Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet27/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Экологик жиҳатдан асосланган субсидиялар ёки тўловлар – бу ҳукумат томонидан истеъмолчилар ёки ишлаб чиқарувчиларга экологик соф технологиялар (масалан, шамол турбиналари ёки қуёш панеллари)ни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва ундан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида тўлайдиган тўловлардир. Ушбу тўловлар экотизим билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш (жумладан, био хилма-хиллик 42 ни сақлаб қолиш) билан боғлиқ ҳолда тўланиши мумкин. Ушуб иқтисодий ёндашув фермерлар ёки ер эгалари, ўз ерларини бошқарувчилар ва ўз фаолиятлари натижасида иқлим ўзгаришларининг оқибатларини юмшатишга хизмат қилувчилар ушбу фаолиятлари учун тўловлар олиши, ким ушбу хизматлардан манфаатдор бўлса тўловларни амалга оширишлари лозимлигига асосланади. Мазкур категория


41 Чиқиндилар – ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида ҳосил бўлган хом ашё, материаллар, ярим фабрикатлар, ўзга буюмлар ёки маҳсулотнинг қисмлари, шунингдек ўз истеъмол қилиш хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар). Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 апрелдаги “Чиқиндилар тўғрисида”ги 62-II-сон қонуни, 2-модда.
42 Биологик хилма-хиллик – барча манбалар, шу жумладан, қуруқлик ва денгиздаги, шунингдек, бошқа сув экотизимлари ва экологик комплексларига оид тирик организмлар хиллари (Биолоигик хилма-хиллик тўғрисидаги Рио-де Женейро конвенцияси. 1992 й.).
экологияга зарар келтирувчи субсидияларни бекор қилишни назарда тутади. Бу соҳада охирги йилларда қазиб чиқариладиган ёқилғи турларидан фойдаланишни қўллаб-қувватловчи субсидияларни иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатлари кучайиб кетиш хавфи туфайли бекор қилишга кўпроқ эътибор қаратилмоқда.
Корея Республикасида юқори энергия тежамкорлиги ва самарадорлигига эга ускуналарни ишлаб чиқариш ва фойдаланишда кредитлар ва солиқ имтиёзларидан фойдаланилади. Жумладан, KEA Энергиядан оқилона фойдаланиш лойиҳаси доирасида кичик ва ўрта корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлайди. Агар турли иқтисодий лойиҳаларга инвестициялар сарфлашда юқори самарадорлик сертификатига эга ускуналардан фойдаланилган бўлса, даромад солиғи ёки фойда солиғидан 3/100 нисбатда маблағ корхона (ўрта корхоналар учун 5%, кичик ва ўрта корхоналар учун 10%) ихтиёрида қолдирилади43.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling