Хажибакиев шухрат хужаёрович
“Яшил иқтисодиёт”га ўтиш тамойиллари
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
“Яшил иқтисодиёт”га ўтиш тамойиллариАксарият мамлакатлар яшил иқтисодиётга ўтиш стратегиясида аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб олишади. Бу ўринда яшил иқтисодиётга ўтишдан мақсад нима деган савол туғилади? БМТ Европа иқтисодиёт қўмитаси мутахассисларининг таъкидлашича, “яшил иқтисодиётга ўтишдан кўзланган мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳага “яшил инвестициялар”ни йўналтиришни рағбатлантириш ҳисобланади. Ушбу инвестициялар муҳим иқтисодий ресурслар ҳисобланган табиий капитал ва экотизимлардан нисбатан самарали усуллар ёрдамида фойдаланиш ёки уларни тугаб қолиши ёки деградациялашуви риски пайдо бўлганда бошқа муқобил ресурслар билан алмаштиришга ёрдам беради. Инвестициялар бир вақтнинг ўзида ижтимоий адолат учун шароит яратиши ва фуқароларга муносиб иш ўринларини барпо этиши зарур. Атроф-муҳит муҳофазасини кучайтириш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ижтимоий интеграцияни чуқурлаштириш, иқтисодий ривожланишни яхшилаш каби вазифалар “яшил иқтисодиёт”нинг вазифаларига киради39. “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш мақсади ва стратегик вазифалари муайян тамойилларга асосланишни тақозо этади. “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш тамойиллари мазкур иқтисодиёт қандай бўлиши зарурлигини белгилаб беради. “Яшил иқтисодиёт” тамойиллари “жигарранг иқтисодиёт” тамойилларига нисбатан кенг қамровли бўлиб, 1972 йилда Стокгольмда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва экология муаммоларига бағишланган 39 https://www.unece.org/sustainable-development/green-economy/what-are-the-main-purpose-and- the-related-objectives-of-green-economy.html халқаро конференцияда атроф-муҳитни сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган 26 та тамойил ишлаб чиқилди40. Иқтисодий адабиётда халқаро ва миллий амалиётда 2012 йилда UNEP бошқарув кенгаши “Яшил иқтисодиёт” каолицияси томонидан ишлаб чиқилган “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг қуйидаги тамойиллари кенг тарқалган (2.2.1-расм). 2.2.1-расм. “Яшил иқтисодиёт” тамойиллари Барқарорлик тамойили. “Яшил иқтисодиёт” барқарорликни таъминлаш воситаси ҳисобланади. У барқарор ривожланиш ўрнини боса олмаган ҳолда, уни таъминлаш усулларидан бири саналади. “Яшил иқтисодиёт” соғлом атроф-муҳитга боғлиқ ва барча учун фаровонлик манбаи бўлиб хизмат қилади. Бундай сиёсат барқарор ривожланишнинг барча (экологик, ижтимоий ва иқтисодий) мақсадларини қамраб олади ва ушбу йўналишлар бўйича ижобий натижаларга эришиш имконини берувчи аралаш стратегияларн ишлаб чиқади. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling