Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet23/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Бойликни тенг тақсимлаш. Бойликни мамлакат ичида ва мамлакатлар ўртасида адолатли тақсимлашга кўмаклашиш, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги даромадлар жиҳатдан табақаланишгт қисқартириш, жаҳон ресурсларидан фойдаланишда иқтисодий ва ижтимоий адолатли таъминлашга эришиш, ёввойи табиат учун етарли жой қолдириш.
Иқтисодий адолатлилик. Умумий, табақалаштирилган маъсулият тамойилларига амал қилиш. Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги ривожланиш тафовутларини минималлаштириш, экологик барқарорликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодий қолоқ мамлакатларга молиявий ва технологик жиҳатдан ёрдам бериш мақсадида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш.
Авлодлар ўртасида тенглик. Экологик ресурслар ва экотизимлар жиддий назорат қилиниши ва муҳофаза этилиши зарур. Экологик активларнинг келгуси авлод учун қийматини ошириш ва шу тариқа уларнинг истиқболдаги эҳтиёжларини адолатли қондиришни таъминлаш.
Эҳтиёткорлик тамойили. Илмий ноаниқлик атроф-муҳит деградациялашувининг олдини олиш бўйича қарорлар қабул қилишга тўсқинлик қилиши мумкин эмас.
Ривожланиш ҳуқуқи. Инсоннинг атроф-муҳит билан уйғунликда ривожланиши барқарор ривожланишга эришишда муҳим аҳамият касб этади. Алоҳида инсонлар ва жамият ижобий ижтимоий ва экологик натижаларга эришишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш зарур.
Ташқи самаралар интернализацияси. Яшил иқтисодий сиёсат мақсади реал ижтимоий ва экологик қадриятларни яратишдан иборат бўлиши зарур. Ушбу мақсадга эришишда бозор нархлари реал ижтимоий ва экологик харажатлар ва даромадларни акс эттириши лозим. Шу тариқа “ифлослантирувчи” атроф-муҳитга етказилган зарарни қоплаши лозим. Солиқ
режимлари ва меъёрий чекловлар “ўйин қоидаларини” ўзгартириш учун хизмат қилиши зарур.
Халқаро ҳамкорлик. Мамлакатларда экологик стандартларнинг қўлланилиши бошқа мамлакатларнинг ривожланишига таъсир этиши мумкин бўлган оқибатларни тушуниш асосида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда амалга оширилиши зарур.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling