилар. 2008-2010 йилларда 30 та йирик тижорат гуруҳлари томонидан амалга оширилган капитал қўйилмалар миқдори йилига ўртача 75%га ўсиб борди. Инвестициялар устун даражада қайта тикланадиган энергетика соҳаси учун зарур ускуналар, юқори самарадорликка эга электр асбоб-ускуналар, экологик тоза автомобиллар ишлаб чиқариш каби соҳаларни ривожлантириш учун сарфланди.
Корея Республикаси яшил инфратузилма, илмий-тадқиқот ва тажриба- конструкторлик ишланмаларига сарфланадиган харажатлар миқдорини оширган бўлса-да, “яшил” иқтисодиётнинг барча устувор йўналишларида ўз имкониятларини тўлиқ амалга ошира олгани йўқ. Корея Республикаси энергия сиғимкорлиги, атмосферага С02 чиқариш ва С02 интенсивлиги каби кўрсаткичлар бўйича дунёнинг биринчи ўнталигига киради. Жумладан, 2019 йилда энергия сиғимкорлиги (0,147) юқори мамлакатлар ўнталигида 9-ўрин, С02 ни атмосферага чиқариш (620 млн. тонна) ҳажми бўйича 7-ўрин, С02 интенсивлиги (0,321 СО2/долл.) кўрсаткичи бўйича эса 10-ўринни эгаллаган254. Корея Республикаси 2015 йилда иссиқхона газлари эмиссияси даражасини 2030 йилгача бўлган даврда 37%га қисқартириш тўғрисида қарор




254 https://yearbook.enerdata.net/total-energy/world-energy-intensity-gdp-data.html.
қабул қилди255 . Ушбу қарор 2020 йилгача иссиқхона газлари эмиссиясини одатдаги даражадан 30%гача қисқартириш борасидаги режаларининг бажарилишини кечиктиришга олиб келди. Натижада иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш тўғрисидаги 2020 йилга белгиланган мақсад “Кам углеродли ва яшил ўсиш тўғрисида” ги қонун асосида 2030 йилга белгиланган мақсад билан алмаштирилди256. BP маълумотлари ҳам Корея Республикасида иссиқхона газлари эмиссияси даражасини пасайтиришга қаратилган мақсадли кўрсаткичларни бажаришда жиддий муаммолар мавжуд эканлигини кўрсатмоқда. Жумладан, мамлакатда атмосферага чиқариладиган СО2 миқдори 2019 йилда 1990 йилга нисбатан 2,7 мартага ошган (9.5.1-расм).



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling