Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet18/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Барқарор ривожланиш мақсадлари (Sustainable Development Goals (SDGs)) – бу:

халқаро ҳамкорликнинг истиқболда эришиши кутилаётган мақсадлар йиғиндиси
ҳар қандай экологик тизимнинг нормал фаолият юритишини таъминлаш глобал миқёсда ижтимоий барқарорлик ва маданий хилма-хилликни
таъминлаш
халқаро ҳамкорликнинг жаҳонда тинчликни ўрнатиш мақсадлари йиғиндиси
  1. Атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирувчи ҳаракатланишнинг ҳар қандай усули ёки ташкилий шакли – бу:


“яшил энергия” “яшил транспорт” “яшил қурилиш” “яшил бинолар”
  1. Нима учун Ўзбекистонда барқарор ривожланиш мақсадларининг 14-мақсади миллийлаштирилмаган?


республика ҳудудида денгиз ҳавзалари мавжуд бўлмагани боис мамлакатда камбағаллар йўқлиги сабаб
мамлакатда тўйиб овқатланмайдиганларнинг мавжуд эмаслиги туфайли республикада гендер тенлигига эришилганлиги сабаб
  1. БОБ. “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ”ГА ЎТИШНИНГ ЗАРУРИЯТИ, ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ДАСТАКЛАРИ




    1. Ресурсларнинг чекланганлиги ва “яшил иқтисодиёт”га ўтиш зарурияти


ХХ асрда дунёнинг ташқи қиёфаси сезиларли даражада ўзгариб кетди. 1900 йилда дунё аҳолиси 1,6 млрд. кишини ташкил этган бўлса, 2000 йилда ушбу кўрсаткич 6 млрд. кишидан ошди, 2017 йилга келиб эса ер юзидаги аҳоли сони 7,6 млрд. кишини ташкил этмоқда. Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги жаҳон бўйича деярли икки марта ошиб, камбағаллик даражаси 3 мартадан кўпроққа камайди. Фан-техника борасида эришилаётган ютуқлар таъсирида иқтисодий ривожланиш ва аҳоли турмуш даражасининг кескин ўсиши дунё аҳолиси сонининг жадал суръатларда ортишига сабаб бўлди. Фан- техника ютуқлари дунё аҳолиси сонининг ўсиш суръатларига нисбатан юқори иқтисодий ривожланиш суръатларини таъминлаб берди. Жумладан, ХХ аср давомида дунё аҳолиси 3,6 мартага ўсгани ҳолда, дунё ялпи ички маҳсулоти миқдори 18 мартадан кўпроққа ортган 32 . Таҳлиллар кўрсатишича, дунё аҳолисининг кўпайиши ва иқтисодий ўсишнинг мунтазам равишда атроф муҳитга бўлган юкнинг ошиб боришига олиб келди. Сўнги юз йилликдаги аҳолининг сони ва иқтисодий фаоллигининг ошиши ҳисобига дунё океанининг оксидланиш даражаси деярли 1,2 мартага (2000 йилда 1900 йилга нисбатан) ошди, тропик ўрмонларнинг йўқотилиш даражаси 6 марта ошди, углерод оксиди чиқарилиши 1,5 мартага кўпайди33. Дунё аҳолиси иқтисодий фаоллигининг ошиши натижасида юз бераётган бундай иқлим ўзгаришлари ўрта муддатли истиқболда жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.


БМТ Тараққиёт Дастури (UNDP) бўйича агентлик фикрига кўра, ривожланиш ва эҳтиёжларни қондириш учун сезиларли миқдордаги углеводордларни талаб этувчи жаҳон иқтисодиёти ва ижтимоий соҳанинг жорий ҳолати ўзгартирилмаса 2050 йилда 2030 йилга нисбатан инсоният 5 млн. кишини йўқотиши мумкин 34 . Иқлим ва глобал табиий тизимнинг ўзгариши инсон ҳаётининг барча жиҳатларига салбий таъсир кўрсатади ва мамлакатлар аҳолиси турмуш даражасини ёмонлаштиради.
Жаҳон ялпи истеъмолининг ўсиши чекланган ресурслардан фойдаланиш муаммосини келтириб чиқаради. Ресурсларнинг чекланганлиги, ер курраси ва океанда қанча миқдорда мавжудлиги уларга хос хусусият ҳисобланади. Назарий жиҳатдан минерал ресурслар узоқ муддатли даврда интенсив ишлатиш оқибатида тугаши мумкин. Ер куррасидаги мавжуд аксарият ресурсларнинг умумий ҳажми истеъмол қилинаётганидан минглаб, миллионлаб марта кўпдир. Мисол учун 1990 йилда саноат захираларининг ўртача йиллик истеъмолга нисбати темир рудаси бўйча 250 йилни, никель


32 Historical and Statistic World Economy. Maddison Project. (2015). http://www.ggdc.net/maddison/Historical_Statistics/horizontal-file_03-2007.xls.
33 Ўша манба.
34 UNEP. (2015), Publication UNEP. United Nations Environment Program. http://www.unep.org/climatechange/
бўйича – 76, алюминий бўйича – 280, кумуш бўйича – 60, кўмир, табиий газ ва нефть бўйича – мос равишда 400, 71 ва 45 йилни ташкил этган. Қазиб чиқариш ҳажмининг ортиши натижасида хом-ашё захиралари миқдори камайиб бормоқда. Саноат учун ишлатиладиган хомашёдан самарали, тежамкорлик билан фойдаланиш ва янги конларни қидириб топиш ресурсларни кўпайтиради. Жумладан, BP (“Би-Пи”) трансмиллий нефть компанияси маълумотларига кўра 2009-2019 йилларда нефть ва табиий газнинг аниқланган захиралари ўртача 1,2 мартага ошган (2.1.1-жадвал).
2.1.1-жадвал

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling