Хажибакиев шухрат хужаёрович
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
Ахборот дастаклари. Ахборот дастаклари иқтисодий субъектларни яшил иқтисодиётни шакллантириш билан боғлиқ ахборотлар билан таъминлашнинг муқобил услублари ёки усуллари тўғрисида хабардор қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Жамоатчиликнинг сув ва электр энергияни тежашнинг муҳимлиги, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш тўғрисида тренинглар, таълим хизматлари ва бошқа ахборотлар билан таъминлаш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар шулар жумласидандир. Жумладан, аҳолини маълумотлар билан таъминлаш самарадорлигини оширишга йўналтирилган тадбирлар муайян итимоий- иқтисодий ва экологик муаммолар тўғрисида умумий тушунча даражасини ошириш ва мураккаб сиёсий муаммоларнинг олдини олиш имконини бериши мумкин. Ахборотлар билан таъминлаш дастурлари аҳолини яшил иқтисодиётнинг мақсади ва вазифаларига эришишга олиб келувчи муҳим тушунчаларга ўргатиши ва “яшил иқтисодиёт” билан муносабатларнинг ривожланишига олиб келади.
Амалиётда саноат учун меъёрий ҳолат ҳисобланадиган ихтиёрий сертификатлаш ва маркировкалаш мисоллари кўплаб учрайди. Улар айрим мамлакатларда биринчи навбатда ҳуқуқий жиҳатдан талаб этилади. Бундан ташқари корпоратив ижтимоий масъулият дастурлари ва дастаклари аксарият компанияларда оддий ҳолга айланган бўлиб, улар ушбу компаниялар ва уларнинг ҳамкорлари қандай бизес юритишига таъсир кўрсатади. Корея Республикасида энергия истеъмоли даражаси юқори бўлган маҳсулотларни энергия смарадорлиги ва тегишли стандартлар бўйича маркировкалаш амалга оширилади. Ушбу тадбир энергия тежовчи технологияларни ривожлантиришни жадаллаштиради ва истеъмолчиларнинг энергия тежовчи маҳсулотларни харид қилишларини рағбатлантиради. Корея Республикасида энергия самарадорлигини стандартлаш ва маркировкалаш 1992 йилдан жорий этилган. Мазкур дастур энергия тежамкорлик даражаси 1 дан 5 гача бўлган, катта миқдорда энергия истеъмол қиладиган маҳсулотларни маркировкалашни тақозо этади. Мамлакатда энергия тежамкорлиги минимал энергия стандартларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш таъқиқланади. KEA минимал энергия стандартларига жавоб берадиган маҳсулотлар рўйхатини жорий этади ва уларни мажбурий маркировкалашни амалга оширади. Рўйҳатга киришда энергия истеъмоли даражаси 5 даражага бўлинади ва рейтинг 1 дан 5 га қадар ўсиб бориш тартибида амалга оширилади. Юқорида қайд этилган стандартларга жавоб бермаган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш таъқиқланади44. 44 http://www.energy.or.kr/renew_eng/energy/industry/enms.aspx Барқарор давлат харидлари яшил иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим ҳаракатга келтирувчи кучларидан ҳисобланади. Биринчидан, барқарор давлат харидлари давлат органларининг харид жараёнида маҳсулотлар ва хизматларни танлашга экологик ва ижтимоий муаммоларни интеграциялаштиришга кўмаклашади. Давлат томонидан амалга оширилаётган яшил харидлар ихтиёрий ахборот дастаги ҳисобланади ва халқаро, миллий ташкилотлар томонидан рағбатлантирилади. Давлат харидларининг муҳим хусусияти уларнинг бозорга таъсир этиш имкониятига эгалиги ҳисобланади. Таҳлиллар кўрсатишича, давлат томонидан харид қилинаётган барча маҳсулотлар қиймати мамлакат ялпи ички маҳсулотининг сезиларли қисмини ташкил этади. Давлат харидлари доирасида ўрнатиладиган мезонлар етказиб берувчининг малакасига қўйиладиган талаблардан маҳсулотнинг техник талаблари (айрим ҳолларда харид қилинганлан кейинги талаблар)га қадар ўзгариб туради. Ушбу харидлар бозорларнинг яшиллашиш даражасини тезлатиши ва корхоналар, тармоқлар учун янги меъёрлар ёки стандартларни жорий этишга ёрдам бериши мумкин. Шу билан биргаликда давлат харидлари амалда доимо ижобий натижаларга олиб келмаслиги, харидларни амалга оширишда яшил мезонлардан фойдаланиш мураккаб жараёнга айланиб кетиши мумкин. Айрим мамлакатларда маҳсулотларга нисбатан экомаркировкалашни жорий этиш орқали давлат харидларини яшиллаштиришга ҳаракат қилинмоқда. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling