Хажибакиев шухрат хужаёрович


Жаҳон ёқилғи захираларини аниқлаш, қазиб чиқариш ва истеъмол


Download 4.29 Mb.
bet19/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Жаҳон ёқилғи захираларини аниқлаш, қазиб чиқариш ва истеъмол


қилиш35




2009 й.

2019 й.

Аниқланган захиралар

Нефть, млрд. баррель

1531.8

1733.9

Табиий газ, трлн. куб. метр

170,5

198,8

Кўмир, млн. тонна

928238

1069636

Қазиб чиқариш

Нефть, бир кунда минг баррель

81578

95192

Табиий газ, млн. куб. метр

2934,9

3989,3

Кўмир, млн. тонна

142,89

167,58

Истеъмол

Нефть, бир кунда минг баррель

84083

98272

Табиий газ, млн. куб. метр

2941,1

3929,2

Кўмир, нефть эквивалентида млн. тонна

144,53

157,86

Табиий ресурслардан оқилона ва барқарор фойдаланилмаслик натижасида келиб чиқувчи салбий оқибатларни бартараф этиш мақсадида ривожланаётган минтақалар мамлакатлари ўз экологик тизимини, биологик хилма-хиллигини ва иқлимини яхшилаш учун ҳар йили 70-100 млрд. АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритишлари зарур. Шу билан биргаликда ривожланаётган минтақаларнинг инвестицион салоҳияти анча паст эканлигини эътиборга олиш зарур. Жалб қилинаётган хорижий инвестициялар ушбу минтақалар учун стратегик муҳим бўлган (ер ости бойликларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш) соҳаларга йўналтирилмоқда. Тадқиқотлар кўрсатишича, айрим ривожланаётган мамлакатларнинг миллий қонунчилиги хўжалик субъектларининг экологик ёки ижтимоий жавобгарлигини таъминламайди. Табиий ресурсларни эксплуатация қилиш борасидаги бундай агрессив ёндашув бутун замонавий цивилизация учун жиддий йўқотишларга олиб келиши мумкин.


UNEP тадқиқотларига кўра жаҳон табиий ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш келгуси авлод учун 2050 йилга қадар ҳар йили 2 трлн. доллар иқтисодий фойда олиш имконини яратади. Бу даврда дунё аҳолиси сони 28%га, аҳоли жон бошига ресурслардан фойдаланиш даражаси эса 71%га ортиши башорат қилинмоқда. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш




35 bp Statistical Review of World Energy 2020 маълумотлари асосида тузилган.
бўйича қатъий чоралар ишлаб чиқилмас экан, металлар, биёқилғи, минераллар ва бошқа ресурсларнинг йиллик истеъмоли 85 млрд. тоннадан 186 млрд. тоннагача кўпайиши мумкин. Иқлим ўзгаришининг олдини олиш учун сарфланаётган инвестициялар аҳоли жон бошига тўғри келувчи ялпи ички маҳсулот улушининг 3,7%га қисқаришига олиб келгани ҳолда ресурслардан самарали фойдаланиш амалиётини жорий этиш ушбу йўқотишни қоплаб кетиши мумкин.
Мавжуд вазиятда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани тикланадиган энергия ресурсларидан фойдаланишга ўтказишнинг энг оптимал ечими, деб ҳисоблаш мумкин. Дунёнинг деярли барча минтақаларида қайта тикланувчи энергетика (қуёш, шамол, гидроэнаргетика ва биоэнергетика) секторидан фойдаланиш билан боғлиқ сезиларли салоҳият мавжуд. Жумладан, Халқаро тикланадиган энергия агентлиги маълумотларига кўра, Канада ва АҚШ тикланадиган энергия ресурсларидан мос равишда 96 636 ва 214 766 МВт энергия ишлаб чиқарувчи қувватларни яратди. Россия ўзининг сезиларли даражадаги салоҳияти ва хилма-хил иқлими билан тикланадиган энергия ресурсларидан йилига 51 747 МВт энергия ишлаб чиқариш қувватларини ярата олди. Бразилия ва Хитой қайта тикланувчи энергия ресурсларидан мос равишда йилига 122 951 ва 545 206 МВт энергия ишлаб чиқарувчи қувватларни ишга туширди. Бу борада Африка мутлақо аутсайдер ҳисобланади. Жумладан, бутун Африка минтақаси тикланадиган энергия ресурсларидан 38 192 МВт энергия ишлаб чиқариш қувватларига эга36.
Чекланган ресурслардан оқилона фойдаланиш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, “соф технологиялар”га нисбатан инновацион ёндашишни кучайтириш, “яшил иқтисодиёт”ни шакллантириш муаммолари халқаро иқтисодий, экологик, инвестицион форумларда мунтазам равишда муҳокама этиб келинмоқда. Жумладан, БМТнинг 2014 йилда тақдим этилган “An Action Agenda for Sustainable Development” номли ҳисоботида мамлакатларнинг барқарор ривожланиш даражасини белгилаб берувчи қуйидаги кўрсаткичлар келтирилган37: иқтисодий ривожланиш, ижтимоий барқарорлик, атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва сақлаш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш. Иқтисодий ўсиш мамлакат барқарор ривожланишининг муҳим жиҳати хисобланса-да, бунда атроф муҳит мувозанатининг таъминланиши, экологик муаммолар келтириб чиқарувчи омилларнинг бартараф қилиниши, аҳоли даромадлари даражасидаги тенгсизлик, тинчлик каби кўплаб омиллар инобатга олинади.
UNEP ва Иқлим ўзгаришлари буйича ҳукуматлараро комиссияси томонидан 2012 йилда чоп этилган “Тикланадиган энергия манбалари ва иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш” (“Renewable Energy Sources and Climate Change Mitigation”)38 махсус ҳисоботида эса тикланадиган энергия манбалари энергиянинг бошқа турларига нисбатан атроф-муҳитга камроқ салбий таъсир


36 IRENA (2017), Renewable capacity statistics 2017, International Renewable Energy Agency (IRENA), www.irena.org/Publications
37 UN. Report for the UN secretary-general “An action agenda for sustainable development”. 2014. -P. 1-2. 38 United Nations Environment Programme and Intergovernmental Panel on Climate Change. Special Report on Renewable Energy Sources and Climate Change Mitigation. - P. 7.
кўрсатиши, иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатишнинг юқори салоҳиятига эга эканлиги таъкидланган.
Ресурслардан оқилона фойдаланиш орқали иқтисодий ўсишни таъминлашнинг жаҳон тажрибаси кўрсатишича, ушбу жараён узоқ муддатли давр, катта миқдорда инвестицияларни талаб этиши, устувор эътибор тикланадиган энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, энергияни тежайдиган технологияларни ривожлантиришга қаратилганлиги билан ажралиб туради.
“Яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёни ҳар бир мамлакат учун алоҳида аҳамият касб этиб, табиий капитал, инсон капитали ва мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасига каби хусусиятларга бевосита боғлиқ ҳолда рўй беради. Шу сабабли, ўтиш жараёни учун қулай (ҳуқуқий инфратузилма, рағбатлантирувчи омиллар ва ҳ.к.) муҳит яратиш зарур. Агар миллий даражада қўлланилаётган рағбатлантиришувчи омиллар, жумладан, инвестициялар ва давлат харидлари “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришга йўналтирилса, иқтисодий тизимни “яшиллаштириш” жараёни янада фаоллашади.



    1. Download 4.29 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling