Хажибакиев шухрат хужаёрович
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
Назорат саволлариЎзбекистонда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш заруриятини асосланг. “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш учун қандай шарт-шароитлар мавжуд бўлиши зарур? “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш миллий иқтисодиётда таркибий ва технологик ўзгаришларга олиб келадими? Барқарор ривожланиш ва “яшил иқтисодиёт” тушунчалари ўртасида боғлиқликни аниқланг. Кейс. Яшил иқтисодиёт – барқарор ривожланишнинг янги йўли сифатида. Вазият: Охирги йилларда “яшил иқтисодиёт” мавзуси долзарблашиб бормоқда. “Яшил иқтисодиёт”га хос муҳим хусусиятлар: иссиқхона газларини чиқариш ҳажмининг пастлиги; табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш; 31 Порфирьев Б. «Зеленая» экономика: реалии, перспективы и пределы роста // Фонд Карнеги за международный мир. – URL : http://carnegieendowment.org/files/WP_Porfiriev_web.pdf табиий капитални сақлаб қолиш, кўпайтириш ва тиклаш; биологик хилма- хиллик ва экотизимларни йўқотишнинг олдини олиш; аҳоли даромадлари ва бандлигини ошириш. “Рио +20” форумидан кейин форумда иштирок этган мамлакатлардан бири “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлиги, ўз иқтисодиётини “яшил” ўсиш асосида ривожлантириш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур мамлакат ЯИМ таркибида саноат улуши 31,6%ни ташкл этади. Мамлакат ЯИМнинг энергия сиғимкорлиги 1,9 га (таққослаш учун ушбу кўрсаткич Беларусда 1,17 га, Японияда 0,1 га) тенг. Бундан ташқари мамлакатда асосий фондлар эскириш даражасининг юқорилиги ва инфратузилманинг жаҳон ривожланиш даражасидан анча пастлиги муаммоси мавжуд. Мамлакатда иқтисодиётнинг “яшил” секторлари ва “яшил” технологияларни ривожлантириш ҳисобига ЯИМнинг энергия сиғимкорлигини 2025 йилга қадар 10%га, 2030 йилгача эса 25%га қисқартириш бўйича стратегик мақсад ишлаб чиқилган. Мамлакатнинг нисбатан ривожланган тармоқлари : нефть қазиб чиқариш; металлургия; кимё ва нефт-кимё; машинасозлик; энергетика; енгил ва озиқ-овқат саноати; агросаноат; қурилиш. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling