Хажибакиев шухрат хужаёрович


Германияда барқарор ривожланиш стратегиясининг айрим кўрсаткичлари244


Download 4.29 Mb.
bet120/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Германияда барқарор ривожланиш стратегиясининг айрим кўрсаткичлари244


Барқарор ривожланиш
индикаторлари

Кўрсаткичлар



Мақсад




Ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш

Энергиядан фойдаланиш
унумдорлиги

1990-2020 йилларда икки
бараварга ошириш

Бирламчи энергия истеъмоли



2020 йилгда 2008 йилга нисбатан 20%га, 2050 йилда эса 50%га
қисқартириш

Хом-ашёдан фойдаланиш
унумдорлиги

1994-2020 йилларда икки
бараварга ошириш

Атроф-муҳит муҳофазаси

Иссиқхона газларини чиқариш



2020 йилда 1990 йилга нисбатан 40%га, 2050 йилда эса 80-95%га
қисқартириш

Тикланадиган энергия

Пировард энергия истеъмолида тикланадиган энергиянинг
улуши

2020 йилда 18%га, 2050 йилда эса 60%га ошириш

Электрэнергия ишлаб чиқаришда тикланадиган
энергия истеъмолининг улуши

2020 йилда 35%га, 2050 йилда эса 80%га ошириш

Бандлик даражасини ошириш

15-64 ёшдаги аҳолига нисбатан
фоиз ҳисобида

2020 йилда 75%га етказиш

55-64 ёшдаги аҳолига нисбатан
фоиз ҳисобида

2020 йилда 42%га етказиш

Таълим


Аттестатсиз мактаб таълими даражаси, %(18-20 ёшдаги
аҳолига нисбатан)

2020 йилда 10%га қисқартириш



Олий ёки ўрта таълим даражаси, % (30-34 ёшдаги
аҳолига нисбатан)

2020 йилда 42%га ошириш



Малакавий даража олиш
таълим олаётган талабалар улуши

2020 йилда 40%га етказиш ва кейинчалик янада ошириш

Energiewende 3.0 босқичида бозор қатнашчилари қуйидаги муаммоларга дуч келишади:



  • юқори кучланишга эга электр узатиш линияларини сақлаш харажатларини ким ўз зиммасига олади?;



244 Актуальный опыт зарубежных стран по развитию государственных систем стратегического планирования (Часть 1) – М. : Изд. дом Высшей школы экономики, 2016. – 68 с.
- ҳукумат давлат инфратузимасидан хусусий инфратузилмага ўтишни қандай амалга оширади.
Мутахассислар ушбу босқичда компаниялар электрэнергияни сотишни эмас, хизматлар пакетини таклиф эта бошлайдилар, деб ҳисоблашади 245 . Шунинг учун яқин истиқболда электрэнергия нархи ўзгармас, доимий бўлиши мумкин. Бозорда мижозлардан ортиқча электрэнергияни йиғиб, кейин бошқа истеъмолчиларга сотиш билан шуғулланувчи агрегаторлар пайдо бўлади.
Рақамлар Германияда 2009-2019 йилларда пировард энергия истеъмоли таркибида тикланадиган энергия манбалари улуши 5,5%дан 16,1%га қадар ўсганлигини кўрсатмоқда (8.4.2-расм). Электрэнергия ишлаб чиқаришда тикланадиган энергия истеъмолининг улуши эса 36,6%ни ташкил этиб Европа 2020 стратегиясида белгиланган мақсадли кўрсаткичдан ошиб кетди. Электрэнергия ишлаб чиқариш таркибида кўмир ва атом энергиясининг улуши мос равишда 46,3 ва 26,2%дан 28,0 ва 3,3%гача қисқариб, тикланадиган энергия манбалари улуши эса 10,0%дан 36,6%гача ортган. Жумладан, шамол ва қуёш энергияси улуши мутаносиб равишда 5,0 ва 0,2%дан 20,6 ва 7,9%га қадар ўсган (8.4.3-расм).

5,5
16,1


9,9
5,1
23,3 17,5

22,8 24,3


37,1 35,6

2009 й. 2019 й.


Нефть Газ Кўмир


Атом Гидро Тикланадиган

Гидро; 4,2


Атом; 3,3 Бошқа;
12,2 Шамол;
20,6

Тикланадиг


Кўмир; ан; 36,6
28,0 Қуёш; 7,9


Газ; 14,9 Бошқа; 8,1

Нефть; 0,8




Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling