Хажибакиев шухрат хужаёрович
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқлим ўзгаришлари стратегияси - 2030 Иқлим ўзгариши тўғрисидаги қонун
Германияда тикланадиган энергия манбалари таркибида шамол энергияси етакчи мавқега эга. Мамлакатда 2030 йилга қадар қирғоқ бўйида 245 Ўша манба. 246 BP Statistical Review of World Energy 2020 маълумотлари асосида тузилган. 247 Ўша манба. шамол энергиясини ўзлаштириш қувватларини 15 ГВт дан 20 ГВт гача ошириш, қуёш энергиясини 98 ГВт, биомасса қувватларини 8,4 ГВт ва бошқа манбаларни ўзлаштириш қувватларини 6 ГВт га етказиш режалаштирилган248. Германия ҳукумати 2019 йил 20 сентябрда Париж келишуви кўрсаткичларига эришиш мақсадида иқлим ўзгаришлари бўйича янги чора- тадбирлар мажмуини ишлаб чиқди. Мазкур чора-тадбирларни иқлим ўзгаришларини тартибга солувчи ҳуқуқий ва мақсадли дастурларга ажратиш мумкин (8.4.4-расм): Иқлим ўзгаришлари стратегияси - 2030 Иқлим ўзгариши тўғрисидаги қонун Иқлим дастури - 2030 8.4.4-расм. Германиянинг иқлим ўзгаришлари дастури - 2030Германия иқлим дастурига мувофиқ 2030 йилда иссиқхона газлари эмиссияси миқдорини 1990 йилга нисбатан 55,0%, 2050 йилда эса 80-95%га қадар қисқартириш режалаштирилган. Мамлакатда 2019 йилда иссиқхона газлари эмиссияси миқдори 1990 йил даражасига нисбатан 35,7%ни ташкил этди. Европа 2020 дастурига мувофиқ ушбу кўрсаткич 40%ни ташкил этиши режалаштирилган эди (9.4.3-жадвал). Германияда иссиқхона газлари эмиссияси жадал суръатларда қисқариб бормоқда. Германиянинг Фраунгофер номидаги Қуёш энергетикаси тизимлари институти (ISE) маълумотларига кўра, 2019 йилда қўнғир кўмир ёқиш ҳисобидан олинадиган электрэнергия миқдори 2018 йилга нисбатан 22,3%га, тош кўмир ёрдамида ишлаб чиқариладиган электрэнергия миқдори эса 32,8%га қисқарган. Мутахассислар кескин қисқариш сабабларини шамол энергияси ҳисобидан олинадиган электрэнергия миқдорининг сезиларли даражада ўсиши ҳамда атмосферага чиқарилаётган ҳар бир тонна CО2 учун 248 https://www.cleanenergywire.org/factsheets/germanys-climate-action-programme-2030 талаб қилинадиган сертификат нархининг қимматлашиб бораётганлиги билан изоҳлашмоқда. Бир тонна CО2 учун сертификатнинг ўртача нархи 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 15,8 евродан 24,8 еврогача ошган. Биржада тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан ишлаб чиқарилаётган электрэнергия билан CО2 нархи ўртасидаги фарқнинг қисқариши электрэнергия ишлаб чиқаришда кўмирдан фойдаланишни самарасиз қилиб қўймоқда249. 8.4.2-жадвал Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling