Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet21/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Адолатлилик тамойили. “Яшил иқтисодиёт” мамлакатлар ва авлодлар ўртасида тенглик, адолатни қўллаб-қувватлайди. У инсон ҳуқуқлари, маданий хилма-хиллик, гендер тенглигини таъминлашга кўмаклашади, билимлар, кўникмалар, тажрибалар ва ҳар бир инсоннинг ушбу соҳага қўшган ҳиссасини тан олади. Туб аҳолининг ер, ҳудуд ва ресурсларга бўлган ҳуқуқлари ҳурмат қилинади.


40 Декларация Конференции ООН по проблемам окружающей человека среды от 16.06.1972 // Консультант плюс 4012.00.32 2002-2013.
Барча учун фойдаланиш имконияти тамойили. Яшил иқтисодиёт барча учун фаровонлик олиб келади ва камбағаллик даражасини пасайтиради, барча мамлакатларда инсон тараққиётининг юқори даражасига эришиш, озиқ- овқат хавфсизлигини таъминлаш ва соғлиқни сақлаш, таълим, санитария, сув билан таъминлаш, энергия ва бошқа асосий хизмат турларидан фойдаланиш имкониятини яратишга хизмат қилади. Ушбу тамойил аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларининг кенгайишига кўмаклашади. “Яшил иқтисодиёт” барқарорлик асосида амалга оширилса ривожланиш ҳуқуқини қўллаб- қувватлайди.
Соғлом сайёра тамойили. “Яшил иқтисодиёт” йўқотилган био хилма- хилликни тиклашга ёрдам беради, табиий тизимларга инвестициялар йўналтиради ва йўқ бўлиб бораётганларини қайта тиклайди. “Яшил иқтисодиёт” экотизимлар ва био хилма-хилликка бевосита боғлиқ бўлиб, ушбу иқтисодиёт экологик талаблардан четга чиқмаслик ва барчани мазкур талаблар бўйича ҳамкорлик қилишга ундайди. Экологик талабларга атроф-муҳитни ифлослантириш, экотизимларни муҳофаза этиш, био хилма-хиллик ва бошқа табиий ресурсларни асраб қолиш, табиий ресурслар (сув, табиий газ, фойдали қазилма бойликлар)дан самарали ва келажак авлод эҳтиёжларини хавф остига қўймасдан оқилона фойдаланиш кабилар киради.
“Яшил иқтисодиёт” янги технологиялар ва инновацияларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишга қадар потенциал таъсирини, иқтисодий сиёсатнинг экологик оқибатларини баҳолаш, экологик ва ижтимоий муносабатлар ўртасидаги мувозанатни таъминлашга ёрдам беради.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling