4.4.4-расм. “Яшил облигациялар”нинг эмитентлари бўйича таркиби, 2019 й.
(%)110
|
|
4.4.5-расм. “Яшил облигациялар”нинг тармоқ таркиби, 2019 й. (%)111
|
Climate Bond Initiative ҳисоботига кўра 2019 йилда “яшил облигациялар” бозорида АҚШнинг йирик ипотека агентлиги Fannie Mae (22,9 млрд. долл.), Германия давлат банки – (Kreditanstalt für Wiederaufbau - KFW) (9,0 млрд. долл.), Нидерландия давлат ғазначилик агентлиги (6,7 млрд. долл.), Франция Республикаси ҳукумати (6,6 млрд. долл.), Хитой саноат-тижорат банки (5,9 млрд. долл.) энг йирик эмитентлар сифатида фаолият олиб боришди112.
“Яшил облигациялар” бозорида халқаро молия институтлари фаол иштирок этишади. Жумладан, 2010 йилда Халқаро молия корпорацияси томонидан “IFC Green Bond” дастури ишга туширилган бўлиб, 2010-2019 молия йилларида жами қиймати 9,2 млрд. долларга тенг “яшил облигациялар” эмиссия қилинган. Мазкур корпорация маълумотларига кўра, “яшил облигациялар” эмиссияси натижасида атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газларини 18,4 млн. тоннага қисқартириш, 721,223 МВт/соат энергияни тежаш (бир йилда 89 мингта уйга етадиган), йилига 20 468 892 МВт/соат (Ирландия ҳудудига тенг мамлакат фойдаланадиган) миқдорида тикланадиган энергия ишлаб чиқариш, 7558 МВт қувватга эга тикланадиган энергия қувватларини ишга тушириш мумкин113.
110 https://www.climatebonds.net/files/reports/2019_annual_highlights-final.pdf
111 Хмыз О.В. Международный опыт выпуска «зеленых» облигаций //Экономика. Налоги. Право, №5, 2019. С. 139.
112 https://www.climatebonds.net/files/reports/2019_annual_highlights-final.pdf
113 https://www.ifc.org/wps/wcm/connect/90e2d0c8-8290-46a9-9e89-85335051c12a/Final+FY19+GBIR+-
+6+Sep+2019.pdf?MOD=AJPERES&CVID=mQ7oWOr
Do'stlaringiz bilan baham:
|