Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet22/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Иштирок этиш тамойили. “Яшил иқтисодиёт” шаффофлик, илмий тадқиқотлар ва барча манфаатдор томонлар иштирокига асосланганлиги боис инклюзив характерга эга. “Яшил иқтисодиёт” фуқароларнинг барқарор ривожланишни таъминлашнинг барча босқичларида тўлиқ ва самарали иштирокини тақозо этади.
Оқилона бошқариш ва шаффофлик тамойили. “Яшил иқтисодиёт” маълумотлари шаффофлиги боис унинг миқёсини ўлчаш мумкин. “Яшил иқтисодиёт” ишлаб чиқариш ва бозорлар устидан соғлом назорат ўрнатиш имконини беради. Тараққиёт натижаларини эса макро ва микро даражада миқдорий жиҳатдан ўлчаш мумкин бўлади. “Яшил иқтисодиёт” халқаро ҳамкорлик қилишга кўмаклашади, халқаро маъсулиятни иштирокчилар ўртасида тақсимлайди ва барчани инсон ҳуқуқлари, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро стандартларга риоя қилишга чақиради.
Мослашувчанлик тамойили. “Яшил иқтисодиёт” ижтимоий ҳимоя ва атроф-муҳит муҳофазаси тизимининг ривожланишига кўмаклашади. Иқлим ўзгаришлари ва табиий офатларга тайёр туриш, мослашишга ёрдам беради. “Яшил иқтисодиёт” модели ҳар қандай мамлакатнинг маданий, ижтимоий ва экологик хусусиятларига мослашиши мумкин.
Самарадорлик ва етарлилик тамойили. “Яшил иқтисодиёт” “ифлослантирувчи тўлайди” тамойилини амалга оширади, ресурслардан ва
сувдан самарали, оқилона фойдаланишга ҳаракат қилади. У ижтимоий, иқтисодий ва экологик инновацияларнинг ривожланишига кўмаклашади.
Авлодлар бирдамлиги тамойили. Яшил иқтисодиёт” амалда ва истиқболда инвестияларни амалга ошириш имконини беради. У авлодлар ўртасида адолатни таъминлашга, ресурсларни сақлаб қолишга ва узоқ муддатли даврда аҳоли турмуш сифатини оширишга хизмат қилади. “Яшил иқтисодиёт” молия секторини тартибга солиш ва унга таъсир этиш орқали иқтисодиёт секторлари, яшил технологияларга инвестициялар сарфлашни рағбатлантиради, глобал пул тизимининг барқарорлигини таъминлйди.
Халқаро ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган умумий тамойиллардан ташқари алоҳида мамлакатлар учун хос миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда яшил иқтисодиётнинг миллий тамойиллари аксарият мамлакатлар амалиётига тадбиқ этилган. Жумладан, UNEPнинг Буюк Британия Миллий қўмитаси мамлакат учун алоҳида яшил иқтисодиёт тамойилларини ишлаб чиққан бўлиб, ушбу рўйҳат 15 та тамойиллардан иборат бўлиб, мазмунан Каолиция тамойиллари билан тўлиқ ёки қисман мос келади. Шунингдек, улар бир-биридан фарқли жиҳатларга эга.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling