Халқаро маъсулият. Миллий чегаралар доирасидаги фаолият ушбу чегарадан ташқарида экологик салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Бу эса бундай вазиятларда манфаатларни ҳимоя қилишнинг мустақил судларга асосланган халқаро ҳуқуқий меъёрларини ишлаб чиқишда ҳамкорликни талаб этади.
Барқарор ишлаб чиқариш ва истеъмол. Ресурслардан оқилона ва адолатли фойдаланишда барқарор ишлаб чиқариш ва истеъмол даражасини жорий этиш зарур, ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг барқарор бўлмаган моделларини қисқартириш ва бартараф этиш лозим. Яъни утиллаштирилаётган материаллардан қайта фойдаланиш, ер ресурсларининг тақчиллигини тан олиш ва тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш керак.
Адолатли ўтиш. Барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида паст углеродли яшил иқтисодиётга ўтиш учун муайян харажатларни амалга ошириш зарур. Айрим мамлакатлар ўтиш даврида ушбу харажатларни бошқаларга нисбатан қийинчиликсиз амалга ошириши мумкин. Ўтиш даврида аҳолининг нисбатан ҳимояга муҳтож қатламлари қўллаб-қувватланиши, ривожланаётган мамлакатлар эса тегишли молиявий ва техник ёрдам олиш имкониятига эга бўлишлари лозим.
Фаровонликнинг янги кўрсаткичлари. Фаровонлик кўрсаткичларини қайта кўриб чиқиш зарур. Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи ижтимоий фаровонлик ва атроф-муҳит яхлитлигини ўлчаш дастагини бажарувчи кўрсаткич ҳисобланмайди. Аксарият ижтимоий-экологик фаолият турлари, жумладан, қазиб чиқариладиган ёқилғи турларидан интенсив фойдаланиш ялпи ички маҳсулотнинг ўсишига олиб келиши мумкин. Инсонларнинг умумий фаровонлиги ва турмуш сифати, атроф-муҳит ҳолати иқтисодий ривожланишнинг бош мақсади бўлиши зарур.
Қолган тамойиллар каолиция тамойилларини мазмунан тўлиқ такрорлайди:
Do'stlaringiz bilan baham: |