Хажибакиев шухрат хужаёрович
“Яшил иқтисодиёт”нинг ахборот ресурслари ва “яшил иқтисодиёт” учун инсон капиталини ривожлантириш
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
“Яшил иқтисодиёт”нинг ахборот ресурслари ва “яшил иқтисодиёт” учун инсон капиталини ривожлантиришЮқорида қайд этилганидек “яшил иқтисодиёт”га ўтиш муайян шарт- шароитларни талаб этади. Жумладан, ушбу соҳанинг ахборот базасини шакллантириш, малакали мутахассислар билан таъминлаш масаласи долзарб муаммо ҳисобланади. Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) тармоғини яшиллаштириш “яшил иқтисодиёт”нинг ахборот ресурсларидан бири ҳисобланади. “Яшил АКТ” дейилганда компьютер технологиялари ва алоқа воситаларидан фойдаланишда экологияга минимал таъсир этиш ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш борасида максимал даражада ижобий самарага эришиш учун технологик қарорлар қабул қилиш тушунилади. Ушбу технологик қарорларга энергия истеъмолини қисқартириш, АКТнинг хизмат муддатини узайтириш, компьютер технологиялари ва алоқа воситаларини хавфсиз утиллаштириш, улардан иккиламчи фойдаланиш, омборлар ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари фаолиятини таъминлаш учун қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ва бошқаларни киритиш мумкин. АКТнинг “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси бу билан чекланиб қолмайди. Рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш иқтисодиётни “яшиллаштириш”да жуда катта имкониятлар яратади. АКТ ёрдамида электрон ҳужжат айланишини жорий этиш, электрон оммавий ахборот воситалари, электрон китоблар ва мусиқани ривожлантириш, электрон тижорат ва интернет-банкингни кенгайтириш, турли учрашувларни ташкил этишда электрон почта ва видеоконференциялардан фойдаланиш, масофадан туриб ишлаш режимини жорий этиш орқали истеъмолни дематериаллаштириш 45 , инсон фаолиятининг кўплаб соҳаларини виртуаллаштириш амалга оширилмоқда. АКТнинг рағбатлантирувчи самараларидан яна бири иқтисодиёт тармоқларида энергия ва ресурслар истеъмоли самарадорлигини энергия ва транспорт инфратузилмасини интеллектуал трансформациялаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш циклларини оптималлаштириш ва автоматлаштириш, “ақлли” уйлар ва офислар қуриш ҳисобланади. Иқлим гуруҳи (The Climate Group) мутахассислари ҳисоб-китобларига кўра АКТ 2030 йилга қадар СО2 ни атмосферага чиқариб юбориш ҳажмини 12,1 млрд. тонна СО2 эквивалентида қисқартириш ва 11 трлн. доллар фойда олиш имконини беради (2.4.1-расм). Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling